Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Савол: Нима учун буюк инсонлар кўпинча паришонхотир бўлишади?  Шу ўринда тафаккур паса йиб боришининг сабабини ҳам айтиб ўтсангиз. Жавоб



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Савол: Нима учун буюк инсонлар кўпинча паришонхотир бўлишади? 
Шу ўринда тафаккур паса йиб боришининг сабабини ҳам айтиб ўтсангиз.
Жавоб: Ҳақиқатан ҳам кучли илм соҳиблари паришонхотир бўли-
шади. Паришонхотирлик – бу диққат тарқоқлиги ва хотиранинг енгил 
бузилишидир. Кучли олимлар доимо хаёл суриб юришади, кўп ихти-
ролар моделини хаёл суриб яратишади, ғоялар доимий хаёл суришлар 
орқали дунёга келади, хаёл суришлар тунги уйқусизликлар сабабчиси 
ҳамдир. Бунинг натижасида атрофдагилар билан бўлаётган савол-жаво-
блар ва гап-сўзларга гўёки диққатини қаратмайди. Диққат қилинмаган 
нарса эсда сақланмайди. 
Бу ерда орзу билан хаёлни чалкаштирмаслик керак. Орзу – бу биз-
нинг атрофимизда учиб юрадиган ширин хаёл. Уни ушлаш керак, агар 
ушламасангиз, «пайпаслаб кўрмасангиз» ва ишга солмасангиз қуруқ 
орзу бўлиб қолаверади. Ғоя эса амалга ошган хаёлдир. Юксак тафак-
кур эгаларида хаёл кўп ҳолларда ғояга айланади. Тасодифан яратилган 
ғоялар оддий бир хаёллар негизида юзага келади. Бунинг орқасидан 
қанчалик буюк шахслар Нобель мукофотига сазовор бўлишган. Марк 
Твен, Альберт Эйнштейн ажойиб ҳаёлпараст бўлишган. Бундай мисол-
ларни кўплаб келтириш мумкин.
Бироқ паришонхотирлик оддий одамлар орасида ҳам кузатилади. 
Баъзи одамларнинг (айниқса, 40–50 ёшдан ошганларнинг) диққати 
тарқоқлашиб, хотираси пасайиб, тафаккур доираси торайиб боради. Ёш 
ўтган сайин бу ҳолат кучая бошлайди. Хотира ва тафаккурнинг бундай 
бузилишлари атеросклероз, энцефалопатия, бош мия жароҳатлари, ги-
пертония касаллиги каби ҳолатларда учрайди. Катта ёшдагиларда та-
факкур пасайишига деменция деб айтилади. Деменция Алцхаймер 
касаллигининг асосий белгисидир. Болаларда учрайдиган ақлий за-
ифликка олигофрения дейилади. Олигофрения туғма бўлади ёки тур-
ли бош мия касаллик лари сабабли ривожланади. Қариндош-уруғлар 
орасида турмуш қуриш ҳам ақлий заиф болалар туғилишига сабабчи 
бўлади.
Савол: Сиз хотира ва тафаккур бузилишлари катталар учун хос деб 
айтдингиз. Менинг бир ўртоғим ёш бўлса ҳам ўта паришонхотир, кўп 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
129
нарсани эслаб қола олмайди, матнларни ҳадеб ёдлайверади. Бунга нима 
дейсиз?
Жавоб: Тўғри! Диққат ва хотира бузилишлари ёшларда ҳам кўп 
учрайди. Бироқ бу бузилишларнинг сабаби бош мия касалликлари 
бўлмаслиги мумкин. Ёшларда учрайдиган диққат ва хотира бузилиш-
ларининг асосий сабаби – бу невроздир. Уларга хотирани кучайтирув-
чи дорилар ёрдам бермайди. Улардаги неврозни бартараф этиш, унинг 
сабабларини излаб топиш, турмуш тарзини бир маромга келтириш, се-
кин-аста эслаб қолиш қобилиятини тиклайди. Бунга жуда кўплаб ми-
соллар келтириш мумкин. 
Яқинда клиникамизга 23 яшар ишбилармон аёл мурожаат қилди. 
Ҳеч нарсани эслаб қола олмайман, ҳеч қайси даволаш усуллари ёрдам 
бермаяпти, деб сиқилди. Ҳамма текширувлардан ўтиб келибди. Мен 
унинг неврологик ва нейропсихологик статусини текшириб, ЭЭГ ва МРТ 
хулосаларини кўриб чиқдим. Унда хотира бузилишига сабаб бўладиган 
ҳеч қандай касаллик аниқланмади. Унга «невроз» деб ташхис қўйишга 
тўғри келди. Ишга шўнғиган бу аёл кунига 12 соат тинмай ишларкан. 
Шу жадалликда ишлаган аёл бир неча ойлардан сўнг жаҳлдор ва жизза-
ки бўлиб қолади, секин-аста хотираси пасая бошлайди. Бундан нафақат 
қўл остида ишлайдиган ходимлари, балки оила аъзолари ҳам азият 
чека бошлайди. Узоқ психологик суҳбатлардан сўнг мен унга оддий 
тинч лантирувчи дорилар ёзиб бердим ва турмуш тарзини ўзгартириши 
лозимлигини айтдим. Орадан бир ойлар ўтиб, унинг хотираси тиклана 
бошлади. Демак, оғир бузилишларнинг давоси оддий усуллар ва тур-
муш тарзини тўғри олиб боришдан иборат бўлиши мумкин.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish