АСАБ ВА РУҲИЯТ
127
майди. У қайсидир фандан яхши ўқиса ёки қайсидир тўгаракка (уста-
чилик,
тикувчилик, пишириқ тайёрлаш, мусиқа, расм солиш, спорт)
қизиқса, асосий урғуни шу йўналишга бериш лозим. Расмни чиройли
қилиб чизадиган ёки скрипкани қойилмақом
чаладиган болага мате-
матика ёки физикани ўқишга мажбурлаш энди дунёга келаётган истеъ-
додни йўққа чиқариши мумкин. Ўзига ёқмаган иш билан шуғулланишга
мажбур этишнинг оқибатлари ёмон бўлади.
Савол: Ҳамма кучли хотира соҳиби бўлишни орзу қилади. Хотира ва
тафаккур орасида қандай боғлиқлик бор? Тафаккур кучли бўлиши учун
хотира кучли бўлиши шарт дейишади. Шу тўғрими?
Жавоб: Нотўғри. Хотира тафаккур ривожланишининг дастлабки
босқичларида асосий аҳамиятга эга. Хотира ҳам тафаккурга ўхшаган
мураккаб жараёнлардан иборат. Унинг турлари ҳам кўп. Масалан, опе-
ратив ёки қисқа муддатли хотира (асосан, эслаб қолиш учун масъул
бўлган) ёшларда кучли бўлса, семантик хотира (маъно ва тушунчаларга
масъул хотира) катта ёшдагиларда кучли ифодаланган бўлади. Баъзи-
ларда кўриш,
баъзиларда эшитиш, баъзиларда таъм билиш хотираси
кучли бўлади.
Хотираси кучли одамнинг тафаккури ҳам кучли бўлади, деган ақида
ҳар доим ҳам ҳақиқатга тўғри келавермайди. Умумлаштириб олади-
ган бўлсак, талабанинг хотираси институтдаги
домланинг хотираси-
дан, мактаб ўқувчисининг хотираси эса талабанинг хотирасидан кучли.
Бироқ мактаб ўқувчисидан талабанинг тафаккури, талабанинг тафак-
куридан институтда дарс берадиган
домланинг тафаккури яхши ри-
вожланган. Оддий қилиб айтганда, хотира элементлари – бу ош қилиш
учун тўпланган масаллиқлар (сабзи, гўшт, гуруч ва ҳ.к) бўлса, тафаккур
ош қилиш жараёнининг ўзини билдиради. Ошга қандай масаллиқлар
керак лигини ҳамма билади, бироқ ҳамма ҳам ошни маромига етказиб
тайёрлай олмайди.
Савол: Талабалар тест саволларини бир зумда ёдлаб, яхши баҳолар
олишади, бироқ оғзаки савол-жавобларда қийналишади. Бу нима билан
боғлиқ?
Жавоб: Тўғри! Аксарият талабалар 1000 та тестни бир кунда ёд-
лаб олишади ва эртаси куни компьютер орқали қабул қилинган
имтиҳондан муваффақиятли ўтишади. Чунки бу ерда қисқа
муддатли
хотира ишга тушади. Қисқа муддатли хотиранинг вазифаси ахборотни
қисқа муддат сақлашдан иборат. Вазифа бажарилганидан ке йин мияда
хотира излари ўчирилсин, деган буйруқ ишга тушади. Агар 5 баҳо олган
талабадан уни огоҳлантирмасдан 3 кундан кейин худди шу саволларни
компьютерга қўйиб, яна имтиҳон олсангиз, у имтиҳондан ўта олмайди.
Шу боис ҳам унга қисқа муддатли хотира дейишади.
Маълумки, имтиҳонлар оғзаки усул билан ҳам қабул қилинади.
ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
128
Оғзаки имтиҳондан ўтиш учун талабага семантик хотира зарур. Семан-
тик хотира – бу деярли тафаккур дегани. Семантик хотира шакллани-
ши учун барча хотира механизмлари (айниқса, узоқ муддатли хотира)
изга тушади. Шунинг учун оғзаки имтиҳон
билан компьютерда тест
орқали топширилган имтиҳон баҳолари орасида катта тафовут бўлади.
Ўқитувчилар орасида педагогик кенгашларда бўладиган тортишувлар
ҳам мана шундан келиб чиқади. Тез фурсатда ёдлаб олинадиган 1000 та
тестдан, семантик хотирани ишга солувчи 100 та тест афзал! Бу ҳақда
институтда дарс берадиган педагоглар ўйлаб кўришса, яхши бўларди.
Do'stlaringiz bilan baham: