Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 Онгсизлик нима?
З. Фрейд бизда «яшириниб» ётган психологик жараёнларни онгсиз 
жараёнлар деб атади. Рус пси хологлари бу ҳолатни турли атамалар би-
лан таърифлашади: «бессознателное» (онгсизлик), «под сознание» (он-
гости). 
Ўзбек олимлари ичида онг сиз ликни «ботиний онг» деб аташ такли-
фи ҳам киритилган (А. Усмонхўжаев). 
Шундай қилиб, ҳанузгача фанда катта шов-шувларга сабаб бўлиб ке-
лаётган ва моҳияти тўлалигача ўрганилмаган ушбу ноаниқ психологик 
жараёнларнинг атамаси ҳам ноаниқ бўлиб қолмоқда. Уларнинг маъно-
сини ўзгартирмаган ҳолда мен «онгсизлик» атамасини маъқул топдим.
Онгсизлик бу шундай ҳолатки, бунда одам ихтиёрсиз тарзда, ўзи 
билмасдан ёки англамасдан турли хатти-ҳаракатларни амалга ошира-
ди. Бу хатти-ҳаракатлар ўз-ўзидан кундалик ҳаётда, уйқуда, яъни туш 
кўраётганда ёки гипнотик ҳолатларда кузатилиб туради. Онгсизлик, та-
биийки, онгга боғлиқ бўлмаган ҳолат. 
З. Фрейднинг таъбирича, онгдан сиқиб чиқарилган одамнинг таби-
ий инстинктлари онг остида қўним топади. Онгсизлик туғма хусусият 
бўлиб, инсоннинг барча хатти-ҳаракатларини белгилаб беради.
Фрейд бўйича инсон руҳияти модели. Муз тоғининг сиз кўриб турган қисми 
бизнинг онгимиз. Бироқ сувнинг тагида муз тоғининг жуда катта қисми 
кўринмай ётибди. Унинг мана шу кўринмай ётган қисми онгсизликдир.


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
138

 Фрейд бўйича руҳият модели қандай?
З. Фрейд ўз кузатувларига асосланиб, инсон руҳиятининг янги бир 
моделини яратди. Унга асосан бир-бирига узвий боғлиқ бўлган 3 та 
психологик тузилма мавжуд. Булар идэго ва супер-эго. «Ид» – бу инс-
тинктлар. У онгдан холис. «Эго» – бу Мен. Унинг онги бор. «Супер-эго», 
яъни «Супер-мен» – бу одамни ўраб турган муҳит, жамият. «Супер-мен» 
одамнинг хулқ-атворини «тепадан» назорат қилиб туради. Бу тушунча-
ларнинг ҳар бирига таъриф бериб чиқамиз.


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish