Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


«Ид» – биологик инстинктларми?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 «Ид» – биологик инстинктларми?
Зигмунд Фрейд фикрича, эволюциянинг дастлабки босқичида 
одамда ўз-ўзини сақлаш, яъни овқат излаш инстинкти одамнинг хулқ-
атворини белгилаб берган. Шу билан параллел ҳолда ёки бироз сўнг бу 
функцияни кўпайиш инстинкти, яъни сексуал инстинкт бажара бош-
лаган. Фрейд барча биологик инстинктларни (ҳимоя, овқат излаш ва 
кўпайиш, яъни сексуал) битта сўз билан «Ид» деб атаган. 
«Ид» онгда акс этмайди, у онг остида жойлашган, тўғрироғи, онг 
остига тиқиштирилган. «Ид» қониқиш принципларига асосланиб фао-
лият кўрсатади. Бу ерда жинсий қониқиш алоҳида ўрин тутади. З.
Фрейд жинсий майл тушунчасини бағоят кенгайтириб юборади. Яъни, 
унинг таълимоти бўйича жинсий майл одамнинг хатти-ҳаракатини 
туғилганидан буён бошқариб келади. З.Фрейд қондирилмаган ҳис-
туйғу ёки майлнинг руҳий қуввати онг остида тўпланиб боради ва ўз 
ифодасини топишга уринади, деб фикр юритади. Майллар ичида у ли-
бидони асосий ўринга қўйган.

 «Ид» тажовузкорми?
«Ид» доимо «Мен» ва «Супер-мен» билан муросасиз жанг олиб бо-
ради, чунки улар «Ид»ни доимо назорат қилишга интилади-да. «Ид» 
кучли қувватга эга бўлса-да, «Мен» уни онг остидан сузиб чиқишига 
йўл қўймайди. Шунинг учун ҳам «Ид» тажовузкордир. «Мен» назоратни 
тўла қўлга олгунга қадар инс тинктлар гўёки одамнинг ҳаёт тарзини, 
яъни хулқ-атворини белгилаб берган. «Мен»нинг ривожланиши одам-
нинг ҳаёт тарзини ўзгартириб юборди ва унинг хулқ-атворини назорат 
остига олди. Шунга қарамасдан, психоаналитиклар «Ид»га одамнинг 
ҳаёт тарзини белгилаб берувчи асосий манба сифатида қарашади. «Ид» 
ўзгармас, «Мен» эса ривожланиб ва ўзгариб боради. 

 «Эго» – бу «Мен» дегани!
Одам бошқа жонзотлардан ақл-заковат, яъни онгнинг борлиги 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
139
билан фарқ қилади. Демак, онг «Мен» демакдир. Агар одам фақат «Ид» 
қонуниятла рига бўйсуниб яшаганида эди, унинг ҳаёт тарзи ҳайвон-
ларникига ўхшаб қоларди. Ваҳоланки, одам фаолияти онгли жараён 
экан, у ўз хатти-ҳаракатларида ҳам, асосан, онгга таянади. Бироқ бу 
хатти-ҳаракатларни «Ид» белгилаб беради.
Психоаналитиклар одамни, аниқроғи, унинг ру ҳиятини тирик 
ҳужайрага ўхшатишади. Бунда ҳу жайранинг ташқи пардаси «Мен» 
бўлса, унинг ички таркиби «Ид»дир. Ҳужайранинг ичида модда лар ал-
машинуви натижасида катта энергия тўпланади ва кучли энергияга эга 
бўлган «Ид» ташқарига ёриб чиққиси келади. Бунга эса ҳужайранинг 
ташқи пардаси, яъни «Мен» йўл қўймайди.


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish