Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


«Ид» ва «Мен» орасидаги муносабатлар ях шими?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 «Ид» ва «Мен» орасидаги муносабатлар ях шими?
З.Фрейд «Мен» ва «Ид» орасидаги муносабатларни чавандоз билан 
от орасидаги муносабатларга қиёслаб ҳам тушунтириб берган.
Чавандоз отни ўзи бошқарса-да, фақат унинг қуввати ҳисобига 
ҳаракатланади. Керак пайтда чавандоз юганни қаттиқ ушлаб, отни 
тўхтатиши ва ўзи хоҳлаган томонга йўналтира олиши зарур. Акс ҳолда 
у йиқилиб, қаттиқ жароҳат олади ёки ҳалок бўлади. Баъзи вазиятларда 
қачон тўхташ ва қайси томонга юриш кераклигини чавандоз эмас, бал-
ки отнинг ўзи танлайди. Масалан, чавандоз ухлаб қолади, чарчайди ёки 
касалланади.
«Мен» (чавандоз)нинг аҳволи «Ид» (от)нинг аҳ во лига қараганда бир 
оз мураккаброқ. Чунки «Мен» бир томондан атроф-муҳит, яъни ташқи 
оламнинг қонун-қоидаларига амал қилиши, иккинчи томондан кучли 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
140
от («Ид»)ни бошқариши керак. «Мен» ҳам ташқи олам, яъни «Супер-
мен»нинг талабларини, ҳам «Ид»нинг эҳтиёжларини қонди риши учун 
доим хавотирда яшайди. Бу талабларни бажариш учун «Мен» доим сер-
гак бўлиб туриши керак, бу талаблар бажарилмаса, айбдорлик ҳисси 
айнан «Мен» бўйнига тушади. Демак, «Мен» доимо ўзини ҳимоя қилиш 
йўлларини излайди. З.Фрейд неврозларнинг келиб чиқишини ушбу 
зиддиятли муносабатлардан излаган.
Кейинчалик З.Фрейд яраланган ҳарбий хизматчиларда ҳам невроз 
ва истерия ҳолатларини кузатади. Бу касалликларни жинсий майл би-
лан изоҳлаб бўлмасди, албатта. 
Энди З.Фрейд онг остига қамалган ва қондирилмаган эҳтиёжларни 
бошқача йўл билан қондириш йўлларини излади, яъни у сексуал фаоли-
ятни бошқа фаолият билан алмаштириш (сублимация) мумкинлигини 
илгари сурди. Бу фаолият нима? Улар ахлоқ қонунларига зид келмай-
диган фаолиятлар (фан, маданият, спорт, ижод ва ҳ.к.). Бу назарияни 
З.Фрейдгача ҳам ўрганишган. Бироқ З.Фрейд инсоният яратган мада-
ний бойлик ларни ана шу хил эврилиш (сублимация) маҳсули деб бил-
ди.


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish