Xvi–xviii асрларда араб мамлакатлари сурия усмонийлар империяси таркибида


Усмонийлар даврида Ироқда ерга эгалик қилиш ва мулкчиликнинг қуйидаги турлари мавжуд эди



Download 171 Kb.
bet4/6
Sana21.02.2022
Hajmi171 Kb.
#38575
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
АРАБ мамлакатлари 16-18 асрларда.

Усмонийлар даврида Ироқда ерга эгалик қилиш ва мулкчиликнинг қуйидаги турлари мавжуд эди:
1. Мири – давлат солиғига тортиладиган ерлар. Улар ишлов бериладиган ерларнинг асосий қисмини ташкил қилиб, давлат хазинасига тушадиган асосий даромад ва натурал солиқлар шу ерлардан олинарди.
2. Хос – эгалик қилиш шарти билан юқори даражали давлат амалдорларига бериладиган ерлар.
3. Мулк – айрим феодалларнинг хусусий ерлари. Бу ерлар ишлов бериладиган ерларнинг жуда кам қисмини ташкил этган.
4. Тимар ва зеаметлар – бу ер эгалари сипоҳийлар ҳарбий хизматлари учун ерга эгалик қилар ва оладиган даромадига қараб маълум сондаги аскарларни қўшинга берарди.
5. Жамоа ерлари.
6. Кичик ер эгалари бўлган деҳқонларнинг ерлари.
7. Кўчманчи ва ярим кўчманчи қабилаларнинг ерлари.
8. Вақф – диний ташкилотга тақдим этилган ёки фойдаланиш учун маълум муддатга берилган ерлар.
Ички сиёсий ҳолат. Ироқдаги сиёсий ҳолатга жиддий таъсир кўрсатадиган омил Усмонийлар империяси ва Эрон ўртасида вақти-вақти билан чиқиб турадиган зиддият эди.
Эрон 1555 йили Ироқ устидан турклар ҳукмронлигини расман тан олган бўлса-да, XVII асрда ўз даъволарини янгидан бошладилар. Сафавийлар туркларга қарши ҳарбий юриш бошлаб, 1632 йили Бағдод, Мосул ва Шаҳризорни босиб олдилар, 1624, 1625 йиллари эса икки марта Басрани эгаллашга ҳаракат қилиб кўрдилар. Бу ҳаракатлар муваффақиясиз якунлан.
Усмонийлар 1638 йили Бағдодни қайтариб олгандан сўнг 1639 йили Туркия билан Эрон ўртасида тинчлик сулҳи имзоланди ва унда Ироқнинг Усмонийлар империяси таркибига қайтганлиги яна бир марта таъкидланди.
Шундан сўнг Усмонийлар бутун эътиборини Ироқдаги ички барқарорликни таъминлашга қаратди. Чунки Сафавийлар билан зиддият кучайган йиллари Ироқда мустақиллик учун ҳаракатлар ҳам жонланиб қолган эди. Масалан, 1616 йил Басрада Сияблар сулоласи кучайиб, 40 минг пиастрга1 Басра эйалетининг бейларбейлигини сотиб олиб, шу сулола вакиллари 1661 йилгача Басрани бошқаришди. Улар эрон-турк урушлари пайтида ўз ҳукмронликларини мустаҳкамлаш учун ҳатто португалларга ҳам мурожаат қилишган.
Жанубий Ироқда бадавий қабилаларининг қўзғолонлари доимий ҳол бўлиб қолди. Фақат 1699 йили Карловица тинчлик сулҳи имзолангандан сўнг Усмонийлар Ироққа иккита экспедиция юбориб, 1701 йили Басрадаги қўзғолонни, кейинчалик эса Ироқ жанубидаги ғалаёнларни ҳам бостиришга муваффақ бўлдилар.
XVIII асрдан бошлаб Усмонийлар империясининг иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан сусайганлиги, Европада бир қатор мағлубиятларга учраганлиги сабабли араб мамлакатларидаги аҳвол ҳам тубдан ўзгарди. Энди туркларга қарши мухолифат кучайиб, баъзи ҳолларда очиқ қаршилик кўрсатиш йўлига ўта бошлади. Усмонийлар бошқариш принциплари ва тизимининг асосларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди.
1704 йили султон Аҳмад II (1703 –1730) Бағдод пошоси қилиб албан қавмидан чиққан, Истамбулда яхши таълим олган Аюб Ҳасан пошони тайинлади. Шу даврдан бошлаб Ироқни бошқариш сиёсий тизимининг характери ўзгарди. Бу ўзгариш шунда намоён бўлдики, маҳаллий пошоларни марказий ҳукумат томонидан тайинлашга барҳам берилди. Аюб Ҳасан пошонинг ўзи Бағдодни 20 йил бошқарди ва амалда ўз сулоласига асос солди. Бу хусусда Россиянинг Бағдоддаги консули А. Адамов шундай ёзади: «... Ҳасан пошонинг Бағдодда пайдо бўлиши билан Туркия таркибида бўлган Ироқ тарихининг иккинчи босқичи бошланди. Бағдод пошоси ўз қўл остига шимолий ва жанубий Ироқни, шунингдек, бутун Месопотамияни ва Жанубий Курдистонни бирлаштириб, Истамбулдан деярли мустақил равишда бу ерларнинг тақдирини ҳал қилувчига айланди»2. Бундан ташқари Ҳасан пошо ва унинг вориси – ўғли Аҳмад пошо мамлуклар гвардиясини ташкил қилдилар ҳамда бу билан мамлуклар режимининг шаклланиши ва ривожланиши учун замин яратдилар. Кўпчилик ҳолларда мамлуклар сотиб олинган қуллар эмас, Грузия ва Кавказ ортининг бошқа мамлакатларидан қариндошлариникига келиб, ўз хоҳиши билан хизматга кирганлар эди. Тез орада мамлуклар фақат ҳарбий эмас, балки маъмурий элитанинг ҳам асосини ташкил қилди.

1 Пиастр – кумуш танга, 120 ақчага тенг. Туркча кумуш танганинг европача номланиши.


2 Новая история стран Азии и Африки: Учеб. для студ. высш. учеб. заведений / Под ред.
А.М. Родригеса: В 3 ч. – М.: Гуманит. изд. центр ВЛАДОС, 2004. – Ч.3. С. 32.

Аюб Ҳасан пошо ўзининг маъмурий аппаратини шакллантирди. Унинг буйруғи билан махсус мактаб очилиб, унда қул болалар ўқитилди. Мактабни битиргандан сўнг улар ҳарбий ва маъмурий лавозимларни эгаллайдилар.


1683 –1699 йиллари «Муқаддас лига»га қарши урушда Усмонийлар мағлубиятга учраб, Европадаги бир қатор ерларидан ва улардан тушадиган солиқлардан ажралдилар, империянинг ички сиёсий ва иқтисодий аҳволи ёмонлашди. Эроннинг бостириб кириш хавфи ҳам сақланиб қолаётган эди. Шундай қийин ҳолатда Аюб Ҳасан пошонинг Мосул, Басра ва Шаҳризор эйалетларини унга қўшиб бериш ҳақидаги таклифини Порта қабул қилишга мажбур бўлди. Бу жараён 1715 йили якунланди.
Энди Ироқдаги барча лавозимлар Бағдод ҳукмдори томонидан тайинланадиган бўлди. Бирлаштирилган эйалетлардан тушадиган солиқлар ҳам Истамбулга эмас, Бағдод хазинасига тушарди ва унинг бир қисми Истамбулга жўнатилиб, қолган қисми Бағдод пошоси ихтиёрига ўтарди.
Шундай қилиб, XVIII асрдан бошлаб Ироқ ўзининг яхши шаклланган бошқарув тизимига, жанговар қуролли кучларига, катта ҳудудга ва етарли автономияга эга бўлиб, расмангина Усмонийлар империяси таркибига кирарди. Аюб Ҳасан пошо вафот этгандан сўнг ўғли Аҳмад 1724 –1734 ва 1736 –1747 йиллари ҳокимиятни бошқарди.
1749 йили Бағдод пошоси қилиб тайинланган Сулаймон пошо Абу Лейла мамлук гвардияси таркибидан чиққан Бағдоднинг биринчи ҳукмдори эди. 1780 йили Бағдодда ҳокимиятга Буюк Сулаймон келади ва 1802 йилгача Ироқни бошқаради. Буюк Сулаймон даврида мамлукларнинг таъсири янада кучайди. Деярли барча асосий лавозимлар ва катта ерлар улар қўлида тўпланди. Буюк Сулаймон курдлар ва бадавийларнинг қўзғолонларини бостириб, мамлакатда нисбатан барқарорликни таъминлади. Унинг даврида шаҳарлар кенгайиб, янги ҳимоя иншоотлари, аслаҳа омборлари, кўприклар ва бозорлар қурилди, масжидлар ва саройларни тиклаш ишлари олиб борилди.



Download 171 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish