Ayupov R.X., Boltaboeva G.R.
хозирги одатларингизни таҳлил қилинг. Сўнгра ўзингиздан-ўзингиз сўранг:
«
Хозирги пайтдаги турмуш тарзим соғлом тарзда саксон ёшгача яшаш
имконини берадими?» Сўнгра ёмон ва соғлиғингизга салбий таъсир
кўрсатадиган
одатларингизни ташлаб, яхшиларига ўрганинг ва буларга
доимо амал қилинг. Узоқ, соғлом ва бахтли яшашнинг уч асосий қоидаси
мавжуд. Уларнинг биринчиси – танангиз вазнини маълум даражада
(
нормада) сақлаш ва ундан сўнг, ҳаётнинг қолган қисмида ҳаракатчан ҳамда
жисмоний жиҳатдан бақувват бўлишдир. Бу амални қуйидаги сўзлар орқали
ифодалаш мумкин: «
Камроқ овқат ейиш ва кўпроқ жисмоний машғулотлар
билан шуғулланиш лозим».
Иккинчи қоида - тўғри танланган диетага риоя қилиш, яъни, энг яхши
озиқ-овқат махсулотларини етарли даражада ва камроқ миқдорда
истеъмол
қилиш. Калорияси камроқ бўлган оқсилларни, мева ва сабзавотларни
истеъмол қилинг. Рационингиздан ширин десертларни,
алкоголли ва
алкоголсиз ичимликларни, конфетларни ҳамда таркибида шакар бўлган барча
махсулотларни чиқариб ташланг. Тузни меъёрида истеъмол қилинг ва оқ
буғдой унидан тайёрланган махсулотларни еманг. Овқат ейиш порцияларини
камайтиринг ва кунига одатдагидек уч маҳал ўрнига 4-5 марта кам-камдан
овқатланинг. Овқатланишдаги ўз одатларингизни яхши назорат қила
олсангиз, ҳаётингизнинг бошқа соҳалардаги одатларингизни назорат
қилишингиз ҳам анча осон кечади.
Узоқ ва соғлом тарзда яшашнинг учинчи қоидаси –
етарли хажмдаги
жисмоний машқлар бажаришдир. Бунинг маъноси шундан иборатки, ҳар
ҳафтада жисмоний машқлар бажаришга 200 дақиқа ажратиш ёки кунига
ўртача миқдорда 30 дақиқадан ажратишдир. Сизга керакли бўлган жисмоний
машқлар ҳажмини тўлиқ бажариш учун ҳафтасига 3-5 мартадан 30-60 дақиқа
давом этадиган ҳаракатчанлик билан пиёда юришлар ҳам етарли бўлади.
Агар ушбу масалага масъулият билан ёндошсангиз, у ҳолда
саломатлик
клубига ёзилишингиз ёки уйга тренажерлар сотиб олишингиз мумкин. Бу
сизга жисмоний машқлар билан фаол ва доимий равишда шуғулланиш
Ayupov R.X., Boltaboeva G.R.
имконини яратади. Аъло даражадаги соғлиқ ва узоқ ҳаётнинг сири – сизнинг
хозирги пайтдаги жисмоний тайёргарлигингиз
ҳамда саломатлик
ҳолатингизга мос бўлган аниқ ва равшан мақсадлар қўя олишдир. Шундан
сўнг сиз ушбу мақсадларингизни амалга
ошириш учун тегишли режа
тузишингиз ва унга ҳар куни қатъий риоя қилишингиз керак бўлади.
Соғлиқни мустаҳкамлашга йўналтирилган бундай мажбурият ўз-ўзини
назорат қила олишни, тартибга риоя қила олишни, мустаҳкам иродани ва
ўзини бошқара олишни талаб қилади. Лекин олинадиган натижа –
саломатлик, узоқ, соғлом ва бахтли ҳаёт маъносида ҳам жуда ажойиб бўлади.
Агарда сизнинг молиявий мақсадингиз катта бойликка эришиш бўлса,
саломатлик йўналишидаги мақсадингиз - иложи борича узоқ умр кўриш ва
орттирган бойлигингиз гаштини суриш бўлиши керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: