Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 0,55 Mb.
bet24/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

Примордиал профилактика – касалликларни келиб чиқишида турмуш тарзи, ишлаб чиқариш ва атроф муҳит, ҳаёт фаолиятиниг ноқулай шароитлари билан боғлиқ хавф омилларининг юзага келишига йўл қўймайдиган тадбирлар мажмуии.
Бирламчи профилактика – барча аҳоли, алоҳида регион, ижтимоий, ёш, алоҳида касбий шунга ўхшаш гуруҳлар учун умумий бўлиб, касалликлар олдини олишга қаратилган тиббий ва нотиббий комплекс тадбирлардир.
Бирламчи профилактика бир нечта компонентларни ўз ичига олади;

  • Одам организмига салбий таьсир қилувчи зарарли омилларни камайтириш (атмосфера ҳавосини, ичимлик сувини, овқатланиш рационини, меҳнат турини, дам олишни ва б. яхшилашдир) бўйича тадбирлар.

  • Соғлом турмуш тарзини шакллантириш;

  • Руҳий касалликлар, жароҳатлар, бахтсиз ҳодисаларни, автоҳалокатларни, ногиронликни ва ўлимни камайтириш, олдини олишга қаратилган тадбирлар;

  • Профилактик тиббий кўрик даврида саломатликка зарали таъсир этувчи омилларни барвақт аниқлаш ва уларни камайтириш;

  • Турли аҳоли гуруҳлари орасида иммунопрофилактика ўтказиш;

  • Зарарли омиллар таьсир қилувчи муҳитда бўлган аҳолини соғломалаштириш уларга тиббий ва нотиббий ёрдам кўрсатиш.

Шундай қилиб бирламчи профилактиканинг муҳим компонентларидан бири соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат.
Иккиламчи профилактика Касалликларни келиб, асоратини, сурункали ҳолатга ўтишини, меҳнат шароитининг пасайишини, ногиронликни ва эрта ўлим ҳолатини олдини олишга қаратилган тиббий, ижтимоий, санитар гигиеник, психологик, ва бошқа чора тадбирлани йиғиндисидир.
Иккиламчи профилактика қуйидагиларни ўз ичига олади;

  • Пациентлар ва уларнинг оила аъзоларини аниқ олинган касалликлар ёки касалликлар гуруҳи ҳақидаги билимларикўникмаларини ошириш ва санитар гигиеник жиҳатдан тарбиялаш;

  • Динамикада саломатлик ҳолатини баҳолаш касалликларни ривожланиши олиш мақсадида ҳар хил соғломлаштириш, даволаш ишларини, тиббий диспансер кўрикларини ўтказиш;

  • Даволаш, профилактика мақсадли соғломлаштириш жумладан, парҳез овқатланиш, шифобахш жисмоний тарбия, тиббий массаж ва санатория - курортларда соғломлаштириш ишларини олиб бориш;

  • Саломатлик ҳолатини ўзгаришларга, тиббий - психологик мослаштириш, организмнинг эҳтиёжига ва имкониятларига тўғри мунособатини шакллантириш;

  • Хавфли омиллар таьсир даражасини камайтиришга қаратилган давлат тиббий-ижтимоий, иқтисодий характердаги чора тадбирларни ўтказиш, бемор ва ногиронларга оптимал ҳаёт фаолиятини кечириш учун шароитлар яратиш, ижтимоий муҳитга мослаштириш (парҳез овқат маҳсулотларини, архитектура режалаштириш ишларини амалга ошириш, ҳаёт фаолияти чегараланган шахсларга тегишли шароитлар яратиш).


Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish