Соғлом турмуш тарзи – ўз ичига инсонни ҳаётга интилишини, соғлигини кучайтириш ва унинг бузилишини олдини олишга қаратилган ҳатти - ҳаракатларининг йиғиндисини қамраб олади. Демак, соғлом турмуш тарзи - бу одамларни ўз саломатликларини сақлаш ва яхшилашга қаратилган фаолиятидир.
Соғлом турмуш тарзини шакллантирш деганда қуйидагилар назарда тутилади:
Организмга таьсир кўрсатувчи ташқи муҳитнинг салбий омиллари ва бу омиллар таьсирини камайтириш тўғрисида аҳолининг билимлар даражасини мунтазам равишда ошириб боришучун доимий фаолият кўрсатувчи тарғибот – ташвиқот тизимини яратиш;
Санитар – гигиеник жиҳатдан аҳолини тарбиялаш;
Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни ва чекишни тарқалишини камайтириш, ичкиликбозликни камайтириш, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни профилактикаси;
Жисмоний машғулот, спорт ва туризмга аҳолини жалб этиш ва соғломлаштириш турларини оммабоплигини ошириш;
Соғлом турмуш тарзини ташкиллаштириш учун аҳолини гигиеник тушунчаларга санитар гигиеник меъёрларга бўлган тушунчалари ошириш керак. Бу мақсадларни амалга ошириш учун қуйидаги ишларни олиб бориш лозим:
Аҳолининг барча ижтимоий гуруҳлари орасида соғлом турмуш тарзини соғлом турмуш тарзи ҳақида тиббий гигиеник маълумотлар бериш;
Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш билан шуғулланувчи давлат, жамоат ташкилотларнинг фаолиятини рағбатлантириш;
Санитар оқартув ва тарбиявий ишларини барча тиббиёт ходимларини жалб этиш олиб бориш;
Соғлом турмуш тарзини тарғибот этишнинг муҳим йўналишларига қуйидагилар киради.
1. Саломатликни сақлашни таъминловчи омилларни тарғиб этиш;
Меҳнат гигиенаси
Соғлом жинсий алоқа
Рационал овқатланиш
Шахсий гигиена
Дам олиш гигиенаси
Оптимал ҳаракат режими
Жисмоний тарбия ва спорт
Стресслар зўриқишлар билан оқилона курашиш.
Организмни чиниқтириш.
Эр – хотин мунособати гигиенаси ва оилани режалаштиришни гигиенаси
Психогигиена
Тиббий – ижтимоий фаоллик
Атроф муҳит гигиенаси
Саломатликка зарар етказувчи хавф омиллари
Аҳолини гигиеник тарбиялаш ва ўқитиш мактабгача тарбия ва бошқа ўқув муассасаларида амалга ошириши ўргатилиши керак, ишчиларни тайерлаш, қайта тайерлаш ва малакасини ошириш вақтида уларнинг ўқув дастурига гигиеник билимларни киритиш керак.
Алоҳида шахснинг турмуш тарзини комплекс кўрсаткичлари қаторига турмуш характери, турмуш даражаси, турмуш стили ва сифати киради. Турмуш тарзи – жамоадаги яшаш тартиби урф - одат, миллий маданият ҳаёт тарзи. Масалан, аниқ тарихий тараққиёт жараёнига асосланган урф одатларни вақт мобайнида такрорланиб туради. Улар ўз навбатида, эҳтиёж бўлиб қолган ҳаракатларни одатларни юзага келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |