Акушерлик-гинекологик комплекси фаолиятини ташкил этиш
Туғруқ комплекси (бўлимлари)да ишни ташкил этиш ягона принцип асосида олиб борилади.
Хизмат кўрсатувчи контингентга, қўйилган вазифаларга, жиҳозланганликка, перинатал ёрдамни кўрсатиш кўламига ва туғруқ комплекслари (бўлимлари)ни кадрлар потенциалига биноан қуйидаги даражаларга бўлинади:
Даража
|
Ҳомиладорлар контингенти
|
Структура
|
Муассаса турлари
|
I
|
Ҳомиладорлик ва туғруқ физиологик кечаётган. Зудлик билан муолажа талаб қилувчи шошилинч ҳолатлар.
|
ХПБ (Хомиладорлик патологияси бўлими)
Туғруқ заллари
Туғруқдан кейинги бўлим
Операцион блок
Ҳомиладорлар, туғувчи ва туғруқдан кейинги аёллар учун реанимация бўлими
Гинекология бўлими
|
МТШ
|
II
|
Ҳомиладорлик ва туғруқ физиологик кечаётган.
Ҳомиладорлик ва туғруқ асоратли кечаётган аёл.
|
ХПБ
Туғруқ заллари
Туғруқдан кейинги бўлим
Операцион блок
Ҳомиладорлар, туғувчи ва туғруқдан кейинги аёллар учун реанимация бўлими
Гинекология бўлими
Консультатив поликлиника ҳам бўлиши мумкин
|
Шаҳар туғруқ муассасалари, шунингдек перинатал марказлар, ТСҚ туғруқ бўлимлари
Вилоят туғруқ комплекслари
|
III
|
Ҳомиладорлик ва туғруқ физиологик кечаётган аёл.
Оғир экстрагенитал ва акушерлик патологияси бўлган ҳомиладорлар.
Перинатал патологияга хавфи бўлган ҳомиладорлар.
|
Ҳомиладор, туғувчи ва туғруқдан кейинги аёллар, чақалоқлар ва гинекологик беморлар учун ихтисослаштирилган бўлим
Консультатив поликлиника
|
Республика Перинатал Маркази
Ихтисослашган Акушерлик-гинекология илмий амалий маркази ва унинг филиаллари клиникалари
Тиббиёт институтлари акушерлик-гинекология клиникалари
|
Етиб бориш қийин бўлган жойлардаги қишлоқ ҳудуд шифохоналарида туғруқ ўринлари вақтинчалик сақланиб қолинган бўлиб у ерга ҳомиладорлиги физиологик кечаётган аёллар жойлаштирилиши керак.
Ҳомиладорлик физиологик кечаётган аёллар ўз ҳоҳиши бўйича турли даражадаги туғруқ комплекслари (бўлимлари)га туғруқ учун келиши мумкин.
Hbs Ag ташувчи, ОИТВ билан касалланган ҳомиладор аёллар оддий туғруқ комплексларига бориб у ерда туғадилар. ЖССТ тавсияларига биноан ҳар бир ҳомиладор аёлни ОИВ билан потенциал касалланган деб қаралиши лозим ҳамда туғруқ муассасаларида ишловчи мутахассислар касбий эҳтиёткорлик чораларини кўришлари керак.
Акушерлик - гинекологик стационар ёрдамини муассасалар даражасида кўрсатиш:
1 даража - умумий соҳа - ҳомиладорлик физиологик кечувчи (перинатал хавф ва оналар ўлими хавфи паст бўлган) ҳомиладор, туғруқда ва туғруқдан кейинги аёлларга малакали акушерлик - гинекологик стационар ёрдамини, ҳамда шошилинч ҳолатларда туман даражасида тиббий ёрдамни кўрсатади.
2 даража - ихтисослаштирилган соҳа - экстрагенитал касалликлари бор, перинатал хавф, ҳозирги ёки олдинги ҳомиладорликда асоратлари бўлган ҳомиладор, туғруқда ва туғруқдан кейин аёлларга малакали ихтисослаштирилган акушерлик - гинекологик ёрдамини туман ва вилоят даражасида кўрсатади. Ўзининг таркибида маслаҳат поликлиникалари тутиши мумкин.
3 даража - ихтисослаштирилган соҳа - юқори даражали хавфи бўлган ҳомиладорлар, туғруқда ва туғруқдан кейин аёлларга кўп тармоқли ихтисослаштирилган перинатал ёрдамини республика даражасида кўрсатади. Мазкур даражадаги муассаса тиббиёт институти кафедраларининг ихтисослашган бўлимлари ва маслаҳат поликлиникаси ҳисобланади. III даражадаги акушерлик - гинекологик стационарларда тор мутахассисликдаги бўлимларни жойлаштириш мумкин (репродуктология, бепуштлик муаммолари, ЭКУ ва бошқа бўлимлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |