Ҳомиладорлар патологияси бўлими Ҳомиладорлар патологияси бўлими ҳам акушерлик ҳам экстрагенитал патологияси бўлган ҳомиладорларга малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш учун мўлжалланган. Индивидуал ҳолда ҳар бир ҳомиладор учун туғруққа тайёргарлик ва туғруқни олиб боришга ёндашув ишлаб чиқилади. Соматик патологияси бўлган барча ҳомиладорлар албатта терапевтлар маслаҳатидан ўтади (керак бўлса тор мутахассислар билан).
Ҳомиладорлар патологияси бўлими қуйидагилардан ташкил топган:
Ҳомиладорлар учун хоналар;
Интенсив терапия хонаси (хоналари);
Манипуляция хонаси;
Муолажа хонаси.
Ҳомиладорлар патологияси бўлимини режалаштиришда ҳомиладорларни акушерлик комплексини бошқа бўлимларини четлаб ўтган ҳолда ётқизилишини ҳисобга олиш керак.
Ҳомиладорлар патологияси бўлимининг ишлаш тартиби соматик стационарнинг ишлаш тартибига тенглаштирилади.
Акушерлик бўлими Акушерлик бўлимлари койкалар сонига қараб битта ёки иккита бўлиши мумкин (I акушерлик бўлими ва II акушерлик бўлими). Иккала бўлимлар бир хил бўлиб, туғруқни қабул қилиш ва туғруқдан кейинги даврни олиб боришга мўлжалланган. Атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли касалликларнинг клиник белгилари намоён бўлган аёллар алоҳида хоналарга жойлаштирилади.
Акушерлик бўлими туғруқ залларидан (туғруқ хоналари), туғруқдан кейинги хоналар, юқумли касалликлари бўлган аёллар учун алоҳидаланган хоналар, операция блоки ҳамда санитар хоналаридан ташкил топади.
Туғруқ залида ходим асептика ва антисептика қоидаларига риоя қилган ҳолда иш юритади.
Туғруқдан кейинги бўлим Акушерлик бўлимининг туғруқдан кейинги хоналари сони бўлимдаги ўринлар сонига боғлиқ бўлади. Бўлимда қуйидагилар назарда тутилиши керак:
- туғувчи аёлларни гинекологик креслода кўрув хонаси;
- манипуляция хонаси;
- вакциналар сақланадиган хона (музлатгич билан);
- овқатни ошхонадан тарқатиш учун хона;
- душ хонаси;
- қўл ювиш ва идишларни зарарсизлантириш учун қўшимча раковинаси бўлган санитар хона.
Акушерлик бўлимларининг барча туғруқдан кейинги хоналари туғруқдан кейин аёллар ва чақалоқларни бирга туриши принципи асосида ташкил қилинган бўлиши керак. Касаллик ҳолатларида чақалоқ ихтисослашган ёрдамнинг II босқичига яъни онаси билан чақалоқлар патологияси бўлимига ўтказилади. Психози бўлган аёллар ёнида туғруқдан кейин доимий равишда яқинлари ёки тиббий ходим бўлиши лозим.
Операцион блок Операцион блок - стационарнинг таркибий бўлими бўлиб, у жарроҳлик амалиётини амалга ошириш учун акушерлик бўлими ва боксланган палаталар учун алоҳида мўлжалланган муассасалар комплексидан ташкил топади.
Операцион блокга қўйидагилар киради:
Операциядан олдинги хона;
Операция хонаси;
Материаллар сақлаш хонаси;
Ишчиларни махсус кийими ва ишчи кийимини қўйиш хонаси;
Аппаратура ва жиҳозларни жойлаштириш хонаси;
Катта операцион ҳамшира хонаси.
Операцион блок стационар бактерицид нурлатгичлар, вентиляцион мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.