Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Туғруқ стационари ўзини таркибида қуйидаги бўлимларни тутиши керак



Download 0,55 Mb.
bet34/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

Туғруқ стационари ўзини таркибида қуйидаги бўлимларни тутиши керак:
- қабул-кўрик бўлими;
- ҳомиладорлар патологияси бўлими (акушерлик ўринларининг умумий сонидан 30-35%и);
- I акушерлик бўлими (акушерлик ўринларининг умумий сонидан 25-30%и);
- II акушерлик бўлими (акушерлик ўринларининг умумий сонидан 25-30%и);
- реанимация ва ҳомиладорлар, туғруқ ва туғруқдан кейинги аёлларни интенсив терапияси бўлими (хонаси);
- чақалоқларни реанимацияси ва интенсив терапияси хонаси;
- гинекология бўлими (акушерлик комплекси койкаларининг умумий сонидан 15-20%и);
- стерилизация қилиш ва лаборатория бўлимлар.
Барча бўлимлар керакли тиббий аппаратура ва инструментлар, кузатув анжомлари, тиббий мебел ва жиҳозлар билан таъминланган бўлиши керак.
Туғруқ комплекси (бўлими) ходими ҳар бир бўлимда графикга биноан ишлайди. Ишга қабул 6.06.2000 йилдаги №300 буйруқ ОИВ ва HbsAg га тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг қўйилади.
Акушерлик бўлимларининг қабул блоки орқали фақатгина ҳомиладорлар, туғруқ ва туғруқдан кейинги аёллар қабул қилинади. Гинекологик беморлар учун алоҳида қабул бўлими бўлиши керак.
Туғруқ комплекси (бўлими) таркибий бўлимларининг ишини ташкил этиш
Қабул - кўрик бўлими
Қабул - кўрик бўлими барча тегишли асбоб - ускуналар ва шок ёки эклампсия вақтида бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун керакли бўлган дори воситалари билан таъминланган бўлиши керак.
Қабул бўлимида акушер - гинеколог ёки доя аёлни қабул қилади, объектив текшириш ўтказади, мурожаат қилган аёлни умумий ҳолатини баҳолайди, тана ҳароратини ўлчашни амалга оширади, тери қопламлари, ҳалқумни кўради, пулсни ҳисоблайди, иккала қўлда артериал босимни ўлчайди. Шифокор ёки доя аёлнинг алмашинув картаси билан танишиб чиқади. Ҳомиладор ёки туғувчи аёлда атрофдагилар учун хавф туғдирувчи касаллик бўлса шу заҳотиёқ уни алоҳида хоналарга кузатиш ёки туғруқ учун госпитализация қилиш керак.
Алмашинув картаси HbsAg. RW, ОИВ/ОИТС текширув маълумотлари бўлмаса текшириш зарурияти тўғрисида маълумот бериш керак ҳамда ушбу инфекцияларга текширувни таъминлаш керак.
Қабул бўлимида текширилган заҳира донорларининг барча қон гуруҳлари рўйхати бўлиши керак, шу жумладан резус - манфий омили билан.
Қабул бўлимида беморнинг тиббиёт муассасасидаги 11 ҳуқуқлари тўғрисида (Соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонун номи, уни рақами, санаси ва хуқуқлар рўйхати кўрсатилсин), кўкрак билан эмизиш принциплари ва самарали перинатал ёрдам бўйича кўргазмали жадваллар бўлиши керак.
Кўрув хонаси
Қабул бўлимининг кўрув хонасида: тегишли барча тиббий асбоб - анжомлар, санитария - гигиенага оид материаллар шунингдек туғруқни шошилинч тарзда қабул қилиш учун зарур бўлган тўплам бўлиши керак.
Туғруқ тарихи расмийлаштирилиб, акушерлик текшируви амалга оширилади: ҳомилани ҳолати, жойлашиши, кўриниши аниқланади, унинг юраги эшитилади ва 1 дақиқадаги юрак уриши ҳисобланади, қон гуруҳини, қондаги гемоглобинни аниқлаш учун қон ҳамда оқсилни аниқлаш мақсадида сийдик олинади.

Объектив текширувнинг барча маълумотларини шифокор, аёлни тегишли бўлимга ўтказгандан кейин туғруқ тарихига ёзиб қолдириши мақсадга мувофиқ. Аёлни қабул бўлимида туриши иложи борича қисқартирилиши керак.

Қабул бўлимида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:
- Қабул қилинган ҳомиладорлар, туғруқ ва туғруқдан кейинги аёллар журнали;
- Педикулез препаратлари билан ишлов бериш журнали;
- Умумий тозалаш графиги ва журнали (№3.3 Киритма).

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish