шаҳар ўзининг юқори технологияси ва саноати билан танилган. Уханда
саноатлашган зоналар кўп ва 52 та ўқув муассасалари бўлиб, унда 700 минг
талаба таҳсил олади. Fortune Global рўйхатидаги 500 та йирик компаниянинг
230 таси шаҳар саноатига сармоя киритган.Хитой ҳукуматига кўра, янги вирус
Хитой марказидаги Ухан шаҳридаги балиқ бозорига денгиз жониворларини
ноқонуний олиб келган одамлардан бошқаларга юққан. Ҳукумат Ухан
шаҳрига бормаслик ва шаҳардан чиқмаслик маслаҳатини берди ва ҳатто
карантин эълон қилди. Боз устига, барча кенг кўламли тадбирларни — ой
тақвими бўйича 25 январга белгиланган Янги йил байрами, оммавий сайллар,
шу жумладан ибодатхоналардаги анъанавий ярмаркаларни бекор қилишга
тўғрисида қарор қабул қилинган.
Вирус Саудиягача етиб борди
Саудия Арабистонининг Ҳамис-Мушайт шаҳридаги шифохонада
Ҳиндистоннинг Керала штатидан 30 ҳамшира
улардан бири янги
турдаги коронавирус билан зарарланганликка гумон қилингач карантинга
жойлаштирилди. Бу ҳақда The Hindustan Times нашри
маълум қилди.
Керала
штати ташқи ишлар вазири Велламвелли Муралидхараннинг таъкидлашича,
Саудия Арабистонидаги шифохонада 100 дан кўпроқ ҳиндистонлик ҳамшира
ишлайди ва улардан 30 нафари кузатув остига олинган. 38 ёшли
ҳамшира коронавирусни у билан зарарланган бемор билан алоқада бўлганда
юқтириб олган. Кейинроқ ушбу ҳамшира билан алоқада бўлган барча
ҳамширалар карантинга жойлаштирилган. Ҳамшираларнинг
айтишича,
улар бирор-бир текширувсиз карантинга
жойлаштирилган.Бироқ
ҳамширалардан бирининг яқини маълум қилишича, 20 ҳамширадан вирусга
таҳлил олинган ва барча тестлар вирус борлигини кўрсатган. Янги вируснинг
инкубацион даври ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмагани сабабли барча
ҳамширалар карантинга олинган. Манбанинг таъкидлашича, ҳамшираларнинг
аҳволи “ҳақиқатан аянчли”.
Х
авф қай даражада?
Коронавирус инфекциясининг оқибатлари турлича: ўртача
шамоллашдан
ўлимгача. Янги вирус ушбу диапазоннинг ўртасида жойлашган кўринади.
“Биз янги коронавирус билан дуч келганимизда,
аломатлар жиддийлигини
аниқлашга интиламиз. Бу сафар симптомлар шамоллашни эслатади, яъни
хавотирланишга
асос бор, лекин бу SARSʼдек қўрқинчли эмас”, — дейди
Эдинбург университети профессори Марк Вулҳаус. Яқин Шарқ респиратор
синдроми (Mers) эса одамларга дромедарлардан — бир ўркачли туялардан
мунтазам равишда юқиши кузатилганди. У аниқланган 2012
йилдан бери
маълум бўлган 2494 зарарланиш ҳолатидан 858таси ўлим билан якунланган.
Do'stlaringiz bilan baham: