Умумий ўрта таълим мактабларида синфдан ташқари ишлар” 1-мавзу: Умумий ўрта таълим мактабларида синфдан ташқари ишлар ва унинг мазмуни



Download 0,67 Mb.
bet24/37
Sana05.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#638511
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37
Bog'liq
SINFDAN TASHQARI , MA\'RUZA 15 TA MAVZU

Мавзули байрамларни ташкиллаш
Жисмоний тарбия ва спорт байрамларидан ташқари қатор мактаблар тақвимнинг айрим кунлари учун ҳимоячилар куни, конституция куни, ҳотин-қизлар куни 8-мартга, мустақиллигимиз куни ва ҳ.к.ларга бағишлаб мавзули байрамлар ташкиллайдилар. Бундай байрамлар ўз мавзусига мувофиқ, алоҳида жиҳозлар тайёргарлик ва ташкиллашни талаб қилади. Мавзули байрам сценарийси дастури адабий, бадиий монтаж тарзида ташкилланиб, дастурни тайёрлаш жисмоний тарбия, мусиқа, расм, адабиёт, физика фани ўқитувчиларини жалб қилиш ҳамда фаол ўқувчилар иштирокида амалга оширилади. Байрам низоми ва дастури ишлаб чиқилгандан сўнг мактаб педагогика кенгаши томонидан синфлар орасида чиройли спорт формаси ва унинг эмблемасининг танлови учун конкурс эолон қилинишини фойдаси муҳим. Байрам костюмларини тайёрлаш, мусобақалашадиган жойни жиҳозлаш ўқувчилардан катта ижодий изланишни, тикиш, бичиш, ёзиш, чизиш ва бошқа ҳаётий зарурий ҳаракат малакаларини намоён қилишдек тарбиявий вазифаларни ҳал қилинади. Мактаб устахоналари, ҳомийлар, ота-оналар ёрдамидан унумли фойдалана олиш, алоқа, мулоқот қила билиш, иш битириш учун уддабуронликдек ҳар бир шахс учун зарурий ҳаётий сабоқларни олишдек тарбиявий жараён, муҳит юзага келтириладики, унда барча фойдалана олиш имкониятига эга бўлсин.
Мавзули байрамларини ўтказиш методикаси
Мактаб спорт секциялари ва жисмоний тарбия кружокларида бир неча кун, ой давомида гимнастика ва акробатик чиқишлар тайёрланади ва улар машқ қилинади. Эркин бажариладиган, акробатика машқлари, якка курашлар бўйича байрам чиқишларига аниқлик киритилади. Ашула фани ўқитувчиси байрам чиқишлари, номерлари орасидаги паузаларда, байрам мусобақаларида ғолиб деб эолон қилингандан сўнг чалинадиган мусиқаларни танлашда; физика фани ўқитувчиси уларни магнит тасмасига ёзиш, байрамни бошловчиси учун микрафон тайёрлаб байрам акустикасини яратиши жисмоний тарбия ўқитувчилари эса спорт дастуридаги мусобақалар, оммавий чиқишлар, жамоаларни чиқишларини гимнастлар, акробатлар, якка курашчиларни тайёрлашлари ва меҳнат ўқитувчилари, жисмоний тарбия ўқитувчилари билан бирга майдонни жиҳозлаш, тозалаш, теккизлаш, чизиш, байроқ кўтариш жойи, байроқчалар, ҳакамлар уларни ёзув чизуви дафтарлари, таблолар ва ҳ.к.ларни тайёрлайдилар. Адабиёт ўқитувчиси-шиорлар мазмунини текшириб бериш, бошловчининг нутқлари, очиш ва ёпиш маросимларининг матнлари, шеорлар, қўшиқ ашулалар матнини кўриб беришга жалб қилинади. Қайд қилинган ишлар байрам мавзусидан четга чиқмасликни тақозо этади. Байрамдан олдин камида 3 маротаба энг асосий тайёргарлик-кўрик ўтказилиб, лозим бўлган ўзгартишлар киритилади ва жамоалардан қатнашувчилар рўйхати кўрсатилган буюртмалар олинади. Байрамни умумий давомийлиги муддати кичик мактаб ёшдагилар учун 1 соату 20 минутгача, ўрта мактаб ёшдагилар учун 2 соатгача, катта мактаб ёшидагилар учун 2-2,5 соат давом этиши тавсия қилинади. Мавзуга бағишланган байрам ғолибларини тақдирлаш ҳомийлар, ота-оналар кенгаши, синфларнинг узлари тайёрлаган қимматбаҳо совғалар ва эсдаликларни ҳар бир мусобақа якунидан сўнг ғолибларга топширилиши керакли натижа беради. Тантанали очилиш ва ёпилиши парад билан, парадни бошқарувчининг мактаб директори ва ташкилий қўмита аъзоларига рапорт бериш билан бошланади, саломлашишдан сўнг, табрик сўзи, байроқ кўтариш, гимн билан бирга кўшиб бажарилади. Мактабнинг энг яхши спортчилари байроқ кўтаришга жалб қилинади. Парадда юриш бошланишини, оммавий чиқишларни «саҳна пардаси»деб фойдаланилади. Чунки чиқишлар, ўрин алмашишлар синхрон тарзда бўлиши байрамнинг томошаси сифатига ижобий таъсир қилиши амалда исботланган. Бу ҳолат бошловчи томонидан навбатдаги чиқишни эълон қилиш билан амалга оширилади.



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish