№
|
II.Сузиш
|
Назария
|
Амалиёт
|
1.
|
Ўзбекистонда сузишни ривожланиши
|
-
|
1
|
2.
|
Турли хил мусобақаларнинг ҳарактери, уларни ташкиллаш ва ўтказиш. Мусобақа низомини тузиш
|
|
2
|
3.
|
Ҳакамлик қоидалари ва ҳакамлик техникаси. Ҳакамлар коллегиясининг иши мазмуни
а) алоҳида ҳакамларни иши. б) мусобақа котибини иши, қатнашчилар ҳақида маълумот тўплаш мусобақалашувчиларни гуруҳлаш, жадвал бўйича натижаларни аниқлаш ва бошқалар
|
-
|
5
|
4.
|
Ҳакамлик вазифасини бажариш амалиёти.
|
|
|
|
Жами:
|
16 соат
|
№
|
III.Баскетбол
|
Назария
|
Амалиёт
|
1.
|
Ўзбекистонда баскетболни ривожланиши.
|
|
1
|
2.
|
Турли хил мусобақаларнинг таснифи, уни ташкиллаш ва ўтказиш. Мусобақа низомини тузиш
|
|
2
|
3.
|
Мусобақа ўтказиш тизими.
|
-
|
2
|
4.
|
Ўйин қоидалари ва ҳакамлик техникаси
|
|
6
|
5.
|
Ҳакамлик амалиёти
|
-
|
7
|
|
Жами:
|
18 соат
|
Қўл тўпи, волейбол бўйича ёш жамоатчи ҳакамларни тайёрлаш дастури ҳам баскетболдагига ўҳшаш мавзуларни назарда тутади. Худди шундай дастурларни бошқа спорт турлари учун тузиш мумкин. Ўқувчиларнинг тайёргарлигига қараб дастур материалига ўзгартиришлар киритиш мумкин. Биз тавсия қилган дастур намунавийликка давогар эмас.
10-МАВЗУ: Спорт байрамлари сценарийлари ва уларнинг тузишга қўйиладиган талаблар. Мактаб спорт байрамларига тайёргарлик. Мавзули байрамларни ташкиллаш
Байрам сценарияси ва уни тузиш қоидалари
Сценария сўзи, атамасига «Русча-ўзбекча луғат»да «кинофильм олиш учун ёзилган адабий асар, кинофильм сценарияси ёки драмматик асар режаси, сюжет схемаси ва унда иштирок этувчиларнинг саҳнага чиқиш тартиби, вақти кўрсатилган рўйхат»-деб таъриф берилган. «Байрам сценарияси» деганда биз байрам иштирокчиларини (ёки мусобақа қатнашчиларини) томоша кўрсатиладиган жой (саҳна, майдон, сайҳонлик, спорт зали ва ҳ.к.)га чиқиш навбати рўйхати ва вақти кўрсатилган, байрамгача бир неча бор текшириб кўрилган, ўтказилаётган тадбирнинг режаси деб атасак хато қилмаган бўламиз. Сценария бўладиган тадбир-байрам, мусобақа, тантанали кеча (байрам кечаси), фестивал, олимпиада, мавзули байрам, кўнгил очиш маросимлари, бирор спорт тури куни, физкулптурачилар куни (байрами), «Балли қизлар», «Балли йигитлар» ва ҳ.к.ларнинг ўтказиш тайёргарлигининг биринчи кунидан бошлаб, ўша тадбирнинг ёпилишигача бўлган барча фаолият мазмунини ўз ичига олади. Сценариянинг мазмуни ўтказилаётган тадбирнинг мақсади, вазифалари ва тадбир нимага бағишланганлиги кўрсатилган кичик «Тадбирга кириш» ёки «Сўз боши» билан бошланади. Синфдан ташқари ишлар давомида тарғибот ва ташвиқот, соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш учун жисмоний тарбия фаоллари турли хил мактаб ёшидаги ўқувчилар учун мактабнинг тадбирини сценариясини тайёрлаш, ёзиш ва ўтказиш малакасига эга бўлиши керак ва бу малака қайд қилинган комиссияларнинг фаолларини тайёрлаш семинарларида асосий мавзулардан бири бўлиши лозим. Шуни ҳисобга олиб, биз қуйида спорт байрамларини тахминий сценарийсини ёзиш методикасини тавсия қилдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |