Тошкент 2007 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган



Download 69,71 Mb.
bet54/68
Sana23.02.2022
Hajmi69,71 Mb.
#172362
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   68
Bog'liq
дасгохли рангтасвир копия

РАНГТАСВИРДАГИ РАНГ – умуман ранг – бу жисмларнинг акс этаётган нурларнинг спектр таркиби билан уйғунликда маълум кўриш хусусиятини жалб қилиш хусусияти. Ҳар кунги ҳаётда ҳар бир жисмда ёки (объектда) қандайдир бир ранг мустаҳкамланади. Бундай рангни жисмли ёки локал дейилади (ўтлар–яшил, само–ҳаворанг, денгиз суви – кўк ва ҳ.к.). Ҳаваскор рассомларда рангни жисмли кўриш мавжуд бўлади ва бу бўёқнинг ҳаваскорлигига олиб келади. Рангтасвирда ҳаққоний тасвир фақатгина шаклли рангни эмас, балки атроф муҳитдаги ёритилишига қараб ўзгарган рангни тасвирлагандагина акс этиши мумкин. Шаклнинг ранги ёритилишнинг кучайиши ёки сустлашишида ўзгаради. У ёритилишнинг спектраль таркибидан ҳам ўзгаради. Жисм турган муҳит ҳам ранг-баранг нурлар таратади, улар бошқа жисмларда акс этиб рангли рефлекслар ҳосил қилади. Ранг контраст таъсиридан ҳам ўзгаради. Шу тариқа жисм ранги доимо рангли ва ёруғ-сояли доғлар (рефлекслар ва бликлар)дан ташкил топган мозаика пайдо қилади. Айнан шу ранг, реалистик рангтасвирнинг асосий тасвирий усулларидан бири ҳисобланади.
Ранг ўз-ўзидан инсонга нисбатан қандайдир таъсир кўрсатади деб ҳисоблаш одат бўлиб қолган. Гоҳида тўқ ва оч туслар эстетик кайфият бағишлайди деб ўйлашади; кулранг ва қора ранглар ҳомушликни белгилайди ва ҳ.к.
РАССОМ – тасвирий санъат соҳасидаги ижодкор, мусаввир, суратгар, мутахассис. Қоғоз, картон, мато ва бошқ. Материаллар, шунингдек девор ва шифтларга тасвирий санъатнинг турли техникаларида чизиб, бўяб расм чизувчи киши. Рассом инсон фаолияти, ҳаёти учун зарур бўлган ҳар хил нарсаларнинг шаклини, ҳажмини яратишга, уларни дид билан безатишга ҳам ҳисса қўшади.
РЕАЛИЗМ – воқеликни бадиий ижоднинг турларига хос махсус воситалар билан ҳаққоний, объектив тарзда акс эттириш. Ўзбекистон ҳудудида юксак даражага кўтарилган миниатюра санъатида реализм элементлари кўзга ташланади.
РЕКВИЗИТ – (лот.pegistum-зарур) – натюрмортни тасвирлашда фойдаланиладиган буюмлар мажмуи.
РЕКЛАМА – (лотин. reklamo - қичқираман) - санъат асарлари ва бошқаларни оммалаштириш мақсадида маълумот тарқатиш. Унинг матбуотда пайдо бўлиши У.Кэкстон (Англия) ва Т.Ренодо (Франция) номи билан боғлиқ. Газета, журнал, эълонлар, шунингдек, витрина, ёруғлик рекламалари, товарларни ўраб жойлаш, товар ва фирмалар белгиси ва бошқа ҳозирги замон реклама воситаларидир.
РЕЛЬЕФ - (лотн. Relefo - кўтараман) - ҳайкалтарошликнинг бир тури. Шакл, тасвир фон (замин)дан бўрттириб ёки, аксинча, ўйиб ҳосил қилинади. Рельефнинг асосий турлари: барельеф ва горельеф. Тасвирий санъатда қадимдан мавжуд бўлиб, биноларни безашда, медаль ишлаш санъатида, металлга зарб бериб безак буюмлари ишлаш ва ҳоказоларда кенг қўлланилади.

Download 69,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish