ПОСТАМЕНТ – (немец. postament) – музей, бадиий кўргазмаларда ҳайкалларнинг тагига қўйиладиган мармар, ёғоч таглик.
ПОСТИМПРЕССИОНИЗМ – импрессионизмдан кейинги бадиий оқим. Тасвирий санъатда ривожланган кубизм, футуризм, экспрессионизм, примитивизм сингари бадиий услуб йўналишларини ўз ичига олган йўналиш.
ПРИМИТИВИЗМ – примитивлик, яъни соддалаштириш, жўнлаш-тиришни ифодаловчи бадиий йўналиш. Ибтидоий тасвирлардан, болалар расмларига ўхшатиб ишлаш йўли. Ибтидоий одам нуқтаи назаридан дунёни идрок этиш ва уни тасвирлаш.
ПРОПОРЦИЯ - (лот.proportio– муносабат) - бадиий асарнинг алоҳида элементлари ва бутун асар катталиклари муносабати.
ПРОФИЛЬ – (итал. Provilo – кўриниш) – юз ёки бирор нарсанинг ён томонидан кўриниши.
ПЬЕДЕСТАЛ – (итал. Puede – оёқ, stalle - жой) кўпинча устига ҳайкал қўйиладиган устунсимон супа. Унга декоратив вазалар, устун, обелиск ҳам ўрнатиши мумкин. Ҳар ҳил шаклларда (доира, тўрт, беш, олти қиррали ва бошқ.) бўлиб, ғишт, ҳарсанг, яхлит тошдан ишланади, кўпинча нақш, бўртма тасвир (рельеф)лар билан безатилади.
«Р»
РАКУРС – (франц. raccoureir - қисқариш маъносида)– тасвирий санъатда турли нарсаларни қисқартиб акс эттириш. Унинг ҳаққоний кўринишини ўзгаришига олиб келади: кескин қисқаришлар жисмнинг усти ёки тагидан кузатганда намоён бўлади.
РАНГЛИ КЕРАМИКА – бўялган сопол идиш. Бронза давридан бошлаб кишилар сопол идишларни турли ранглар билан нақшлаганлар. Марказий Осиёда рангли керамика VIII-асрда пайдо бўлган. Идишлар қадимги даврда қизил ва қора, антик даврда кўпроқ қизил, V-VII асрларда кул ранг, IХ-ХIII асрларда оқ, қизил, қора, олтин ранг, ХIV-ХVI асрларда оч яшил рангга бўялган.
РАНГТАСВИР - тасвирий санъатнинг асосий кўринишларидан биридир. Жисмнинг кўринишини, унинг ташқи белгиларини график усуллар, яъни чизиқлар ва тушь билан ифода этиш ҳам мумкин. Лекин атроф муҳитнинг барча гўзал гўшаларини турли ранглар жозибаси ила инсонга тўла-тўкис тасвирлаб бериш ҳам мумкин. Техник жиҳатдан рангтасвир қуйидагиларга бўлинади: мой, темпера, фреска, мум, мозаика, витраж, акварель, гуашь ва пастель. Ушбу номлар рангтасвир техникаси усулларини қўлланишларидан олинган. Рангтасвир асарининг асосий вазифаси шундаки, у рассомнинг ички дунёсини тўла ифодалайди.
Рангтасвир қуйидаги турларга бўлинади: дастгоҳли, монументал, декоратив, театр декорацияси ва миниатюра.
Декоратив рангтасвирнинг алоҳида вазифаси шундаки, у фақат бинонинг интерьер ва экстерьерини безаш, унинг кўринишини кенгайтириш ёки аксинча ҳар хил шаклда қисқартириш учун хизмат қилади. Декоратив рангтасвир интерьердаги ҳар хил нақшинкор кўринишлар, ҳайкалтарошлик элементларини бир-бири билан боғлаб, кўркамлиги ва чиройини аниқлаштиради. Уларни меъморчилик билан мослигини ёрқин намоён этади. Декоратив рангтасвир билан буюмларни ҳам безаш мумкин: (қутича, сандиқ ва бошқалар). Уларнинг мавзуси ва тузилиши эса жисмнинг шакли билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |