НЮАНС /франц. нюансе – нозик фарқ.
«О»
ОБРАЗ - қиёфа, сиймо, ифода, талқин.
ОЛЕОГРАФИЯ /лот. Оlеum– мой ва ...графия/ - мойбўёқ билан ишланган картиналардан босмахонада кўплаб нусха кўчириш усули.
ОРИГИНАЛ – асли, асл нусха, асл кўриниш.
ОРНАМЕНТ /лат. Оrnаmеntum- безак/ - нақш, безак. Геометрик шакллар билан ўсимлик ёки ҳайвонлар оламидан олинган тасвирларни қўшиб, уйғунлаштириб ишланган бўёқли, ўйма ёки чизма нақш, безак.
ОТТИСК /русча/ - босиш учун тайёрланган матн ёки жадвал тасвир /босма шакл/нинг полиграфия усули, яъни босим орқали бўёқ билан қоғоз ёки бошқа материалга ўтказиш жараёни ва шу жараён натижасида олинган нусхаси.
ОФОРТ /франц. lааu-fоrtе–кислота/-гравюра/металл ўймакорлиги/нинг кенг тарқалган турларидан бири. Бунда тасвир металл тахтага кислота таъсир эттириб ҳосил қилинади. Текис ва силлиқ мис ёки қўрғошин тахта сирти кислотага чидамли лак билан бўялади. Кейин гравюра игнаси ёрдами билан ўйиб тасвир чизилади. Ўйилган жойлар кислота таъсирида яна чуқурлашади ва у ерга бўёқ тушиб, унинг оттискасида тасвир ҳосил бўлади. Бу усул рангли босмада ҳам қўлланилади.
«П»
ПАЛИТРА /франц. pаlеttе– пластинка, планка/- рассом бўёқ қорадиган тахтача. Металл, чинни, баъзан ёғочдан тайёрланади. Маълум бир рассом, расм учун характерли бўлган ранг, бўёқлар ҳам палитра деб юритилади.
ПАННО /лат. pаnnus – мато парчаси/ - бино девори ёки шифтининг рамкага олиниб, расм, нақш, барельеф ишланган қисми. Расм мойли бўёқ билан темпера, фреска, мозаика усулларида ишланади. А. Навоий номидаги Тошкент опера ва балет театри безашдаги У. Тансиқбоев, М. А. Аринин, К.П. Чепраков, уста Ширин Муродов, Ташпулат Арслонқуловларнинг ишлари бунинг ёрқин мисоли бўла олади.
ПАНОРАМА /pаn... ва юнон. оrаmа– кўриниш/ - теварак – атрофни қамраб олиб акс эттирадиган картина. Панорамада атрофдаги манзара, рўй бераётган воқеа тўла акс эттирилади. Иллюзия ёрдамида воқеа жонли гавдаланмоғи учун картинанинг олдига бинолар, турли жойларнинг макети, нарсалар, киши, ҳайвонларнинг шакллари ишлаб жойлаштирилади. Панорама айлана бино ичидаги деворда бўлиб, томошабинлар шу бинонинг ўртасида махсус қурилган майдончадан панорамани кўрадилар. Биринчи панорамани 1787-88 йилларда ирландиялик рассом Р. Баркер Эдинбургда яратган.
ПАПЬЕ-МАШЕ /франц. pаpiеr mаshе– эзилган қоғоз/- тўйиб эзилган қоғоз, картон ва бошқа нарсаларга ёпишқоқ моддалар, крахмал, гипс қориштириб ҳосил қилинадиган материал. Бадиий маҳсулотлар, ўйинчоқлар, айрим рўзғор буюмлари, ўқув қўлланмаларни тайёрлашда фойдаланилади. Хитой, Корея, Японияда миниатюралар тайёрлашда қадимдан фойдаланилган. Папье-машенни бўяш, лаклаш, қабартириб турли тасвирлар ишлаш, расмлар чизиш мумкин. Қутича, ниқоблар тайёрлашда кўп фойдаланилади.
ПАСТЕЛЬ /итал.pаstа– хамир/- расм чизиладиган махсус рангли қалам, шу қалам билан чизилган расм. Графикада кўп фойдаланилади. Рассомлар янги асарлари учун этюдлар чизишда ҳам пастелни ишлатадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |