Тошкент 2007 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган


Дастгоҳли рангтасвирга оид терминларни



Download 69,71 Mb.
bet28/68
Sana23.02.2022
Hajmi69,71 Mb.
#172362
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   68
Bog'liq
дасгохли рангтасвир копия

Дастгоҳли рангтасвирга оид терминларни
қисқача изоҳли луғати
«А»
АБАК (лот. abаh - тахта) – антик меъморчилик (дорика ва ионика) ордерлари колоннасидаги капител устун қошиннинг юқори қисмини ташкил этувчи тош тахта. У антаблементни кўтариб туради. Абак одатда квадрат шаклида, унинг чекка қисмлари тўғри ёки бир оз ботиқ ҳолда бўлади. Коринф ордерларида эса абак кўпинча ёйсимон тахта усулида ишлатилган.
АБРИС (немисча – abriss – чизиқ, хомаки расм) – калька, ўта юпқа материалларга тушириладиган контур тасвир. Абрис кўп рангли асар оригиналининг тус ва ранглари чегарасини аниқлайди.
АБСТРАКТ САНЪАТ /лотинча abstractus/ – тасвирий санъатда XIX- аср охири XX - асрнинг бошларида формалиcтик йўналишлар асосида ҳосил бўлган оқимлардан бири. Абстракционист рассомлар борлиқ дунёни ва буюмлар шакли-шамойилини инкор этиб, уларнинг асл кўринишини бузиб тасвирлашга ҳаракат қилганлар.
АБСТРАКЦИОНИЗМ (лотинча – abstractio –мавҳумлик). Бу оқим ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида пайдо бўлди. Рус рассомлари В.В.Кондинсий ва К.С.Малевич, голланд рассоми П.Мондриан, француз рассоми Р.Делонелар, унинг асосчиларидир. Абстракционизм реал борликни акс эттиришдан воз кечувчи ва бадиий асарлари ҳар хил доғ ва чизиқлар, ҳайкалтарошликда беўхшов конструкциялардан иборат ва миллий шакл ва анъаналарнинг санъатдаги ижтимоий моҳиятини инкор этиб, эстетик дидни дағаллаштиради ҳамда кишиларни табиатга ва ижтимоий ҳаётдаги гўзалликни билишдан ва ундан баҳраманд бўлишдан маҳрум этади.
АВТОГРАВЮРА (юнон. autos - ўзим ва франц. gravure) - ўймакорлик. Нақш чизишда муаллифнинг ўз қўли билан ёғоч, линолеум ёки металлга ўйиб ишланган ва ундан қолип сифатида фойдаланиб чоп қилинган нусхаси. Ёғоч автогравюраларидан китобларга расмлар тайёрлашда, линолеум ва металл автогравюраларидан эса алоҳида нусхалар чоп этишда фойдаланилади.
АВТОЛИТОГРАФИЯ (юнон. autos - ўзим. litos – тош, grapho – ёзаман, чизаман). Литографиянинг ишлаш усулларидан бири. Бунда рассом ўз ғоясини дастлаб тошга ўйиб, сўнг ундан қоғоз сатҳига туширади. Рассомнинг ўзи томонидан қоғозга туширилган сурат ҳам автолитография деб юритилади.
АВТОПОРТРЕТ (юнон. autos - ўз, франц. portrait - тасвир) Портрет жанрининг бир тури. Автопортретда рассом ёки ҳайкалтарош ўзини ўзи тасвирлайди. Ўзбекистон рассомларидан А.Волков, Л.Насриддинов, А.Сиддиқий, Б.Ҳамдамий, А.Абдуллаевлар қатор автопортретлар яратган.
АКАДЕМИЗМ - Қадимги дунё ва Уйғониш даври санъати шаклларига тақлид этишга асосланган, буржуа бадиий академияларида расмийлашган догматик оқим. Академизм классик метод ва сюжетларни асосий шарт қилиб қўйиб, санъатдан замонавийликни четлаштирди. Академизмнинг қадимий анъаналарга ва юксак маданийликка таяниши, таълимотнинг кучли томонларидан биридир.
АКАДЕМИЯ – (юнон. Akademia – Афина яқинида жойлашган, юнонларнинг афсонавий қаҳрамони Академ исмли билан аталган жой номи) –санъатни ривожлантиришга қаратилган олий илмий муассаса. Бу ном тарихи милоддан, аввал, IV асрда Қадимги Юнонистон ва Платон (Афлотун)нинг идеалистик фалсафий мактабига асос солинишидан бошланади. Хирот миниатюра расмлар мактабини Ўрта аср Шарқида давлат томонидан таъсис этилган биринчи бадиий академия деб ҳисоблаш мумкин. (Беҳзод шу академиянинг энг йирик вакилидир).

Download 69,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish