«Тирилиш» (Воскресение) (Лев Николаевич Толстой)



Download 0,63 Mb.
bet6/7
Sana16.03.2022
Hajmi0,63 Mb.
#498604
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
(Тарихдан) 3 та китобнинг қисқача таьлқини

Асар ҳақида
Сўнгги юз йилликнинг дунёга машҳур ёзувчиларидан бири, қардош қирғиз адабиётининг етакчи намояндаси Чингиз Айтматовнинг «Қиёмат» («Кунда») романи илк маротаба 1986 йилда рус тилида нашр этилган. Бироз ўтиб, рус тилидан қирғизчага таржима қилинган. Роман аввал ўзбекчага «Кунда» номи билан таржима қилиниб, 1988 йилда «Шарқ юлдузи» журналининг 8, 9, 10-сонларида эълон қилинган.
Чингиз Айтматовнинг «Қиёмат» романида эзгулик ва олийжанобликнинг, яхшилик ва тўғриликнинг, адолат ва ҳақгўйликнинг, Қиёмат қойим даражасига тушаётган ҳолатлари табиат, жамият, инсон ва иймон муаммоларини акс эттириш орқали кўрсатилади. Романда бир-бири билан моҳирона боғланган ва айни пайтда умуман бошқа-бошқа замон ва маконда юз берадиган воқеаларнинг ҳар бирини соатлаб таҳлил қилиш мумкин. Мен эса романнинг сиз ўқишингиз мумкин бўлган бошқа таҳлилларда тилга олинмаган жиҳатларини ёритишга ҳаракат қилдим.
Сюжет
Роман уч бўлим ва тўрт асосий сюжет воқеликларидан ташкил топган. Биринчи ҳикоя линиясида бўрилар Акбара ва Тошчайнар, иккинчисида диний семинариядан кетган Авдий Каллистратов, учинчиси Ҳазрат Исо ва ниҳоят тўртинчиси ҳалол ва меҳнаткаш чўпон Бўстон билан боғланган. Асарнинг бошланиши урғочи бўри Акбара нуқтаи назаридан, кейинроқ Авдий, охири ҳам Акбара, ҳам Бўстоннинг қарашлари шаклида ҳикоя қилинади.
Иссиқкўл атрофларида давом этаётган сокин ҳаёт тарзини кунларнинг бирида вертолётнинг ваҳимали шовқини бузади. Сайғоқлар сурувининг жойларини аниқлаш учун келган вертолёт Мўйинқумдаги жонзотларнинг сокин ҳаётига нуқта қўяди. Ҳомиладор бўри Акбара бундан ваҳимага тушиб, жонҳолатда қоча бошлайди. 10–15 кундан сўнг келажакдан хабарсиз Акбаранинг кўзи ёриб, уч бўрича дунёга келади. Акбара уларни моҳир овчи қилиб етиштиришга ҳаракат қилади. Бўричалар роса ўйинқароқ эди. Шу сабабдан улар инсон зотига илк рўпара келганида қўрқмай, аксинча, у билан ўйнашни хоҳлайди. Бўричаларга дуч келган инсон бундан кейинги воқеалар қаҳрамони Авдий эди. Инсон зоти билан кутилмаган учрашув она бўрини таҳликага солади ва у яшаш жойини ўзгартиришга мажбур бўлади. Аммо сайғоқ овига келган, тиши-тирноғигача қуролланган одамлардан қочиб қутулиш мумкин эмасди.

Фото: Google Photos
Болаларини ов қилишга ўргатиш учун олиб келган Акбара ва Тошчайнар кутилмаганда ўзлари ҳам, болалари ҳам инсонлар бошлаб юборган сайғоқ ови тўлқинига қоришиб кетади. Бу даҳшатли талотумдан омон чиқиш амри маҳол эди. Тажрибали ва чапдаст Акбара билан Тошчайнаргина бу қирғинбаротдан аранг тирик чиқа олади. Учала боласи эса нобуд бўлади. Ҳолдан тойган Акбара ва Тошчайнар имкон қадар бу ердан узоқларга йўл олади. Сайғоқ ови учун гуруҳ билан бирга келган кейин бу қирғинбаротнинг тўғри эмаслигини англаб, буни гуруҳдагиларга ҳам тушунтиришга ҳаракат қилган Авдий сафдошларининг кескин норозилигига учраб, жазолаш учун қўл-оёғи боғланиб, юк машинасида қонига беланиб ётган сайғоқлар орасига ташланади.
Бундан кейинги воқеалар марказига асар қаҳрамони сифатида Авдий чиқади. У сайғоқ овига келган олти кишидан бири эди. Қўллари боғланган ҳолда ётаркан, ўтмишини хотирлайди. Авдий янгича фикрлари сабабли диний семинариядан ҳайдалган. Тирикчилик қилиш учун мухбир сифатида ишлаган. У кенг тарқалган жиноят иши ҳақида ёзиш, фош қилиш ниятида сайғоқ овидан олдин бир гуруҳ оғуфурушлар билан Мўйинқумга илгари ҳам келган эди. Авдий ўзи бирга келган оғуфурушлар гуруҳидаги ёш, навқирон, аммо маънан қашшоқлашган йигитларга ачиниб, уларни бу йўлдан қайтишга ундайди. Авдийнинг бу ҳаракати гуруҳ бошлиғи Гришаннинг қулоғига етиб боради ва у Авдийга, бу фикрларидан қайтмас экан, охири яхшилик билан тугамаслигини уқтиради. Наша тортиб, кайфдан кўр бўлган оғуфурушлар Авдийни итдай калтаклаб, шитоб билан кетаётган поезддан улоқтириб ташлашади. Авдий ҳушсиз ва афтода ҳолда анча ётади, ниҳоят ҳушига кела бошлайди ва ўзини салкам йигирма аср олдин хочга михлаб ташланган Исо Масиҳга ўхшатади. У билан боғлиқ вокеаларни бир-бир хотирлай бошлайди. Исонинг Рим ноиби Понтий Пилат билан кечган қизғин суҳбатини хотирлайди. Тамоман диний қарашлар билан йўғрилган ушбу суҳбатда ноиб Понтий Пилат Исони фикрларидан қайтаришга ҳаракат қилади. Аммо пайғамбарлик даъвосидан воз кечмаган ва ўз фикрларига содиқ қолган Исо ҳимоясига ишонган халқ томонидан тошбўрон қилиниб хочга михланади. Авдий унга қандай ёрдам бериш ҳақида ўйлайди, минг афсуски, Исога ачинишдан бошқа ҳеч нарса қўлидан келмайди.
Авдийни йўлдан ўтаётган бир қозоқ оиласи Жалпоқсоз бекатигача олиб келади. Бекатда Авдийнинг йиртиқ-ямоқ усти-бошидан шубҳаланган милиция лейтенанти уни назорат пунктига олиб келади. Авдий бу ерда, панжара ортида қўлга тушган оғуфуруш сафдошларини кўриб қолади. Милиция ходимларига «Мен ҳам улардан бириман» дейишига қарамасдан, ҳеч ким гапига ишонмайди ва Авдийни қўйиб юборишади. Унинг аҳволи оғирлашиб яхшилар кўмаги билан касалхонага ётқизилади. Авдийни касалхонада қозоқ доктор Алия Исмоиловна даволайди ва унинг дугонаси Инга билан ораларида ишқий муносабат бошланади.
Москвага қайтган Авдий Инга билан мактублашишда давом этади. Ёзган мақоласини нашр қилдира олмаган Авдий таҳририятдан ишдан чиқиб, бошқа жойда кечки сменада ишлай бошлайди, моддий жиҳатдан тангроқ аҳволда қолади. Ингадан чорлов мактубини олгач, китобларини сотиб чипта олади ва яна Жалпоқсозга йўл олади.
Манзилга етиб келган Авдий Инга қолдириб кетган навбатдаги мактубни ўқийди. Хатда Инга собиқ турмуш ўртоғининг олдига ўғли билан боғлиқ муаммони ҳал қилиб, тез орқага қайтиши, Авдийга уйнинг калитини қолдириб кетганини ёзган эди. Боши қотган Авдий сайғоқ ови режасини тузаётган Обер Кандалов билан танишиб қолади ва пул топиш илинжида уларнинг сафига қўшилади. Сайғоқларга уюштирилган қатлиомдан даҳшатга тушган Авдий гуруҳдагилардан бу ишни дарҳол тўхтатишларини талаб қилади. Шундан кейин асардаги воқеалар такроран актуал ҳолга қайтарилади. Авдий овчилар тарафидан аёвсиз калтакланиб, бир саксовул дарахтига Исо каби осилади. У охирги нафасини олаётганда она бўридан ёрдам сўрайди, худди уни эшитгандай Акбара етиб келади. Авдий она бўрини кўргач, ёруғ оламни тарк этади.
Акбара ва Тошчайнар бу ерларда яна бир йил яшайди, насл қолдириш илинжида навбатдаги уринишлари яна самарасиз бўлади. Тоғдаги конга йўл очиш мақсадида қамишзорга ўт қўйилади. Қамишзор билан бирга беш бўри боласининг кули кўкка соврилади. Энди Акбара ва Тошчайнар бу ерлардан узоққа, инсон қадами етиши қийин бўлган тоғларга чиқиб кетади. Бу уларнинг насл қолдириш учун сўнгги имконияти эди.
Эндиги воқеалар Бозорбой Нойгутовнинг бир гуруҳ геологларни манзилга етказиб қайтаётгада ногаҳон тўрт бўри боласига дуч келиб, пул топиш илинжида бўричаларни инидан ўғирлаб кетиши билан бошланади. Булар шўрлик Акбара ва Тошчайнарнинг болалари эди. Овга кетган бўрилар инига қайтиб, болаларининг йўқлигини кўргач, умидсиз ҳолда Бозорбойни та’қиб қила бошлайди. Бўрилар унга етай деб қолганда Бозорбой ўша атрофда танилган чўпон Бўстоннинг уйига кириб, бўрилардан қутулиб қолади. Бу пайтда Бўстон уйда йўқ эди. Бир муддатдан кейин Бозорбой бўричаларни олиб ўз уйига кетади. Акбара ва Тошчайнар эса, минг афсуски, буни пайқамай қолади ва болаларини қидириб, Бўстоннинг уйи атрофида бўзлашни канда қилмайди. Уйига келиб, воқеадан хабар топган Бўстон эртасига Бозорбойнинг олдига бўри болаларини инига қайтаришни сўраб боради. Аммо ҳаракати бекор кетади. Болаларидан айрилган Акбара ва Тошчайнар кутилмаган жойдан пайдо бўлиб, одамлага ташланадиган одат чиқаради. Бўстоннинг уйи атрофида кеча-ю кундуз увиллашади.
Бу ҳолдан хуноби ошган Бўстон бўриларни йўқ қилишга киришади ва бир кун қўйларга ташланган Тошчайнарни отиб ўлдиради. Қочиб қутулган, аммо болалари ва эркагини йўқотиб, фиғони фалакка чиққан Акбара аламзада бўзлайди. Бир кун Акбара Бўстон ва Гулимхоннинг икки яшар ўғли Кенжашнинг ҳовлида ўйнаётганини кўриб қолади ва болакайни елкасидаги кийимларидан тишлаб олиб қоча бошлайди. Бундан хабар топган Бўстон бўрини мўлжал олиб ўқ узади. Бўри болани ташлаб, қочишда давом этади. Бўстон етиб келиб, не кўз билан кўрсинки, ерда кўкрагини ўқ тешган ўғли Кенжаш ётарди. Кўргуликнинг сабабчиси Бозорбой деган ўй билан Бўстон уни отиб ташлайди ва қайтаётиб, кўл бўйида ҳаёт билан видолашади.
Таҳлил
«Қиёмат» бир нечта бир-бирига боғланмаган воқеалардан ташкил топган. Воқеаларда фақатгина бир жуфт бўри – Акбара ва Тошчайнар занжир вазифасини бажаради. Воқеалар бўриларнинг аччиқ тақдири устига қурилган.
Романдаги ҳар бир сюжет қаҳрамонларининг тақдири фожиа билан тугайди: меҳнаткаш чўпон Бўстон билан боғлиқ воқеалар, у кутилмаганда ўз ўғлини отиб қўйиши, кейин эса қаҳр-ғазаб билан пиёниста чўпон Бозорбойни отиб ўлдириши ва ўз ҳаётига нуқта қўйиши, сюжетлардан бирида ҳикоя қилинган Авдий Каллистратов тақдири, асардаги яна бир мустақил сюжет – «Олтовлон ва еттинчи» ҳикояси – бари Қиёмат қойим тарзида фожиавий якун топган.
Ёзувчи асарни ҳикоя қиларкан, бир сюжетдан бошқасига, бир замон ва макондан бошқа бир замон ва маконга шунчалик моҳирона силлиқлик билан ўтганки, бундай кўчишлар асарни ўқиётган одамга ҳеч қандай ўнғасизлик туғдирмайди. Бу, албатта, ёзувчининг юксак маҳоратидан дарак беради.
Замон нуқтаи назаридан олиб қарасак, асар воқеалари 1980 йилларда кечган. Романнинг икки ўрнида ёзувчи актуал замонга ишора қилиб кетган. Биринчиси, Исонинг ўлими билан боғлиқ воқеалар ҳикоя қилинар экан, ёзувчи «У кундан бу кунга минг тўққиз юз эллик йилдан ортиқ вақт ўтган», дейди. Бу эса романдаги воқеалар 1983 йилдан кейин юз бераётганини кўрсатади. Яна бир ишора Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ бўлиб, Бўстон ва Эрназар диалоги орқали берилади. Улар янги яйловлар томон бораркан, кечиб ўтиши керак бўлган довон ҳақида гапириб, уруш бошлангандан, яъни салкам қирқ йилдан буён бу довонни ҳали ҳеч ким ошиб ўтмаганини тилга олади. Бу эса роман воқеалари 1980 йилларда бўлиб ўтганидан дарак беради.
Макон нуқтаи назаридан роман воқеалари кенг планда Қирғизистон ва Қозоғистон, тор планда эса Мўйинқум саҳролари, Иссиқкўл атрофлари, Ола Мангу тоғларида бўлиб ўтади.
Асарнинг биринчи даражали қаҳрамонлари роҳиб отасининг тавсияси билан диний мактабда ўқишни бошлаган ва эски диний ақидалардан воз кечиб, янги диний қарашларни қабул қилишимиз керак деган янгича фикрларни илгари сурган ва шу қарашлари туфайли семинариядан ҳайдалган Авдий Каллистратов ҳамда ўз услубига эга, ишнинг кўзини билган, маҳоратли колхозчи-чўпон, ҳақгўй ва фикрларини жасорат билан айта олган Бўстон Уркунчиевдир. Эзгу ниятли Авдий бундай ниятларига жавобан ёмонлик кўради.
Романнинг илк икки бўлимида бош қаҳрамон ҳисобланган Авдий учинчи бўлимда ўз ўрнини янги тип – Бўстонга бўшатиб беради. Бўстон совет режими қолиплари остида яшаган халқнинг прототипидир. Унинг совет режимига қарши билдирган танқидий фикрлари диққатга сазовор.
Кейинги қаҳрамонлар эса бутун романни битта сюжет тизимига бирлаштириб турган бўрилар Акбара ва Тошчайнардир. Романда асосан Акбаранинг руҳий ҳолатига, характерига кучли урғу берилган. Муаллиф Акбара ва Тошчайнарнинг болалари ов жараёнида отиб ташланганидан кейинги саҳнани кучли бадиий лиризм билан ифодалайди.
Айни пайтда романда Бўстон билан турмуш ўртоғи Эрназар вафот этгач оила қурган ва Кенжаш исмли ўғилни дунёга келтирган Гулимхон, Гулимхоннинг вафот этган собиқ эри Эрназар, Авдийни оғуфурушлик ҳақида мақола ёзишга ундаган Виктор Никифорович, Авдий кўнгил қўйган ва бирга оила қуришни мўлжаллаган Инга Фёдоровна, уни Авдий билан таништирган қозоқ доктор Алия Исмаилова, Бўстонни ўзига душман деб билган Бозорбой, унинг хотини Кўк Турсун, сайғоқ овига қоришган Кепа, Мишаш, Гамлет Галкин, Кандалов, Узуқбой, оғуфуруш болалар Петруха, Лёнка, уларнинг бошлиғи Гришан ҳамда унинг ёрдамчилари Коля ва Махач сингари талайгина ижобий ва салбий қарамонлар ҳам мавжуд.
Чингиз Айтматовнинг жуда кўп танқидий фикрларга дуч келган ушбу асарида диний қарашларга кенг ўрин берилган. Нафақат Россияда, балки қатор мусулмон давлатларда ҳам асар анчагина танқидларга учраган. Танқидий фикрлар мавзуси эса «Нима учун асарда ислом динига эмас, христианликка кенг ўрин берилган»лиги эди. Ҳатто ёзувчини христиан миссионери сифатида танқид қилганлар ҳам бўлди. Аммо бу танқидлар мутлақо асоссиз эди. Авваламбор, асар таҳлилида ёзувчининг тасаввур дунёси ва у яшаган жўғрофияга диққат қаратилиши керак, бундан ташқари, ёзувчи ҳар ёзган асарида асар қамраган тасаввур ва асар қаҳрамонининг фикр дунёсини чегаралашга мажбур эмас. Бундан ташқари, ёзувчининг диний тушунчаларини сўроқ қилиш бадиий асар таҳлили қоидаларини қўпол равишда бузиш деганидир.
«Қиёмат» романида ёзувчи Совет Иттифоқи иқтисодининг ажралмас қисми ҳисобланган темирйўл соҳасига катта аҳамият берган. Темирйўлчилик ва поездлар билан боғлиқ ўринлар ёзувчининг иккала романида ҳам эътибордан четда қолмаган. Романларни ўқир эканмиз, темирйўл ва поездлар катта вазифани бажаради, улар чек-чегараси бўлмаган ўлка ҳаётининг ажралмас рамзидай гўё.
Хулоса
«Қиёмат» романида эзгулик ва инсонийликнинг, яхшилик ва тўғриликнинг, адолат ва ҳақгўйликнинг, Қиёмат қойим даражасига тушаётган ҳолатлари табиат, жамият, инсон ва иймон муаммоларини акс эттириш орқали очиб берилган.
Табиатни поймол этиш туфайли рўй бераётган қиёмат даражасидаги пайхонликлар, хунрезликларни амалга ошираётган ижтимоий кучлар, разил одамлар бор. Акбара билан Тошчайнарга табиатда яшаш учун ҳатто бошпана қолмаслиги, тоғда ноёб конга йўл очилиши муносабати билан уларнинг уяси жойлашган қамишзорга ўт қўйилиши туфайли беш бўри боласининг нобуд бўлиши, бўрилар тоққа қочгандан сўнг эса бу ерда янги дунёга келган тўрт бўри боласининг энди разил, инсоний хислатлардан маҳрум Бозорбой томонидан ўғирланиб, ароқ олиш учун сотиб юборилишида буларни кўриш мумкин.
Асардаги энг мураккаб образ Авдий Каллистратовдир. У Худога, динга чин дилдан ишонади. Бироқ унинг фикрича, шу вақтгача инсоният тафаккурида бўлиб келган Худо эскирган, шу боис уни янгилаш, замондош Худо яратиш керак. Бу фикридан, ўзи айтишича, ўтда куйдирсалар ҳам қайтмоқчи эмас. «Аср бўйи қотиб қолган фикрларни ўзгартириш, ақидабозликдан қутулиб, инсон руҳига Худони англашда ҳурлик бериш ва Худони инсон борлиғининг энг олий зуҳроти деб билиш» Авдийнинг дин ва Худо ҳақидаги қарашларининг асосини ташкил этади. Авдий мураккаб образдир.
Айтматов асарда эзгулик моҳиятини ранг-баранг: илоҳий, фалсафий, инсонпарвар асослар билан чамбарчас алоқадорликда тасвирлай олган маҳоратли, айни пайтда чуқур билим ва мантиққа эга ёзувчидир.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish