ТРЕМОР — қ. Титраш.
ТРЕОНИН, Тре — К- Аминокислоталар. ' ТРЕПАНАЦИЯ — суякни тешиб, унинг бўшлиғига йўл очиш. Асосан мия жароҳатлари, касалликларида диагноз қўйиш ёки даволаш мақсадида килинади. Ҳозир остеомиелитда найси- мон суяклар, мастоидитда чекка суягининг сўрғичсимон ўсимтаси ҳам Т. килинади. ТРИГЕМИНИЯ — аллоритмия хили. Юракнинг ҳар иккита нормал кисқаришидан сўнг экстрасис- толанинг қайд килиниши.
ТРИГОНИТ — ковукнинг учбурчак шаклида ял- лиғланиши. Бунда ковукнинг бўйин кисми ял- лиғланиб, қолган қисмида ўзгариш бўлмайди. ТРИГОНОЦЕФАЛИЯ — одам калла суяги орка- сининг кенг, олдининг дўнг бўлиши.
3, 5, 3'-ТРИЙОДТИРОНИ Н, Т3 — қалқонсимон без гормони; уч атом йод сақлайди. Қалқонсимон без фолликулаларида тиреоглобулин молекуласи- да синтезланади ва периферик аъзоларда, кисман қалқонсимон безда тироксиндан бир атом йод ажралиши (дейодирланиш) реакциясида ҳосил бўлади. Тз хужайра метаболизмига, кислород ютилишига тироксинга караганда 5—10 марта кучлирок таъсир кўрсатади, тироксиннинг ҳужай- радаги фаол шакли ҳисобланади. Аммо унинг қондаги микдори тироксинникига караганда тах- минан 100 марта кам.
ТРИПАНИДЛАР — трипаносомоз касаллиги- нинг бошланғич даврида беморнинг танаси ва оёқ-қўлларида учрайдиган доғ; кўпинча кизғиш ёки бинафша рангда бўлади.
ТРИПАНОСОМОЗ — одам ва ҳайвонларда три- паносомалар кўзғатадиган ва иситма, лимфа безларининг зарарланиши ва б. б-н кузатилади- ган сурункали инвазион касаллик. Одамлар- да Т. лардан уйку касаллиги (Африка Т. и) ва Шагас касаллиги (Америка Т. и) кўпрок учрайди. ТРИПЛЕГИЯ — икки кўл ва бир оёк ёки бир қўл икки оёкнинг фалажланиши. Асосан бола- лардаги полиомиелит касаллигида учраши мум- кин.
ТРИПЛЕТ — нуклеин кислоталар занжиридаги кетма-кет жойлашган учта нуклеотид ўрами; генетик код бирлиги.
ТРИПЛОПИЯ — атрофдаги буюмларнинг кўзга учта бўлиб кўриниши.
ТРИПСИН — меъда ости безида профермент (трипсиноген) ҳолида синтезланадиган протеаза. Трипсиноген меъда ости безидан ўн икки бармок ичакка ўтиб, у ерда энтерокиназа таъсирида Т. га айланади. Т. эндопептидаза, у кучеиз ишкорий шароитда ичакда овқат моддалар таркибидаги оқсилларни гидролиз килади. Т. айникса лизин ва
аргинин аминокислотадари ҳосил килган пептид боғларни узади.
ТРИПСИНОГЕН — трипсиннннг нофаол профер- менти. Меъда ости безида ишлаб чикарилиб, ўн икки бармок ичакда фаол фермент — трипсин- га ўтади. Т. нинг фаолланиши унинг молекуласи- дан кичик кисми — гексапептиднинг гидролитик йўл б-н ажралишига боғлик. Энтерокиназа номли фермент таъсирида бошланган бу жараён сўнгра автокаталитик давом этади.
ТРИПТАМИН, индолэтиламин — биоген амин; триптофаннинг декарбоксилланишидан ҳосил бўлади. Т. қон томирлари, бачадон ва м. н. с силлик мускуллари қисқаришини сти- муллайди. Т. ҳайвон ва ўсимликларда трипто- фаннинг бактериялар таъсирида парчаланиш маҳсулоти сифатида топилган.
ТРИПТОФАН, Трп — гетероциклик, алмашин- майдиган аминокислота. Т. нинг овкат таркибида аҳамияти жуда муҳим; у оқсилларда нисбатан кам миқдорда бўлса ҳам, ҳужайрадаги метабо- лизмда ундан бир қатор зарур маҳсулотлар хосил бўлади. Индикан, серотонин, триптамин ва б. шун- дай маҳсулотлардандир.
ТРИСОМИЯ ( генетикада) — полисомиянинг бир хили; бунда уч гомологик хромосома бўлади. Т. мейоз механизмининг бузилишидан келиб чиқади, унда қиз ҳужайраларга хромосомалар тенг таксимланмайди, улардан бири иккинчисига нисбатан битта хромосомани ортиқ олади. Одам- ларда учрайдиган Т. ҳолати салбий нуксонларга олиб келади.
ТРИСОМИЯ Д, Патау синдроми — ри- вожланиш нуксонлари комплекси: микроцефалия, танглай ва юкори лабнинг битмай қолиши, юрак пороклари ва б. Бу нуқсонлар одатда Д гуруҳйга Кирувчи хромосомалар трисомияси натижасидир. ТРИТАНОПИЯ — кўзнинг зангори рангни ажра- та олмаслиги. Бунда кизил ва кўк рангни қам яхши ажрата олмаслик кузатилиши мумкин. ТРИТИЙ — Т, 3Н — водороднинг радиоакгив изотопи. Термоядро реакцияларида, шунингдек биологик илмий текшириш ишларида кўлланила- ди.
ТРИХАТРОФИЯ — соч атрофияси; туғма ёки турмушда орттирилган бўлиши мумкин. ТРИХИАЗ — киприкларнинг нотўғри ўсиши; бун- да киприк учи кузга кадалиб туради. Трахома, блефарит ва б. да кузатилади.
ТРИХИНЕЛЛЁЗ — одам ва ҳайвонларда трихи- неллалар кўзгатадиган нематодозлар гуруҳига мансуб касаллик—гельминтознинг бир тури. Одам гельминт личинкаси тушган чўчка ёки ёввойи ҳайвонлар гўштидан пиширилган таомни истеъмол килганда зарарланади. Касалликда бемор иситмалайди, мускуллари огрийди, ковоғи салкийди, м. н. с. нинг функцияси бузилиши натижасида турли белгилар юзага келади. ТРИХОБАЗАЛИОМА, трихоэпителио- м а — тери фолликулларининг хавфсиз ўсмаси, кам учрайди; бошнинг сочли кисми, юз, кўлтик ва ташқи жинсий аъзоларда кузатилади. Кўп, кат- тиқ, думалок тугунча шаклида, оғриқсиз кизғиш- бинафша рангда бўлади.
ТРИХОЗ — соч касалликларининг умумий номи. ТРИХОКЛАЗИЯ — соч касаллиги; бунда соч мўртлашиб ўз-ўзидан узилиб тушаверади. ТРИХОЛОГИЯ — дерматология (тери ҳақидаги
\тт^.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
фан)нингсоч ва соч касалликларини ўрганадиган бўлими.
ТРИХОМАЛЯЦИЯ — сочнинг касалланиб ўзга- риши; бунда соч илдизи бўшашиб, бошнинг маълум бир жойларида соч тўкилиб кетади. ТРИХОМАТРИОМА — сочнинг илдизи қинидан ривожланадиган хавфсиз ўсма. Бош, бўйин ва қўл терисида майда тугунчалар шаклида бўлади. ТРИХОМИКОЗ — кератомикозларнинг умумий номи; бунда асосан соч кутикуласи (шох модда- си) зарарланади.
ТРИХОМОНОЗ — трихомонадалар қўзғатадиган юкумли касаллик; жинсий йўл орқали юқади; бунда асосан сийдик-таносил органлари зарарла- нади.
ТРИХОПАТИЯ — касаллик гуфайли соч ўзга- ришларининг умумий номи.
ТРИХОРЕЯ — сочнинг касалланиб тўкилиши. ТРИХОСПОРИЯ — паразитлар кўзғатадиган соч касаллиги; бунда асосан узун соч кутиқуласида майда зич тугунчалар пайдо бўлади. . ТРИХОСТРОНГИЛИДОЗЛАР — трихостронги- лидалар оиласи нематодозлар гуруҳига мансуб гельминтлар кўзғатадиган гельминтоз. Одам гельминт личинкаларини сув ва овкат б-н ютиб юборганида зарарланади. Касалликда беморда диспепсия, гипохром анемия ва ҳ. к. белгилари намоён бўлади.
ТРИХОТИЛЛОМАНИЯ — бошдаги сочни ёки тананинг бошқа қисмидаги тук ёки жунни юлиб олишга ружу қилиш.
ТРИХОФИТИЯ — трихофитон замбуруғлари келтириб чиқарадиган терининг юқумли касал- ликлари.
ТРИХОЦЕФАЛЕЗ — килбош гижжалар қўзғата- диган гельминтоз. Одам касаллик қўзғатувчиси- нинг тухуми тушган сабзавот ва меваларпи истеъмол килганида зарарланади. Касалликда беморнинг боши оғрийди, қорнида санчик пайдо бўлади, кўнгли айниб қайт қилади, иштаҳаси, уйқуси йўқолиб, дармонсизланади. Баъзан ане- мия рўй бериши, тутқанок тутиши, шиллик, кон аралаш ич кетиши мумкин.
ТРИХОЭПИТЕЛ ИОМА — к. Трихобазалиома. ТРИХРОМАЗИЯ — кўзнинг рангларни фарқлаш кобилиятининг нормал ҳолати. Т. да кўздаги уч хил (кизил, кўк ва зангори) ранг компоненти нур таъсирида қўзғалиб, уларнинг турли аралашма- сидаги рангларни ҳам очик-ойдин кўриш лаёкати сакланган бўлади.
ТРОМБ — кон ёки лимфа томирларида тиқилиб қолган қон (лимфа) лахтаси (қ. Тромбоз). ТРОМБАФЕРЕЗ яиги қондан тромбоцитларни ажратиб олиш; плазмацитоферезнинг бир тури. ТРОМБИДИАЗ, уйқу эритемаси, кри- жовник касаллиги — кана кўзғатадиган дермагозооноз; бунда кичишиб яллиғланадиган доғлар, тугунчалар ва папуловезикула ҳосил бўлади.
ТРОМБИН — кон ивиши ферменти; фибрино- геннинг фибринга ўтишини таъминлайди. Про- тромбиннинг фаолланишидан ҳосил бўлади. Ма- ҳаллий қон тўхтатувчи восита сифатида қўллани- ши мумкин.
ТРОМБОВАСКУЛИТ — васкулитнинг бир тури; бунда томирлар деворида яллиғланишга хос ўзгаришлар б-н бирга томир йўлида тромбозлар ҳосил бўлади.
ТРОМБОЭЛАСТОМЕТР 219
ТРОМБОЗ — тирик организмда томир ичида қон лахтаси (тромб) ҳосил бўлиши; эритроцит, лей- коцит, тромбоцит ва фибриндан иборат лахта томир деворига ёпишиб, қон оқимига халақит беради. Артерия Т. и қон оқимига тўсқинлик қилиши туфайли қон б-н таъминланувчи аъзо- ларда ишемия ва инфаркт (мас., миокард ин- фаркти) келиб чикишига сабаб бўлади, юрак бўшликлари ва веналар Т. и эса тромбоэмболия ҳосил қилиши б-н хавфли.
ТРОМБОКАП ИЛЛЯРИТ — капиллярлар ял- лиғланиб, унда тромбозлар пайдо бўлиши. ТРОМБОФИЛИЯ — Кон ивиши тезлашиб, тром- бозлар пайдо бўлиши б-н кечадиган патологик ҳолат.
ТРОМБОФЛ ЕБИТ — вена девори яллиғланиб, унда тромб ҳосил бўлиши. Т. да кўпинча оёқ веналари кенгаяди; айрим инфекцион касаллик- лар ёки веналар шикастланиши оқибатида, баъзан туғрукдан кейинги асорат сифатида пайдо бўлиши мумкин.
ТРОМБОЦИТ — ҳужайра тузилишига эга бўлмаган қон пластинкалари; кўмикдаги мегака- риоцит ҳужайраларининг майдаланган парчала- ри. 1 мм3 қонда 180—320 минг Т. бўлади. Т. асосий пластинка — гиаломер ва унда жойлашган дона- чалар — грануломерлардан тузилган. Доначалар таркибида серотонин, АТФ, АДФ ҳамда тромбоп- ластлар бўлади. Т. нинг тузилиши бўйича ёш, етук, қари, гигант ва дегенератив хиллари фаркланади. Т. қоп ивишида иштирок этади, улар сони камайганда — тромбоцитопенин кузатилади. ТРОМБОЦИТОГРАММА — громбоцитларнинг морфологик белгилари ва етуклик даражасига қараб (ёш, етук, дегенератив) тақсимланиши; фоиз ҳисобида ифодалапади. ,
ТРОМБОЦИТОДИСТРОФИЯ, Бернар — Сулье касаллиги ирсий геморрагик диа- тез, мегакариоцитлар ўзгармагани ҳолда, тромбо- циглар ҳажмининг ортиши ва улар яшаш даври- нинг бирмунча қисқариши б-н кечади; касаллик аутосом-рецессив типда наслдан-наслга ўтади. ТРОМБОЦИТОЗ — периферик конда тромбоцит- лар сонининг ортиб кетиши; шикастланишлар, шунингдек баъзи лейкозларда кузатилади. ТРОМБОЦИТОЛ ИЗ — тромбоцитларнинг еми- рилиш жараёни.
ТРОМБОЦИТОПАТИЯ — тромбоцитларнинг но- расолиги б-н боғлик геморрагик диатезларнинг умумий номи; тромбоцитар гемостазнинг издан чиқиши, томирларда лахталар ҳосил бўлиши б-н ифодаланади.
ТРОМБОЦИТОПЕНИЯ — периферик қонда тромбоцитлар (қон пластинкалари) сонининг камайиб кетиши; физиологик (мас., ҳайз маҳали- да) ёки турли касалликлар аломати бўлиши мумкин. Т. одамдан қон кетиб туришига олиб келади.
ТРОМБОЭЛАСТОГРАФИЯ — қоннинг ивиш жа раёнини тромбоэластрограф ёрдамида график усулда қайд этиш.
ТРОМБОЭЛАСТОМЕТР — кон ивиш вақтини ва тромбоэластограмма майдонини' автомат тарзда ўлчайдиган сонви индикатори бўлган электрон асбоб.
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
220
ТРОМБОЭМБОЛИЯ
ТРОМБОЭМБОЛ ИЯ — тромбнинг узилган кисми (кон лахтаси) ёки бутун тромб ҳосил килган эмболнинг томирларга тикилиши натижасида уларнинг бекилиб колиши. Кўпинча мия томирла- рида кузатилади. Ўпка артерияси Т. си ўпкада геморрагик инфарктга, шу артерияга эмболлар тикилиши эса беморнинг ҳаёти учун жуда ҳавфли бўлиб, ҳатто тўсатдан ўлймга сабаб бўлиши мумкин.
ТРОМБЭКТОМИЯ — кон томири ичида котиб қолган конни томир деворини кесиб очиб олиб ташлаш.
ТРОПИК ЯРА —тез кўпайиб кетадиган чукур яралар пайдо бўлиши б-н кечадиган дерматоз; бунда суяк ҳам шикастланишн мумкин; кўпроқ болдирда учрайди.
ТРОТТЕР СИНДРОМИ — бурун-ҳалқум ўсмаси- да вужудга келадиган касаллик белгиларидан бири; бунда тил-қулок ва пастки жағда бир томонда оғрик кузатилади. Бир кулок кар бўлиб колиб, юмшок танглайнинг ярмиси фалажланади ва қулоқ ости бези шишади, асосан пастки жағ нервининг кисилиб колиши сабаб бўлади. ТРОФЕДЕМА — оёк юмшок тўкималарининг су- рункали шиши б-н ифодаланадиган касаллик. Наслдан-наслга ўтади. Сабаби тўла аниқланма- ган. Т. асосан аёлларда учрайди. Болдирта симметрик шишлар пайдо бўлади ва секин-аста болдирдан юқорига кўтарилади, кўпинча оғрик бермайди. Айрим ҳолларда қўлда ҳам шиш пайдо бўлинти мумкин.
ТРОФОБЛАСТ — бластодермик пуфакчанинг таш- қи четидаги эктодермал тўкиманинг эмбрионал кавати. Хомиланинг бачадон шиллик ҳаватига ёпишиши (имплантация) ва озиқланиши учун хизмат қиладиган ҳужайралар катламидан ябо- рат. Т. таъсирида бачадон шиллик қавати емирилади ва ҳомила бачадон деворига ботиб киради.
ТРОХАНТЕРИТ — сон суяги бош қисмининг яллиғланиши. Кўпинча суяк сили оқибатида рўй беради.
ТРУНЦИТ — умуртқа поғонаси бўйлаб жойлаш- ган симпатик устуннинг ўткир яллиғланиши. Бунда яллиғланган жой ачишиб оғриб, паресте- зия, гипергидроз, баъзан иннервацияланган те- гишли зонада гиперемия кузатилади.
ТРУССО СИМПТОМИ — Рива-Роччи аппарати манжетаси б-н билак боғланганда бир оз вакт ўтгандан сўнг бармоқларда «акушер панжаси» симон ўзгариш содир бўлиши. Тетания ёки спазмофилия касалликлари белгиси. ТУБЕРКУЛИД — токсик ёки аллергик табиатли тери тошмаларининг умумий номи; катталиги нина учидек ёки нўхатдек келади. Қаттик, янги тошганида кизил, сўнгра жигар ранг ёки кўким- тир бўлади. Тери силининг жуда кўп учрайдиган хили.
ТУБЕРКУЛИН — сил микобактериялари ўсти- рилган муҳитдан олинадиган препаратлар. Одам ва ҳайвонлар организмида аллергик реакция ҳосил килиб, сил инфекцияси бор-йўклигини аниклаш учун кўлланилади. Аҳолини силга қарши ялпи текширувдан ўтказишда Т. синамаси- дан фойдаланилади.
ТУБЕРКУЛИН СИНАМАСИ — сил микобакте- рияларига одам организмининг сезгирлигини аниқлаш учун тери орасига туберкулин юбориб синаб кўриш.
ТУБОКУРАРИН-ХЛОРИД (син.; амелизол, ку- радетензин ва б.) — кураресимон дори; асосий таъсири суяк мускулларини бўшаштиришдан иборат. Шикастбандлик ва майиблик операцияла- ри вақтида, синган, чиқкан суякларни жой- жойига қўйишда анестезияловчи восита сифатида ишлатилади.
ТУБООТИТ, евстахиит — эшитиш (Евста- хий) найи шиллиқ пардасининг ўткир ва сурунка- ли яллиғланиши.
ТУГУН, тугунлар — терига тошадиган тошма- ларнинг бирламчи элементи; инфильтрат пайдо бўлиши ва ривожланиб, терининг чуқурроқ қаватига, шунингдек тери ости ёғ қатламига ўтиши мумкин.
ТУГУНЧА — бадан пайпаслаб кўрилганда кўлга уннайдиган кичик-кичик морфологик тузилмалар. ТУЗ БАЛАНСИ — организмга овкат б-н кирган ва ундан тер, сийдик, ахлат оркали чиқадиган минерал моддалар микдорининг ўзаро нисбати. Т. б. организмнинг ички муҳити ва тўкималарида уларнинг доимо бир хилда сакланишини таъ- минлайди.
ТУЛЯРЕМИЯ — одам ва ҳайвонларда учрайди- ган табиий ўчоқли ўткир ва сурункали юкумли касаллик. Калифорния штатидаги Туляре деган жой номидан олинган бўлиб, дастлаб шу ердаги юмронкозиқларда топилган. Уни аэроб бактерия- лар кўзғатади. Одамга касалланган кемирувчн- лар теккан озик-овкатлар, касал ҳайвон конини сўрган ҳашаротлар ва ҳ. к. орқали юкади. Қасаллик аксарият шиддатли бошланиб, қаттиқ -бош оғриши, кўп терлаш, уйкучанлик, иштаҳа йўколиши, лимфа безлари, ўпка ҳужайралари- нинг яллиғланиши ва ҳ. к. б-н ўтади. ТУЛЯРИНЛИ СИНАМА — аллергик касаллик- ларни аниклаш максадида тери ичига тулярин киритиб ўтказиладиган синама. ТУМЕСЦЕНЦИЯ — жинсий кўзғалиш вақтида ташки жинсий органлар ғовак таналарининг кенгайиб, маълум бир тарангликка эга бўлиши. ТУМОВ, р и н и т — бурун шиллик пардасининг ўткир ёки сурункали яллиғланиши; юкори нафас йўллари касалликларининг энг кўп учрайдиган хили. Организм каршилик кўрсатиш кучининг пасайиши, совкотиш, турли микроблар таъсври сабаб бўлади. Т. мустакил касаллик ёки бирор юқумли касаллик белгиси бўлиши мумкин. Ўткир Т. бот-бот қайталаб турса, сурункали Т. га айланиб кетади. Сурункали Т. бурун бўшлиғи шиллик пардасининг ўсиб, калин тортиши (ги- пертрофия) ёки унинг юпқалашиб кетиши (атро- фия) га олиб келади, натижада нафас олиш қийинлашади. Чин ва сохта Т. фарк килинади. Вазомотор Т. га бурун кон томирларини идора этувчи нерв толалари фаолиятининг бузилиши сабаб бўлади. Аллергик Т. эса ўсимлик, ҳайвон, озик-овкат, дори-дармонлар ва б. турли-туман аллергенлар таъсирида вужудга келади. ТУРНИКЕТ—кон тўхтатадиган жгут; газмол ёки чарм ҳалқа кўринишида бўлиб, таёқча б-н буралади.
ТУРУНДА — узунлиги жароҳат ёки бўшлиқ узун- лигига мўлжаллаб шаша докадан ясалган, энсиз-
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
221
рок мослама. Х,озир резина, синтетик материалдан ясалган Т. лар ҳам ишлатилади.
ТУТАМЛАР — анатомик ва функционал жиҳат- дан бирлашган толалар (нерв, бириктирувчи тўкима, мускул толалари) мажмуи. Мас., орқа миянинг олдинги ва орқа илдизларидан чикиб, ўзаро бирлашган нерв толалари тутами, кон томири б-н ёнма-ён йўналадиган нерв-кон томир тутами, юрак бўлмача ва коринчалари оралиқ деворида жойлашган Гис тутами ва б.
ТУТОР — бўғим ва суякларни маҳкам ўраб турадиган, гавдага тушадиган оғирликни бир оз енгиллатадиган, бўғимдаги ҳаракатни бутунлай ёки сал чеклаб қўядиган мослама (аппарат). Оёк-кўл бўғимлари ҳамда умуртка поғонаси касалликларида ишлатилади.
ТУТҚАНОК, — к. Эпилепсия.
ТУХУМДОН — аёллардаги бир жуфт жинсий без. Бачадоннинг икки томонида жойлашган. Унда тухумҳужайра ҳосил бўлади ва етилади. Т. нинг пўстлок ва мағиз қавати бор. Т. эстроген ва прогестерон гормонларини ишлаб чикаради. ТУХУМХ.УЖАЙРА, т у х у м — аёлларнинг жин- сий ҳужайраси; сперматозоид б-н оталаниши натижасида, баъзан оталанмасдан партеногенез йўли б-н ундан янги организм рнвожланади. Т. цитоплазмасида озик модда — сариқлик мав- жуд. Сарикликнинг бор-йўклиги, микдори ва цитоплазмада таркалишига қараб алециталь, гомелециталь, центролециталь, телолециталь ва б. хил Т. лар ажратилади.
ТУШ ҚУРИШ — уйкуда содир бўладиган субъ- ектив психик ҳодиса. Т. к. бош мия катта яримшарларининг тормозланмаган ҳужайралари фаолияти натижасидир. Т. к. да киши аник ва тасвирли кечинмалар шоҳиди бўлади. Тушдаги во- қеалар бир-бирига боғлик, бир оз ноаник, ҳаяжон- ли, афсонавий тус олади. Т. к„ асосан «тез кечади- ган» уйқу фазасидан уйғониш вактида^ёки ундан кейинги бир неча минут давомида рўй беради. ТУҒДИРИШ — туғрукнн сунъий йўл б-н (турли дори-дармонлар, асбоб ёки қўл ёрдамида) амалга ошириш, якунлаш.
ТУҒИЛИШ — муайян аҳоли гуруҳи ўртасида бола туғилиб туриш суръати; бир йил давомида ҳар минг киши ҳисобига тўғри келадиган, тирик туғилган болалар сони. Улим, болалар ўлими ва умр узоқлиги (ўртача ёш) б-н бир қаторда аҳоли табиий ўсишининг муҳим кўрсаткичидир.
ТУҒМА ТУБУЛОПАТИЯ — буйрак найчалари- нинг касалланиши б-н кечадиган ирсий ка- салликлар гуруҳи; фосфат-диабет, Тони — Деб- ре — Фанкони синдроми, цистинурия, буйрак глюкозурияси, буйрак кандсиз диабети, буйрак каналчалари ацидози, Фанкони нефронофтизи, Лоу синдроми ва б. баъзи нозологик шаклларни ўз ичига олади.
ТУҒРУҚ — мураккаб физиологик жараён, ҳоми- ла ва йўлдошнинг бачадон бўшлиғидан ажралиб чиқиши. Одатда нормал Т. ўрта ҳисобда ҳомила дорликнинг Юакушерликойи (280 кун, 40 ҳафта) - да рўй беради, бу даврда ҳомила етук ва бачадондан ташқарида яшаш кобилиятига эга бўлади. Т. да 3 давр (бачадон бўйнининг очилиши, ҳомиланинг туғилиши ва йўлдош туши- ши) фарқ килинади. Т. бошланишида бачадон мускуллари мунтазам кискариб туради — дард тутади. Т. нинг 2- ва 3- даврларида дард тутишига
ТЎҚИМА
кучаниқ ҳам кўшилади (бачадон мускуллари кискариши б-н бир вақтда қорин девори мус — куллари ва диафрагма ҳам кисқаради). 1-давр охирида қоғоноқ суви кетади.
ТУҒРУҚ ТАЪТИЛИ (декрет отпускаси) — аёл- ларга бола туғилишидан олдин 70 ва тукканидан сўнг 56 календарь кун бериладиган ҳомиладорлик ва туғиш таътили. Патологик ёки икки ва ундан кўп бола туғиш ҳолларида туқкандан кейинги таътил 70 календарь кунга берилади.
ТУҒРУҚ ФАОЛИЯТИ — туғрук вактида бачадон ҳамда корин девори мускулларининг биргаликда кискариши.
ТУҒРУҚДАН ҚЕЙИНГИ ИНФЕКЦИЯ — туғрук вактидаги (чилла даври) асоратларнинг умумий номи; шикастланган туғрук йўлига кон ва лимфа оркали турли микроблар, хусусан йирингли бактериялар тушиши, шунингдек янги бўшанган аёл организмининг инфекцияга каршилик кўрса- тиш лаёқатининг пасайиши сабаб бўлади. ТУҒРУҚНИ ТЕЗЛАШТИРУВЧИ ВОСИТАЛАР — бачадон мускуллари қискаришини жадаллаш- тирнб, туғрукнинг маромида боришини таъ- минловчи дори моддалар (мас., окситоцин, дез- аминоокситоцин, ғнфотоцин ва 6.).
ТУҒРУҚНИ ҚУЗҒАТИШ — дори моддалари ёр дамида туғруқни сунъий кўзғатиш. Т. қ. да гормонлар, электростнмуляция ёки механик таъ- сирот кўлланиладн.
ТУҒРУҚНИНГ СУСТЛИГИ —дарднинг суст, сийрак тутишн нагижада туғрук даврининг узоққа чўзилиши; туғрук акти (туғрук канали бўйлаб ҳомила сурилиши)нинг баъзан тўхталиб колиши б-н ифодаланади.
ТУҒРУҚХОНА — даволаш-профилактика муас сасаси; ҳомиладор, туғадиган ва кўзиёриган аёлларга тиббий ёрдам кўрсатади. Т. лар қошида аёллар консультацияси, йирик Т. ларда гинеколо- гия бўлимлари мавжуд.
ТУҒРУҚҚА ЕРДАМ БЕРИШ — ҳомиладорлар, туғадиган ва кўзи ёриган аёлларга тиббий ёрдамни ташкил этиш системаси; Т. ё. б. хизмати изчил: ҳомиладорлар аёллар консультациясида кузатилади, уларга туғруҳхонада ёрдам берила- ди, чакалоқ ва эмизикли аёлларга патронаж йўли б-н уйда хизмат кўрсатилади.
ТЮБАЖ —- ўт пуфаги касалликларида сафро ажралишини яхшилайдиган ва унинг туриб колишини бартараф этадиган даво усули. Бе- морга холекинетик дорилардан бири ичирилиб, жигар соҳасига иссик килинади (грелка кўйила- ди). Бу усул текшириш учун сафро олиш керак бўлганда ёки холестаз касаллигида даволаш мақсадида кўлланилади.
ТЮФФЬЕ СИМПТОМИ — коллатерал қон айла- ниши сакланганлигини билиш мақсадида бармо- қлар б-н асосий артерия ва вена қон томирини бир вактда босганда периферик тери остки веналари- нинг кенгайиши. Бу веналар кенгаймаса, коллате- рал қон айланиши бузилган бўлади.
ТУҚИМА — келиб чикиши, тузилиши, функция- лари ўхшаш ҳужайралар системаси. Т. таркибига ҳужайралараро модда ва тузилмалар киради. 4 хил тўкима фаркланади: нерв, мускул, эпител-
г.21уоих.сот ки(иЬхопаз1
222
ТЎҚИМА
лий Т. си ва бириктирувчи Т. Бириктирувчи Т. кон ва лимфа б-н бирга ички муҳит тўқимасини ҳосил килади.
ТЎҚИМА СУЮҚЛИҒИ — тўқималардаги бўшликни тўлдириб турувчи суюклик; таркибида моддалар алмашинуви маҳсулотлари ҳамда кон- дан ўтадиган моддалар бўлади.
ТУҚИМАЛАР НОМУВОФИҚЛИГИ, имму нологик мос келмаслик — донор ва реципиентда генетик шартланган антигеннинг мавжудлиги; бу трансплантация килинган тўқима ва органларнинг ажралиб чиқиши — кўчиб кети- шига олиб келади.
ТЎҚИМАЛАРНИНГ . ЭЗИЛИШИ —тўқимага узоқ муддат кучсиз тазйик бўлиши натижасида рўй берадиган ҳодиса. Бунда тери каватлари бузилмайди, йиртнлмайди, лекин тўқималар қат- тиқ шикастланади. Юмшоқ тўкималарнинг катта ҳажми узоқ вакт давомида эзилиб қолса, шика- стланиш натижасидаги зарарланишга олиб кела- ди. Бу «эзилиш синдроми» ёки «эзилиш-майдала- ниш синдроми» деб аталади.
ТЎҒРИ ИЧАҚНИНГ чиқиши — тўғри ичак- нинг орқа чиқарув тешигидан ташкарига чикиши. Бу ҳолат дефекация пайтида, оғир юк кўтарганда, каттиқ йўталганда ва б. ҳолларда рўй беради. Унга узок вакт ич котиб юриши, ичак касалликла- ри (колит, дизентерия) б-н касалланиш сабаб бўлиши мумкчн.
УБИХИ НОН,к о э н з и м — нафас занжири- нинг паст молекуляр электрон ташувчи компо- ненти. У. дегидрирланиш реакциясида икки- та водород кабул кидиб, дигидроубихинонга ўтади, ундан иккита протон ва электронлар ажралгач, кайтадан тикланади.
УВЕИТ — кўз томирли пардаси (увеал тракт) нинг яллиғланиши. Жуда оғир касаллик. Кўпин- ча сурункали кечиб, узок вакт даволанишни такозо этади.
УВЕОПАРОТИТ — бир ёки иккала қулоқ атро- фидаги лимфа безлари ва кўз томирли пардаси- нинг яллиғланиши б-н ўтадиган сурункали юқум- ли касаллик.
УВЕОПАТИЯ — кўз томирли пардасининг ди- строфик зарарланиши. Қанд касаллиги, моддалар алмашинувининг бузилиши ва б. сабаблар окиба- тида кўриш кувватининг камайиши. УВЕОЭНЦЕФАЛИТ — бош мия ва унинг парда- ларининг яллиғланиши б-н бир вақтда кўз тўр пардасида чукур ўзгаришлар ҳамда турли трофик жароҳатлар намоён бўлиши. Вируслар кўзғатади- ган касаллик. Бунда тўр парда кўчиши, кўриш кескин пасайиши, ҳатто кўз бутунлай кўрмай колиши мумкин. Шу б-н бирга эндокрин ва вегетатив ўзгаришлар, мас., соч, кош, киприклар- нииг тўкилиши, терида ок доғлар пайдо бўлиши, семириш, ҳайз кўришнинг бузилиши, юрак-томир фаолиятининг кескин ўзгариши кузатилади. Ка- саллик кўпроқ ёш аёлларда учрайди. Бу дард Коянаги — Харада симптоми деб ҳам юритилади. УГЛЕВОДЛАР — полигидроксикарбоннл тузи- лишига эга бирикмалар за улар унумларини ўз ичига оладиган табиий моддаларнинг катта туркуми. Уларни карбон атомининг сув молекула- си б-н кўшилган шакли деб караш мумкин. У. молекулаларининг буюклигига караб қуйида- ги туркумларга бўлинади: 1) моносаха-
ридлар, содда У. Моносахаридларни кўп атомли спиртларнин! альдегидлари ёки кетонлари
деб қараш мумкин. Бундан альдоза ва кетозалар туркуми келиб чиқади. Таркибидаги углерод атомлари сонига караб моносахаридлар триоза, тетроза, пентоза, гексоза, гептозалар деб юрити- лади. Моносахаридлар орасида биологик энг муҳимлари: гексозалардан — альдогексоза, глюко- за, галактоза, манноза, кетогексоза, фруктоза, пентозалардан — рибоза, дезоксирибозалардир. 2) олигосаха ридл ар 2 дан 10 гача моноса- харидлар колдиғидан ташкил гопган. Уларнинг энг муҳим вакиллари: дисахаридлар — сахароза, лактоза, мальтозалардир. 3) полисахарид- л а р — У. нинг сон жнҳатдан энг катта туркуми. 10 дан ортик моносахаридларнинг гликозид боғлар оркали бирикишидан ҳосил бўлади. Аксари улар юздан ортик моносахаридлардан тузилган полимер бўлиб, юкори молекуляр оғир- ликка эга. Асосий вакиллари: крахмал, гликоген, клетчатка. У. организмда асосан энергетик модда сифатида аҳамиятга эга бўлса ҳам, айрим вакиллари турли комплексларда (гликолинидлар, гликопротеинлар, мукополисахаридлар ва б.) спе- цифик вазифани бажаради.
УГЛЕРОД — асосий биоэлемент Д. И. Менделеев даврий системасининг IV грўппа элементи; симво- ли С, атом сони 6, атом массаси 12. Барча органик молекулалар скелетини ташкил килади. Биомас- са углеводлари фотосинтез жараёнида куёш энергияси ҳисобига боғланган СОг дан келиб чиқади, бинобарин ҳамма биомолекулалар био- синтез оркали углеводлардан вужудга келади. УЗАНГИ — ўрта кулоқ бўшлиғида жойлашган ҳаво тўлқинини ўтказувчи учта суякнинг бири. Тузилиши узангига' ўхшайди. У. нинг кенгайган пластинкаси ички қулоққа кирувчи овал тешикни беркитса, бошчаси сандон суянчасига бўғим ҳосил қилиб кўшилади.
УЗОҚ УМР КЎРИШ цжтимоий-биологик ҳоди- са; ўртача ёшдан кўра анча узок (90 ёшдан ортик) яшаш.
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
УЗОҚДАН КЎРИШ — кўз мугуз пардаси ва гавҳари нур синдириш лаёкатининг етишмаслиги ёки кўз соқкасининг кичиклиги туфайли кўз асосий фокусининг тўр пардада жойлаша олмай, нурларнинг кўздан чикиб кетиши натижасида кўришнинг ўзгариши.
УЗУМ БИЛАН ДАВОЛАШ — қ. Ампелотерапия. УЙДА ЕРДАМ БЕРИШ—тиббий ёрдам тури. Амбулатория-поликлиника муассасалари, диспан- серлар ҳамда тез ва шошилинч тиббий ёрдам станциялари ходимлари томонидан беморнинг уйига катнаб кўрсатиладиган даволаш ва профи- лактика ёрдами.
УЙҚУ — организмнинг физиологик эҳтиёжи. У. да нерв системаси, асосан бош мия пўстлоғининг актигпиги пасаяди, онг, мускул тонуси ва сезувчанлик сусаяди. Рефлектор функ- циялар пасайган, шартли рефлекслар тормозлан- ган, шартсизлари анча сусайган бўлади. Чакалок- лар (4—5 ойлик бўлгунича) суткасига 17—18 со- ат, 5—6 ёшлик болалар 9—11 соат, ўсмирлар
10 соат, катта кишилар эса 6—8 соат ухлайди. Нормал (физиологик) У. нинг даврий суткалик ва даврий фаслли (ҳайвонларнинг ёзги ва кишки У. си) турлари ва бир неча хил патологик (наркотик, летаргик ва б.), шунингдек махсус таъсирлар оқибатида юзага келадиган гипно- тик У. фарк килинади.
УЙҚУСИЗЛИҚ, агрипния, асомния, диксомния, инсомния — уйкунинг бузи- лиши; тунда кам ёки юзаки ухлаш, уйку келмас- лик, бевакт уйғонавериш, шунингдек жуда эрта уйқу ўчиб кетиши ва б..
УЛЬТРАМИҚРОАНАЛИЗ — жуда оз миқдорда- ги (синама оғирлиги 1 мкг дан, эритма ҳажми 1 мкл дан кам) моддаларни микдорий ва сифатий анализ қилиш усуллари мажмуи. Цитокимёвий текширишларда қўлланилади. УЛЬТРАМИКРОСКОП махсус тузилишга эга бўлган, ён томонида ёриткичи бор опгик микро- скоп. 0,15 мкм катталикдаги зарраларни аник- лашга мўлжалланган.
УЛЬТРАМИКРОТОМ — жуда юпқа кесим олиш учун ишлатиладиган аппарат. Электрон микрос- копда текширишга асосланган. У. да электрон микроскопда кўрнш учун 30—40 нм келадиган кесимлар тайёрланади, улар уранилацетат эрит- масида бўялади ва кўрғошинли суюқликда конграстли қилиб, сўнгра кўрилади. УЛЬТРАТОВУШ — махсус аппарат ёрдамидаги- на эшитиш мумкин бўлган ва тўлқинларининг тебраниш частотаси 20 кгц дан кўпроқ келадиган товуш. Тиббиётда касалликларни аниклаш ва |,твпл;пп максадида махсус ультратовуш аппа- ратларидан кенг фойдаланилади. УЛЬТРАТОВУШЛИ ЭХОГРАФИЯ — одамнинг аъзоларидан қайтган ультратовуш тўлқинларини махсус курилмалар оркали акс эттириш йўли б-н юрак ва б. ички органлар фаолиятини текшириш усули; кўпинча акушерлик, кардиоло- гия ва офтальмологияда қўлланилади. УМУРТҚА ҚАНАЛИ — ҳамма умурткалар те- шикларининг қўшилишидан ҳосил бўлган канал. Орка мия ана шу каналда жойлашиб, ташқи муҳит таъсиридан сакланиб туради.
УМУРТҚА ПОҒОНАСИ —скелетнинг асосий қисми. Умурткаларнинг ўзаро устма-уст қўшили- шидан вужудга келади. Унинг бўйин, кўкрак, бел,
УРАЦИЛ 223
думғаза ва дум бўлимлари бор. У п. бошни ушлаб туради, гана учун таянч вазифасини бажариб, тикка туришни таъминлайди. Умуртқа каналида ётган орқа мияни эзилишдан, чўзилишдан сақлай- ди.
УМУРТҚА ТЕШИГИ — умуртқа танаси б-н унинг равоғи ўртасидаги тешик. Ҳам.ма умуртка- лар тешиги умуртка каналини ташкил этади. УМУРТҚАЛАР — калта ғовак суяклар. Одам У. и тана, равоқ ва ўсиқлардан иборат. Улар 33—34 та бўлиб, шулардан 7 таси бўйин, 12 таси кўкрак, 5 таси бел, 5 таси думғаза ва 4—5 таси дум умуртқасидир. У. ўзаро бирлашиб умуртка поғонасини ташкил этади ва гавда оғирлигини кўтариб туради. Думғаза ва дум У. и кейинчалик ўзаро бирлашиб, битта суякни ҳосил килади. У. равоқларининг бирлашишидан вужудга келган каналда орка мия, У. атрофида эса мускуллар жойлашган.
УМУРТҚАЛАРАРО ТЕШИҚ — умуртка поғона- сининг ён юзасидаги тешик. Умурткалар танаси б-н бўғим ўсиклари ўртасида юқориги ва пастки ўймалар жойлашган. Юкоридаги умуртқанинг пастки ўймаси пастки умуртканинг юкори ўймаси б-н кўшилиб, иккала ёнда биттадан умуртқалар- аро тешик ҳосил қилади. Бу тешиклар оркали ор- қа мия нервлари ва кон томирлар ўтади. УМУРТҚАНИНГ БУРАЛИШИ — сколиоз касал лигида умуртқа поғонасининг тик ўки атрофида умуртқанинг буралиши (торсия). Бунга умуртқа поғонасининг бир томонига ҳаддан ташкари кўп, иккинчи томонига эса кам оғирлик тушиши сабаб бўлади. Натижада оғирлик кам тушган томондаги умуртка тез ўсиб, орка ўсиқча умуртка секин ўсган томонга буралиб колади ва бу У. б. га олиб келади.
УНИВЕРСАЛ БОҒЛОВ ПАҚЕТИ индивидуал боғлов пакети; сстиқчаси куйган жой (жароҳат) юзасига кўйилган боғловни куриб колишдан саклайдиган газмолсиз металлаштирилгап маге- риал б-н қопланган.
УННА СИМПТОМИ—баданга тошган тошма- ларга механик таъсир этилганда уларнинг киза- риб бўртиб туриши; пигментли эшакемга хос аломат.
УНЦИНАРИОЗ одам терисига ҳайвонларда паразитлик қилувчи нематода личинкаси тушга- нида вужудга келадиган гельминтоз; бунда асосан дерматит ва эшакем пайдо бўлади.
УОРТ УСУЛИ — махсус асбоб ёрдамида биноку- ляр — икки кўз б-н кўришни аниқлаш усули. Бунда иккала кўзнинг кўриш майдонини кизил ва яшил ойна ёрдамида ёритиб ажратилади. УРАТЛАР — сийдик кислота тузлари; организм- да пурин нуклеотидларнинг алмашинув маҳсуло- ти сифатида ҳосил бўлади. Одатда сийдик б-н чикарилади. Баъзан шу тузлардан тошлар пайдо бўлади. Сийдик тошлари урат кислота ёки нордон аммоний ва натрий У. дан вужудга келиши мумкин. Баъзи касалликларда, мас., подагра, нефрит, лейкемияда қонда У. йиғилади. УРАТУРИЯ — сийдиқда ортиқча миқдорда урат- лар бўлиши.
УРАЦИЛ — 2,6-диоксипиримидин; пирамидон
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
224
УРБАН ИЗАЦИЯ
асоси, нуқлеотидлар таркибида РНК модекулала- рига киради.
УРБАНИЗАЦИЯ — ижтимоий-демографик жа- раён. Қишлок аҳолисининг шаҳарга кўчиши муносабати б-н шаҳар аҳолисининг кўпабиши, кишлокка нисбатан шаҳарлар сонининг ортиши туфайли ижтимоий, иқтисодий ҳамда тиббий масалаларни юзага келтирувчи жараён. УРГИДРОЗ — тер б-н сийдик ва сийдик кис- лота чиқиши. Буйрак етишмовчилигида кузати- лади.
УРЕИДЛАР — сийдикчил (мочевина) унумлари; баъзи У. пурин ва пиримидин биосинтези ҳамда парчаланишидаги оралиқ маҳсулот ҳисобланади, баъзилари эса (мас„ кофеин, теофиллин, брому- рал) дори сифатида ишлатилади.
УРЕМИЯ — буйрак фаолияти бузилиши туфайли организмнинг сийдик б-н заҳарланиши. У. да буйрак сув:туз алмашиниши, кислота-ишқор мувозанати- ни ростлай олмай колади, оқсил алмашинувининг заҳарли маҳсулотлари тўпланади, нерв-гуморал регуляция ҳам ўзгаради, бу эса организмдаги барча орган ва системалар фаолиятининг бузили- шига олиб келади. Ўткир ва сурункали У. фарк қилинади. У. да лоҳаслик, кувватсизлик, тез толиқиш, бош оғриғи, уйқу бузилиши, иштаҳа йўколиши, хотира пасайиши кузатилади, тери қуришиб кичишади, бемор ҳадеб ташна бўлавера- ди, озиб кетади; айрим органлардан кон кетади, кўз хиралашади, олди олинмаса уремик кома вужудга келади.
УРЕТЕРИТ — сийдик йўлининг яллиғланиши. Аксари эркакларда учрайди. Сийганда ачишиш, оғриқ пайдо бўлади; уретрадан йирингли чиқинди келади.
УРЕТЕРОГИДРОНЕФРОЗ — буйрак жоми ва сийдик йўлларининг кенгайиши; сийдик оқими бузилганда кузатилади. .
УРЕТЕРОГРАФИЯ — сийдик йўлига контраст модда юбориб рентгенологик текшириш. УРЕТЕРОНЕОИМПЛАНТАЦИЯ — сийдик йўлини ковукка бирлашган жойидан кесиб, кичик чаноқдаги бирор аъзо (ковук, ичак, кин ва б.) га улаш ёки ташкарига чиқариб терига тикиб қўйиш. Мас., уретеронеоцистоимплан- т а ц и я — сийдик йўлини қовук девори б-н пла- стика килиб улаш; уретеросигманеоим- плантация — сийдик йўлини сигмасимон ичакка улаш.
УРЕТЕРОЦЕЛЕ — сийдик йўлининг ковукка чуррасимон чиқиб колиши. Асосан, ковуқдаги сийдик йўли тешигининг туғма торайиши (стено- зи) сабаб бўлади.
УРЕТРА — қ. Сийдик чиқариш канали. УРЕТРАЛ ИПЧАЛАР — сийдикдаги ипсимон тузилмалар; эпителиал ҳужайра ва лейкоцитлар- дан иборат; уретритда кузатилади. УРЕТРАПЛАЗИЯ — сийдик чиқариш канали- нинг йўклиги; туғма норасолик.
УРЕТРИТ — сийдик чиқариш канали (уретра)- нинг яллиғланиши. Бирламчи ва иккиламчи, шунингдек ўткир ва сурункали У. фарқ килинади. Бирламчи У. сиидик чикариш каналининг ўзидан, иккиламчи У. эса цистит ёки жинсий органлар касаллигидан кейин бошланади. Белгилари; сий- ганда оғрик, ачишиш ва қичишиш; уретра
тешигидан шиллик еки шиллик аралаш йиринг оқади. Баъзан ташқи уретра тешиги атрофи кизариб шишади.
УРЕТРОГРАФИЯ — уретрани контраст модда б-н тўлдириб, рентгенологик текшириш. Бунинг учун уретранинг ташки тешигидан контраст эритма киритиб, шу заҳоти рентген килинади — юқорига кўтарилувчи У. Контраст эритма б-н ковуқ тўлдирилгач, бемор сийдирилади ва шу вактнинг ўзида рентген қилинади — пастга ту- шувчи У. У. уретранинг ҳажми ҳакида бирмунча аниқ маълумот беради, хусусан уретра структура- си яхши аникланади.
УРЕТРОМЕТРИЯ — уретрометр ёрдамида урет- ранинг диаметрини аниқлаш. УРЕТРОПЛАСТИҚА — уретранинг шакли ва функциясини ростлаш максадида килинадиган операцияларнинг умумий номи.
УРЕТРОРРАГИЯ — уретрадан томчилаб кон окиши. Уретра полипи, яраси, яллиғланиши, ёт жисмлар кириб колиши ва б. да кузатилади. УРЕТРОСКОПИЯ — уретра шиллиқ қаватини уретроскопда кўриш.
УРЕТРОСТЕНОЗ — яллиғланиш ёки шикастла- нишлардан сўнг сийдик чиқариш каналининг торайиб қолиши.
УРЕТРОТРИГОНИТ — сийдик чикариш канали ва ковук бўйни учбурчаги шиллик каватининг яллиғланиши. Асосан сўзакда кузатилади. УРЕТРОЦЕЛ Е — аёллар сийдик чиқариш кана- лининг дилоқ даҳлизига бўртиб чиқиши. УРЕТРОЦИСТИТ — сийдик чиқариш канали ва қовуқнинг ялшғланиши. Дастлаб уретра ёки ковук яллигланади, сўнгра яллигланиш кўшни органларга таркалади. У. да уретрит ва циститга хос белгилар намоён бўлади. УРЕТРОЦИСТОГРАФИЯ — бир вақтнинг ўзида ҳам уретрани, ҳам қовуқни рентгенологик текши- риш.
УРИДИН — урацил ва рнбозадан тузилган нук- леозид. Фосфат кислота молекулалари б-н У. мо- нофосфат (УМФ), У. дифосфат (УДФ) ва У. три- фосфат (УТФ) нуклеотидларини ташкил килади. У. РНК молекуласига киради.
УРИКЕМИЯ — конда сийдик кислота микдори- нинг ортиб кетиши.
УРОБИЛИН — қ. Уробилиноген. УРОБИЛИНОГЕН — ўт пигменти — билирубин- нинг ичакда бактериялар таъсирида қайтарили- шидан ҳосил бўладиган рангсиз бирикма. У таш- карида оксидланиб, рангли уробилинга айлана- ди.
УРОБИЛ И НУРИЯ — сийдикда уробилин миқдо- рининг ортиши. Пиелонефрит, пионефроз, проста- тит, жигар фаолиятининг бузилиши ва б. ҳоллар- да кузатилади.
УРОГЕМАТОМА — сийдик чикариш системаси- нинг бирор кисми шикастланиши натижасида ёг клетчаткасида кон ва сийдик тўпланиши. УРОГРАФИЯ — буйрак ва юкори сийдик чиқа- риш йўлларига контраст модда юбориб, рентген тасвирини олиш. Тасвирий ва контрастли (экскре- тор) У. фарк қилинади. Буйрак фаолиятини аниклашда кўлланилади.
УРОЛОГ — сийдик-таносил органлари касаллик- ларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва даволаш б-н шуғулланувчи мутахассис-шифокор. УРОЛОГИЯ — клиник тиббиёт соҳаси; эркак ва
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
аёллар сийдик-таносил системаси ҳамда эркак жинсий органлари касалликлари, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганади, шунингдек бу касалликларнинг диагностикаси, давоси ва олди- ни олиш йўлларини ишлаб чиқади. УРОПЕПСИН — пепсиногеннинг бир кисми; ўзгармаган ҳолда сийдик б-н ажралади. Овқат ҳазм қилиш органларининг баъзи касалликларига диагноз қўйишда сийдикдаги У. миқдори аниқла- нади.
УРОПРОТЕИ НОГРАММА — сийдикдаги оксил- нинг сифат таркибини тасвирлайдиган эгри чизиқ. Электрофорез усули ёрдамида аникланади. УРОРЕНТГЕНОҚИНЕМАТОГРАФИЯ — сийдик йўлини текшириш мақсадида организмга конт- раст модда юбориб, унинг сийдик б-н ажралишини махсус экран орқали кузатиш.
УРОСЕПСИС — урологик касалликлар асорати. Буйрак ва сийдик чиқариш органларида бўлган инфекциянинг қонга ўтиши.
УРОСТАЗ — сийдик йўлларида сийдик димлани- ши. Одатда яллиғланишга сабаб бўлади. УРОФОБИЯ — мияга ўрнашиб қолган қўрқув ҳолати; бемаврид (мас., маруза килаётганда) сийгиси қистаб қолишдан қўрқиш.
УРУҒ ДУМБОҚЧАСИ — сийдик чиқариш канали простата бези қисмининг орқа деворида жой- лашган тепалик; узунлиги 1,5 см. Унинг икки ёнбошида уруғ отувчи найларнинг тешиклари жойлашган.
УРУҒ ПУФАҚЧАСИ — эркак жинсий системаси- даги бир жуфт, усти нотекис, узунлиги 5 см ча халтача; ковук туби б-н тўғри ичак ўртасида жойлашган. Ишлаб чикарган суюклиги сийдик
ФАГОЦИТ 225
йўлини тозалаб беради. Найчаси простата бези оралигидан ўтган сийдик йўлига очилади.
УРУҒ ТИЗИМЧАСИ — анатомик тузилма. Эр- какларда чов канали орқали моякка ўтади. Уруғ чиқариш йўли, моякнинг қон томирлари ва нервлари ҳамда мускулларидан иборат. УХЛАТУВЧИ ДОРИЛАР — организмга юборил- ганда табиий уйқуга монанд ҳолатни пайдо қила оладиган дори моддалар. У. д. нинг кичик улуши кишига тинчлантирувчи (седатив) таъсир этади. У. д. нинг самараси м. н. с. нинг турли кисмларига тормозловчи таъсир кўрсатишга асосланган.
УЧ КАРБОН КИСЛОТАЛАР ЦИКЛИ, и зол и - мон кислота цикли, Қребс цикли УКЦ — оксиллар, ёғлар, углеводлар оксидлани- шининг охирги боскичидаги мухим реакциялар ҳалқаси. Нафас олиш занжири б-н бирга УКЦ энергияга бой АТФ молекулалари синтезини ва бир қатор биосинтез учун зарур метаболитларни таъминлайди. УКЦ да ҳужайра метаболизмининг асосий метаболити — ацетил СоА таркибидаги ацетил туркумнинг оксидланиши ва СОг ҳосил қилиб парчаланиши амалга ошади.
УЧУҚ, г е р п е с — вируслар қўзғатадиган тери касаллиги; баданнинг турли қисмида ғуж-ғуж пуфакчалар пайдо бўлиши б-н кечади. Совқотиш, шамоллаш, организм каршилик кучининг суса- йиши, гиповитаминоз, турли инфекцион касаллик- лар (грипп, зотилжам ва б.) оқибатида юзага келадиган У. фарқ қилинади.
ФАБРА БЕЛГИСИ — илк ҳомиладорликни аниқ- лашда қўлланиладиган усул; бунда қинни қўл б-н пайпаслаб кўрилганда бачадоннинг ён деворлари бўртиб туради.
ФАБРИ ҚАСАЛЛИГИ, ирсий дистопик липоидоз, тугунли геморрагик пурпура — гликолипидлар алмашинувиниг, бузилиши туфайли келиб чиқадиган ирсий ка- саллик; бунда терида ангиомага ўхшаш хавфсиз ўсмалар пайдо бўлади. Гиперкератоз, парестезия, оёқларда қаттиқ оғриқ, кўз, ичак ва буй- ракларнинг касалланиши кузатилади.
ФАВИД — кал одамда учрайдиган аллергик тошма.
ФАВУС — қ. Кал.
ФАГ — бактерияларни емирадиган вирус (қ. Ьактериофаг).
ФАГЕДЕНИЗМ — захм ёки юмшоқ шанкрнинг бирламчи ўчоғи атрофидаги тўқималарда ри- вожланадиган ярали-некротик жараён.
ФАГОД ИАГНОСТИКА — диагностика усули;. бунда олдиндан тайёрлаб қўйилган махсус бакте-
7725
риофаглар ёрдамида бемор организмидан ажра- тиб олинган бактерияларнинг кайси турга мансуб- лиги аниқланади.
ФАГОПРОФИЛАҚТИҚА — инфекцион касаллик кенг таркалган жойларда, шу касалликка мо- йиллиги бор кишиларга олдиндан махсус тай- ёрланган бактериофагларни ойиз орқали юбориб, унинг олдини олиш.
ФАГОРЕЗИСТЕНТЛИҚ — бак^гериал ҳужайра- ларнинг фагларга чидамлиги. Ҳужайра рецептор- ларининг ўзгариши ёки бактериофагнинг ҳужайра ичида кўпайиш фазасининг бузилиши ва ҳ. к. туфайли рўй беради.
ФАГОТЕРАПИЯ — даволаш усули; бунда инфек- цион касаллик б-н огриган бемор ёки касаллик қўзғатувчисини ташиб юрувчи киши организмига махсус бактирофаглар юборилади.
ФАГОФОБИЯ — мияга ўрнашиб қолган қўрқув ҳолати; овқат еяётганда унинг тиқилиб қолиши- дан қўрқиш.
ФАГОЦИТ — сийрак толали бириктирувчи тўқи- манинг емирувчи ҳужайралари. Ф. икки турга:
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
226 ФАГОЦИТОЗ
макрофаглар ва микрофагларга ажратилади. Микрофаглар (нейтрофиллар) яллиғланиш жара- ёнида ҳосил бўлган зарарли моддалар ва заррача- ларни емиради. Макрофаглар қондаги моно- цитлардан ҳосил бўлади. Кучли фагоцитоэ килиш қобилиятига эга. Ф. цитоплазмасида кучли ри- вожланган лизосомал аппарат мавжуд. ФАГОЦИТОЗ — бир ҳужайрали организмлар ёки махсус ҳужайралар — фагоцитлар томонидан микроорганизмлар ва организмга ёт зарралар- -шшг фаол қамраб олиниши ва ютиб юборилиши. ФАКОГЛАУКОМА — кўз гавҳари шикастлан- ганда моддаларининг қобиғидан чиқиб кўз ичи суюқлиғи оқиб чиқадиган йўлларни тўсиб қўйиши натижаси кўз ичи босимининг кўтарилиши оқиба- тида пайдо бўладиган глаукома.
ФАКОДОНЕЗ — кўз гавҳарининг ўз ўрнидан силжиб, қимирлаб туриши. Кўз енгил шика- стланганда киприк толалари (Цини бойламлари) бир қисмининг узилиб кетиши сабаб бўлади. ФАКОМАЛЯЦИЯ — кўз гавҳарининг эриб, май- даланиб йўқ бўлиб кетиши. Унга асосан гавҳар капсуласи қобиғининг ёрилиши сабаб бўлади. ФАКОМАТОЗ — асосан тери (эктодерма) дисп- лазияси туфайли келиб чиқадиган ирсий ка- салликлар гуруҳи; терининг зарарланиши (лейко- дермия, гиперпигментация, ангиома, телеанги- эктазия), нерв системасининг шикастланиши (эпилептик тутқаноқлар, экстрапирамидал систе- манинг бузилиши, ақлий заифлик) б-н ифодалана- ди.
ФАКОПРОТЕЗЛАШ — кўз гавҳарини жарроҳ- лик йўли б-н чиқариб олингач, ўрнига шишадан ёки бошқа синтетик материалдан килинган сунъий гавҳар қўйиш.
ФАКОСКЛЕРОЗ — кўз гавҳарининг марказий қисми склерози. Қари одамларда бўлади. ФАЛАЖ — бош ва орқа мия ҳаракат марказла- ри, марказий ёки периферик нерв .системалари ўтказувчи йўлларининг зарарлаиишИ оқибатида ихтиёрий ҳаракатларнинг йўқолиши, Қрн айлани- шининг бузилиши, яллиглапишлар, шикастла- нишлар, нерв системасининг ўсмалари ва б. сабаб бўлади. Бир кўл ёки оёқ (мононлегий), ўнг ёки чап томондаги қўл-оёқ (гемиплеГия), иккала оёқ (параплегия) Ф. бўлиши мумкин. ФАЛАНГАЛАР — майда найсимон суяклар. Оёқ-қўл бармоқлари скелетини ташкил этади. ФАЛАНГИЗАЦИЯ — пластик операция; бармоқ- лари олиб ташланган беморларда кафт суякла- рини бир-биридан ажратиб, улардан бармоқ ясаш. •
ФАЛАНГИТ — бармоқ суякларидан бири (мас., тирноқ фалангаси) нивг яллиғланнши.
ФАЛЛИТ — жинсий олат (закар)винг ўткир ва ,сурункали яллиғланиши. Ф. да олат териси қизарнб, шишади^ беэиллаб оғрийди.. .
ФАЛЛОПЛАСТҚКА — олат шшрмни тиклаш мақсадида Қкй^инадигаи пласхчр шЛрйциялар- нинг умумий мцвцГг*»• . ' ‘ •
ФАЛЛСШЛЕГИЯ"—'Жйнснй қўзғалиш бўлату- риб, эрекция бўлмаслиги. - .
ФАЛЛОТОМИЯ — олат терисини кесиб, унинг ғовак танасини очиш операцияси..
ФАНКОНИ АНЕМИЯСИ, Фанкони сннд-
р о м и — аутосом-рециссив типда наслдан-наслга ўтувчи ирсий касаллик; бунда кўмик гипоплазия- си, панцитопения, шунингдек тери, суяк система- си, ички органларнинг ўсиш нуқсони кузатилади. ФАНТАЗИОФРЕНИЯ — шизофрениянинг пара- ноид хили; фантастик васваса ғоялари б-н кечади. ФАРБЕР СИНДРОМИ — ёш болаларда учрай- диган ирсий касаллик; липидлар ва мукополиса- харидлар алмашинуви бузилиб, ички органлар тўқималари ва нерв системасида нотипик мукопо- лисахарид-липопротеид комплекслар йиғилади. Бола нафас олишда қийналади; касалликда контрактура, гепатомегалия, скелет деформация- си кузатилади.
ФАРИНГИТ — ҳалқум (юткин) шиллик пардаси ва лимфа тўқимасининг яллиғланиши. Уткир ва сурункали Ф. тафовут килинади. Уткир Ф. да ҳалқум қуриб, тупук ютганда оғрийди, баъзан ҳарорат кўтарилади. Сурункали Ф. да ҳалқумда шилимшиқ тўпланади, бемор йўталади, балғам ташлайди. Бурун, муртак ва чириган тишларнинг йирингли яллиғланиши, тумов, организмда модда- лар алмашинувининг бузилиши, ўпка, юрак, жигар, буйрак касалликлари туфайли сурунка- ли Ф. пайдо бўлади. Ҳаво қуруқлиги, т-ранинг кескин ўзгариши, чанг ва газли муҳит каби зарарли омиллар ҳам Ф. га сабаб бўлади. ФАРИНГОГРАФИЯ — ҳалқумга контраст модда юбориб рентгенологик текшириш. ФАРИНГОЛАРИНГИТ — ҳалқум ва ҳиқилдоқ шиллиқ пардасининг бир вақтда яллиғланиши. ФАРИНГОМИКОЗ —танглай муртакларида ва ҳалқум деворларида замбуруғлар кўзғатадиган касаллик; бунда лимфоид тўқималарнинг ясси эпителийси дағаллашиб, шиллиқ парда устидан тиканга ўхшаб бўртиб туради. ФАРИНГОСКОПИЯ — ҳалқумнинг бурун- ҳалқум, оғиз ва ҳалқум-ҳиқилдок кисмлари- ни махсус асбоб — фарингоскоп ёрдамида кўздан кечириш.
ФАРИНГОСПАЗМ — ҳалқум мускулларининг беихтиёр тортишиб қолиши. Шайтонлаш, талваса тутиши ва б. руҳий касалликларда кузатилади. ФАРИНГОСТОМА — жарроҳлик усули б-н ҳалқумни очиб унинг шиллиқ пардасини бўйин териси б-н бирлаштириб тикиб, бўйиннинг олд қисмига йўл очиш.
ФАРИНГОТОМИЯ — жарроҳлик усули б-н ҳалкумни очиш; бунда бўйиннинг ўртасидан, ёнидан ёки олдидан, тил суягининг остидан ё устидан тери ва б. тўқималарни кесиб ҳалқумга йўл очилади.
ФАРИНГОЦЕЛЕ — ҳалқум (ютқин) бир қисми- нинг кенгайиб, ҳалқага ўхшаб қолиши; ҳалқум- нинг ҳалтум ёки халта шаклига кириши. ФАРМАКОГЕНЁТИКА — тиббиёт генетикаси- нинг дорилар таъсирига жавобан организмда рўй берадиган реакциянинг ирсий асосяарини ўрғана- диган бўлими. ■ ■ ■ .
ФАРМАКОПЮЗИЯ — ўсимликлар, ҳайвонлар- дан олинадйган маҳсулотлар ва уларни бирламчи қайта ишлашдан ҳосил бўладиган баъзи модда- лар (ёғл'ар, эфир ><юйл‘ари, дарахт елИмй, мум, ланолин,: крахмал Ва б.) ни ўрганадиган фан; фармациядан 19- асрда мустйҚил фан сифаТида ажралиб Чиққан.
ФяРМАКОДИНАМИКА — фармакология фани- нинг бир бўлими; дори моддалари таъсирида
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
227
организмда содир бўладиган ўзгаришларни, улар- нинг келиб чиқиш механизмини ўрганади. ФАРМАКОКИНЕТИҚА — фармакология фани- нинг бир бўлими; дори препаратларнинг орга- низмга кириши, тарқалиши, йиғилиши, уларнинг парчаланиши (метаболизми) ва организмдан чиқиш йўлларини ўрганади.
ФАРМАКОЛОГИК МОДДАЛАР — фармаколо- гик фаолликка эга бўлган моддалар ёки моддалар аралашмаси; уларнинг кўпчилиги маълум текши- ришлардан сўнг дори сифатида тиббиёт амалиёти- га татбиқ этилади.
ФАРМАКОЛОГИК ФАОЛЛИК — касалликни даволаш ва олдини олиш ёки организмнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш мақсадида ишлатиладиган дори моддалари, шунингдек уларни организмга киритилганда берадиган самараси. Дориларнинг фармакологик фаоллиги турлича бўлиб, у кўп нарсаларга боглиқ (мас., дорининг улуши, одам- нинг ёши, жинси, касаллик тури ва б.). ФАРМАКОЛОГИЯ — дори моддаларнинг орга- низмга таъсирин ўрганиш ва дорининг янги турларини топиш б-н шуғулланадиган фан. Даво мақсадида қўлланиладиган дори моддаларнинг киши организмига таъсир этишига доир маълу- мотлар б-н клиник Ф. шуғулланади. Умумий ва хусусий Ф. бўлимлари бор. Ф. нинг бир нечта тармоқлари (мас., биокимёвий Ф., клиник Ф., фармакодинамика, фармакокинетика) мавжуд. ФАРМАКОМАНИЯ — патологик ҳолат; бунда бемор турли дори-дармонларга ружу қилади. Ҳеч бир максадсиз узоқ вақтгача кераксиз дориларни ичиб юраверади. Кўпинча Ф. ухлатувчи ва тинчлантирувчи дориларга нисбатан кузатилади. ФАРМАКОП ЕЯ — дорилар сифатини белгиловчи стандартлар ва қонун — қоидалар мажмуи; унда дори воситаларини тайёрлаш, сақлаш, назорат қилиш ва тавсия этиш қоидалари, шунинг- дек Ф. да дори моддаларини кимёвий, физик ва биологик анализ килиш усуллари, заҳарли ва кучли таъсир этадиган дорилар рўйхати, болалар ва катталар учун дориларнинг бир ичишлик ва суткалик дозалари жадвали ёритилади. Дав- лат Ф. си дори ва доривор моддаларга алоқадор ташкилотлар учун конун характерига эга. Унинг кўрсатмалари барча тиббиёт муассасалари учун мажбурийдир.
ФАРМАКОТЕРАПИЯ — беморларни дори воси- талари б-н даволаш.
ФАРМАКОФОБИЯ — мияга ўрнашиб қолган қўрқув ҳолати; беморнинг дори ичишдан қўрқи- ши. '
ФАРМАЦЕВТ — олий ёки ўрта фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассис. Ф. фарма- цевтика институтларида ёки тиббиёт институтла- рининг фармацевтика факультетларида ва фар- мацевтика билим юртларида тайёрланади. Улар- нинг вазифаси шифокор ёзиб берган рецепт ёки даволаш муассасаларининг талабномаси асосида провизор технолог назоратида дори тайёрлашдир. ФАРМАЦИЯ, доришунослик — доривор моддаларни излаш, ўрганиш, синтез килиш, йиғиш, тайёрлаш, қайтадан ишлаш, сақлаш, беморлар ва даволаш муассасаларига етказиб бериш масалаларини ўрганадиган илмий-амалий фанлар мажмуи. Ф. дорихоналар ишини режа- лаштириш, ҳисоб-китоб ишларини ташкил этиш б-н ҳам шуғулланади.
ФЕНАМИН
ФАСЦИКУЛЯЦИЯ — алоҳида мускул толалари ва тутамларининг беихтиёр қисқариши. Бу ҳодиса орқа миянинг зарарланган олдинги илдизлари ёки улардан ташкил топадиган нервлар ҳам зарарла- ниши натижасида рўй беради. Полиомиелит, орқа мияда қон айланишининг бузилиши, миелит каби касалликларда учрайди.
ФАСЦИНАЦИЯ — махсус сўзлар _б-н таъсир этиб одамларни маҳлиё қилиб қўйиш оркали талаффуз қилинаётган сўзларни «ҳаёт-мамот» кучига тенглаштириш ва шу б-н муайян бир максадга эришиш, яъни сўзни тинглаётганлар (реципиентлар)нинг турли ҳаракатлар қила бош- лаши.
ФАСЦИОЛЕЗ — жигар фасциоласи ва гигант фасциола каби гижжалар кўзғатадиган сурунка- ли инвазион касаллик. Асосан жигар ва ўт йўл- ларининг ниҳоятда оғир яллиғланиши б-н
ўтади.
ФАСЦИТ — фасцияларнинг яллиғланиши. ФАСЦИЯЛАР — бириктирувчи тўқимадан ибо- рат парда; органлар, томирлар ва нервларни ўраб туради. Мускул толаларини ҳам ўраб, уларнинг алоҳида қисқаришига ёрдам беради. Бир мус- кулни иккинчи мускулдан ажратиб туради.
Ф. нинг бошка тури маълум гуруҳ мускулларни ўраб, сўнгра ичкарига йўналади ва суякка бориб, фасция тўсиғини ҳосил килади. Чуқур, ўрта ва юза (тери ости) Ф. бор.
ФЕЙРБАНК КАСАЛЛИГИ ирсий-онлавий ка- саллик. Эндохондриал суякланиш, айниқса сон, болдир, тирсак суякларининг нотўғри ўсиши б-н ифодаланади. Бунда бўғимларда ҳаракатнинг чекланиши, қўл-оёкларда оғриқ, деформацияла- ниш ва б. кузатилади.
ФЕЛТИ СИНДРОМИ — полиартритнинг лейко- пения, баъзан анемия ва тромбоцитопения б-н бирга кечиши. Бунда талок ва лимфа тугунлари катталашади; катталарда ревматоидли артрит шаклида бўлади.
ФЕЛЬДШЕР — шаҳар ва қишлоқ тиббиёт му- ассасаларида мустақил равишда, лекин асосан шифокор кўрсатмасига мувофиқ иш олиб борувчи ўрта маълумотли тиббиёт ходими. Аҳолига тиббий • ёрдам кўрсатиш (касалликни аниқлаш, шифокор келгунига қадар лозим бўлган ёрдамни кўрсатиш, туғрукка ёрдам бериш ва ҳ. к.) ишларини бажаради. Саноат корхоналаридаги фельдшер- акушерлик ва фельдшерлик пунктларида Ф. соғлиқни сақлаш соҳасида мустақил иш ҳам олиб боради.
ФЕН — 1) элементар, дискрет ирсий белги;
2) битта ген назоратида бўлиш.
ФЕНАЗЕПАМ — барча транквилизаторлар ичи- да энг юқори тинчлантирувчи фаолликка эга бўлган дори; уни тутканоқка карши, миоре- лаксантлик (суяк мускулларини бўшаштирувчи) ва ухлатувчи хоссаси ҳам бор. Ф. турли невротик, неврозсимон, психопатик ва психопатсимон ҳолат- ларда кўлланилади.
ФЕНАМИН (син.: актедрин, алентол, психедрин ва б.) — психостимуляторларницг фенилалкила- минлар гуруҳига мансуб дори. Ф. м. н. с. да қўзғатиш жараёнини кучайтириб, чарчокни камай- тиради, кайфиятни кўтариб, иш қобилиятини оширади, шунингдек уйкуга бўлган эҳтиёжни вактинча камайтиради ва ҳ. к. Ф. юрак уришлэри-
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
228 ФЕНИЛАЛАНИН
ни тезлаштиради ва кон томирларни торайтириб, кон босимини оширади. У асосан субневротик депрессияларда, нарколепсияда, баъзан кучли толикқанда иш қобилиятини ошириш учун кўлла- нилади.
ФЕНИЛАЛАНИН, Фен — қ. Аминокислоталар. ФЕНИЛКЕТОНУРИЯ, Ф е л л и н г касалли- г и — фенилаланин алмашинувининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган ирсий касаллик; бунда бемор жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланмайди, ҳаракати ва мускуллар тонуси бузилади (гиперкинезия, дискинезия). Касаллик аутосом-рецессив типда наслдан-наслга ўтади. ФЕНКАРОЛ (син.: квифенадин ва б.) —Нгре- цепторларни блокловчи антигистамин дори; у айни вақтда тўқималардаги гистамин миқдорини ҳам камайтиради. Поллинозлар, Квинке шиши, пичан иситмаси, аллергик тумов ва дерматозлар (экзема, нейродермит)да, шунингдек доридан ҳамда овқатдан бўладиган аллергияларда кўлла- нилади.
ФЕНОБАРБИТАЛ (син.: люминал, адонал, барбе- нил ва б.) — барбитуратлар гуруҳига мансуб дори; тинчлантирувчи, ухлатувчи ва тутканоқка қарши хоссаларга эга. Тиббиёт амалиётида уйкусизлик, тутканок, томирлар спазмини даво- лашда ишлатилади.
феногенетика — генетика фанининг бир бўлими; онтогенезда генлар ва генлар тўплами (генотип)нинг намоён бўлиши қонуниятлари ҳамда механизмларини ўрганади.
ФЕНОКОПИЯ — организм фенотипининг ноир- сий ўзгариши. Ташқи муҳит омиллари таъсирида вужудга келиб, шу организмда маълум ирсий ўзгаришни (организм мутацияларини) такрор- лайди. Мас., ҳомиладор аёлларга толидомид препарати берилганда улардан қўли калта бола- лар туғилган. Бу мажруҳлик Ф. дир, бирок бу ўзгариш кейинги авлодларда ҳеч қандай дорисиз ҳам юзага чнкиши мумкин.
ФЕНОЛ — бензол унуми; молекуласида бензол ҳалкасидаги углерод атоми б-н боғланган гидро- ксил гуруҳи бўлади. Заҳарли, антисептик таъсир кўрсатади. Дори моддалар тайёрлашда ишлати- лади.
ФЕНОТИП — организм тузилиши ва ҳаёт фаоли- ятининг ўзига хос хусусияти. Генотип б-н муҳит шароитининг ўзаро таъсири натижасида вужудга келади. Ф. да ҳамма ирсий имкониятлар юзага чикмасдан, балки маълум шароитларга боғлик бўлганларигина рўёбга чикади, шунинг учун ҳам генотип жиҳатидан бутунлай бир хил бўлган бир тухумдан ривожланган эгизаклар ҳар хил ташки муҳит таъсирида ўсганида кўзга кўринарли фенотипик фарқларни кузатиш мумкин.
ФЕНЦ ФЕНОМЕНИ — умуртка поғонасидаги турли ўзгаришлар натижасида рўй берадиган ҳолат. Бемор ўтириб бўйнини орка ва олд томонга фаол ва суст энгаштирганида энса соҳасида оғриқ, увишиш пайдо бўлади. Бу бўйин остео- хондрози белгисидир.
ФЕОХРОМОЦИТОМА — буйрак усти бези мия моддасининг хромаффин тўкималаридан ҳосил бўладиган хавфсиз ўсма.
Do'stlaringiz bilan baham: |