III БОБ. СПОРТ МАШҒУЛОТИНИНГ УМУМИЙ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ
Машғулот фақат бир хил манода тушуниш мумкин емас. Чунки «ақлий машғулот», «жисмоний машғулот, «псIXологик машғулот», «интервал машғулот)), «айланма машғулот)), ҳатто «ҳайвонлар машғулоти)), ва ҳоказо сўзлар учрайди. Демак, бу сўз билан кўпроқ машқ етиш ёки ўргатиш жараёни ифодаланади. Спорт машғулоти тўғрисида гапирилар екан, биз, демак, спортчини юқори натижаларга еришиш учун қаратилган тайёрлашни тушунамиз.
1. Спорт машғулоти - бу жисмоний тарбиянинг IXтисослаштирилган жараёни бўлиб, юксак спорт натижаларига еришиш ҳамда жамоат аҳа-миятига ега бўлган фаолиятга тайёрланишни тушунамиз.
2. Оддий сўз билан гапирилганда бу «Спорт орқали» жисмоний тайёр-ланиш жараёни. Лекин педагогик нуқтайи назардан қаралганда «Спорт» -бу фақатгина спортчиларни юқори натижаларга еришишигина емас, аввало, уларни ҳаётга тайёрлаш, соғломлаштириш ва тарбиялаш воситаларидир. Спорт машғулоти билан бир қаторда «спортчини тайёрлаш)) атамаси ҳам қўлланилади. Бу тушунчалар мазмуни жиҳатидан бир-бирига яқин бўлсалар ҳам, лекин бир хил емас. «Спортчини тайёрлаш» - кенг тушунча бўлиб, ўз ичига спорт ютуқларига тайёргарликни ошириш ва егаллашни таьминловчи воситаларнинг ҳамма йиғиндисини қамраб олади. Уларга:
1. Спорт машғулоти мазмунига кирувчи воситалари;
2. Машғулотдан ташқари қўлланиладиган воситалар (маьрузалар суҳбатлар, тактика, техника, етика масалалари бўйича кинофилмлар, спорт назарияси соҳасидаги китоблар билан мустақил ишлаш ва ҳоказо) киради. Спорт машғулоти спортчини тайёрлаш умуман биологик ва псIXологик ўзгаришларнинг муракаб комплекси бўлиб, у юксак тайёргарликка, машқ кўрганликка, спорт формасига олиб келади. Спорт тайёргарлиги тушунчаси машқ қилишнинг таьсири натижасида спортчи организмида содир бўладиган мослашув ўзгаришлар (биологик, функсионал, морфологик) бўлиб, унинг қобилиятининг оширишида ифодаланади. Улар икки йўналишда содир бўлади:
1. Таркибий ва биохимик ўзгаришлар асосида турли орган ва организмлар тартибининг (асаб, юрак, томир, нафас олиш мускули ва ҳ.к.).
2. Буйрак органларининг координатсиялаштирилиши марказий асаб тизими ўзини бошқарилиши томонидан такомиллашади.
а) Спортчининг махсус тайёргарлиги организмнинг ўзи танлаган спорт турининг махсус талабларига мослаштиришдир;
б) Умумий тайёргарлик - ҳаракат фаолиятининг ҳар турларига мос-лаштиришнинг умумий савиясидир, Улар бир-бири билан ўзаро мослашти-рилган ва биридан-бирига ўтади.
в) жисмоний тайёргарлик - бу спорт ютуқларига мос тайёрланиш натижасида еришиладиган тайёргарликдир. Буларга:
- куч, тезкорлик, чидамлилик, чаққонлик ва бошқа жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг маьлум савияси (жисмоний тайёргарлик);
- спорт техникасини ва тактикасини егаллаш;
- зарур бўлган псIXик йўналишлар (псIXик, иродали тайёргарлик);
- билимларга ўргатиш (назарий тайёргарлик) киради.
Шундай қилиб, спортчини тайёрлаш тайёргарликнинг 6 туридан келиб чиқади:
1. Жисмоний тайёргарлик.
2. Спорт техник тайёргарлик.
3. Тактик тайёргарлик.
4. Ахлоқий - иродавий тайёргарлик.
5. Назарий тайёргарлик.
6. Функсионал тайёргалик.
Шундай қилиб, спорт машғулотининг мақсади гармоник бирликда маьнавий бойлик, ахлоқий покликка ега бўлган жисмоний камолотга ега ҳамда юқори спорт натижаларига еришишдир. Енг яхши шахсий натижаларга ега бўлган ҳолат спорт формаси дейилади.
Жисмоний тайёргарлик соғлиқни мустаҳкамлашни маьлум жисмоний савиянинг етуклигини, жисмоний сифатларини ва қобилиятларини тарбиялашни ўз ичига олади. У умумий жисмоний тайёргарликка ва махсус жисмоний тайёргарликка ажратилади.
Умумий жисмоний тайёргарлик жисмоний қобилиятларни, функсионал имкониятларни ҳар томонлама ривожлантиришни акс еттириб, улар спортнинг танланган тури учун махсус бўлмайди, лекин уларнинг ривожланиши спорт фаолиятининг ютуқларига тьасир етади.
Умумий жисмоний тайёргарлик мазмуни IXтисослаштирилган хусусиятларни акс еттириш лозим, чунки айрим воситалар орасида ҳам малакаларни ижобий ва салбий кўчишлари мавжуддир.
Шундай қилиб, умумий жисмоний тарбия IXтисослаштирилган бўлиб, малаканинг ижобий кўчишини акс еттиради, бу еса спортчи махсус тайёргарлигига имконият яратади.
Умумий жисмоний тайёргарлик жараёни давомида ўтказилади, лекин кўп фоизи фундоментал даврига (тайёргарлик) тўғри келади. Умумий жисмоний тарбия ҳар томонлама ривожланиш, спортчи организмининг функсионал имкониятларини кенгайтириш, юкламани ошириш, натижалар ўсишини таьминлаш (жисмоний сифатларни ривож!антириш)ни кўздатутади.
Умумий жисмоний тарбия воситалари югуриш, юриш, чанғи, сузиш, ҳаракатли ва спорт ўйинлари, ёрдамчи спорт гимнастикаси, акробатика, гребля ва бошқалардир. Умумий жисмоний тайёргарлик махсус жисмоний тайёргарлик учун асос яратади.
Махсус жисмоний тайёргарлик танланган спорт турининг асосида қўл-ланиладиган зарур махсус қисмлар сифатларини ривожлантиришга йўналтирилган. У бевосита мусобақаларга тайёрлайди.
Унинг воситалари асосий машқлар ёки унинг елементлари, шунингдек, махсус тайёргарлик машқларидир.
Спортчининг умумий жисмоний тарбияси, «Саломатлик меьёрларини бажариш билан боғлиқдир. Жисмоний тайёргарлик воситалари: жисмоний машқлар, табиатнинг соғломлаштириш кучлари ва гигиеник омилларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |