Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг
ПФД, профессор Ф.А. Керимов;
ТВПКТМОИ амалий фанлар кафедрасининг мудири
профессор. Ф. Хўжаев
Масьул муҳаррир: ПФД, профессор Д.Д. Шарипова
Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси фани бўйича ишлаб чиқилган мазкур дарслик, Л.П. Матвеев таҳририда тайёрланган «Жисмоний маданият назарияси ва методикаси» дарслиги ва муаллифларнинг жисмоний тарбия методикаси ва болалар спорти кафедрасида кўп йил иш жараёнида тўплаган тажрибалари асосида ёзилган.
Ушбу дарслик педагогика ОЎЮ, университетларнинг "Ҳарбий таьлим ва жисмоний тарбия", «Бошлангич таьлим ва спорт тарбиявий иш», «мактабгача таьлим ва болалар спорти» факултетлари ҳамда махсус сиртқи бўлим талабаларига мўлжалланган.
Ишонамизки, мазкур дарслик Университет ва педагогика институтлари профессор-ўқитувчилари ҳамда пcдагогик коллcжлар жисмоний тарбия бўлими ўқитувчиларининг ўқув ишларида ўрин егаллайди.
ИСБН 978-9943-13-028-9 © «ИҚТИСОД-МОЛИЯ», 2008
© К.Маҳкамджанов, Р.Саламов, И.Икрамов, 2008
КИРИШ
Ўзбекистон Республикасининг "Таьлим тўғрисида"ги қонуни ҳамда «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да ёш авлодни жисмонан бақувват қилиб тарбиялашда, чуқур ва мустаҳкам билим беришда миллий аньаналардан фойдаланишга катта еьтибор берилмоқда. Шундай екан, жисмоний таьлим жараёнида ҳам миллий аньаналардан фойдаланишни такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб муаммоси ҳисобланади.
Жисмоний маданият ва спорт таьлимини такомиллаштиришда давлатимизнинг етакчи мутахассис олимлари самарали меҳнат қилдилар. Уларнинг илмий тадқиқот ишлари асосида соҳага доир дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар, методик қўлланмалар ишлаб чиқилди. Улар, кадрлар тайёрлаш, аҳолини соғломлаштириш, спорт маҳоратини ошириш жараёнини такомиллаштиришда, республикада таьлим-тарбия беришда хизмат қилмоқда. Шундай бўлса-да, жисмоний таьлим жараёнини миллий аньаналар воситасида такомиллаштиришнинг янги шакл ва методлари, усуллари ишлаб чиқилмаган.
Охирги йилларда республикамизда оммавий спортни ривожлантириш масаласи енг асосий ва муҳим вазифалардан бирига айланди. Мустақил Ўзбекистоннинг маьнавий соғлом авлодларини, бўлажак ватанпарварларни тарбиялаш вазифаси пировардида ўқитувчилар, мутахассислар зиммасига тушади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури"га мувофиқ ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний ва маьнавий саломатлигини шакллантиришнинг, соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга меҳр-муҳаббатнинг ғоят муҳим шарти оммавий спортни ривожлантиришдир. Аста-секин ўқувчи ва талабалар учун спорт ўйинларининг уч босқичли, яьни "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" мусобақалари оммавийлашиб бормоқда.
"Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури"ни ҳаётга татбиқ етишнинг устувор йўналишларидан бири ОЎЮ ва академик литсей, касб-ҳунар коллежларида фаолият кўрсатаётган педагогик ходимлар салоҳиятини замон талаблари даражасига кўтаришдан иборат.
Жисмоний тарбия ўқитувчиларининг, спорт мутахассисларининг, устоз-мураббийларнинг чуқур билим, юксак малака, бой тажриба ва маҳоратга ега бўлиши ҳар томонлама етук, маьнавий баркамол кадрлар тайёрлаш гаровидир. Зеро устозлар ҳар жиҳатдан шогирдларига намуна бўла олсагина, келажакка ишончли замин тайёрланади. Бунга еришиш учун ўқитувчилар тинимсиз изланишлари, ўз билим ва малакаларини ошириб боришнинг барча имконият ва воситаларидан
самарали фойдаланишлари зарур. Ривожланган мамлакатлар ўқув муассасаларидаги замонавий таьлим технологиялари, илғор тажрибалар билан танишишлари, уни ўқув юртларида қўллай билишлари лозим.
Халқимизнинг "Тани соғлик - туман бойлик" деган нақлига амал қилган ҳолда айтиш жоизки, енг тўғри йўл - бу ёшларни жисмоний тарбия ва спортга йўналтиришдир. Агар ёш авлод бўш вақтини спортга бағишласа, демак, у ўзининг езгу-ниятларини рўёбга чиқаришга бағишлади, дегани. Ёш авлоднинг тани соғлом бўлгани сайин унинг ақли ва тафаккур қилиш қобилияти тиниқлашади, яьни маьнавий баркамол ва жисмонан бақувват авлод тарбияланган бўлади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маьлумотлари ва академик Ю.П. Лиситсиннинг илмий тадқиқотларига асосан инсон соғлиғи қуйидаги омилларга: турмуш тарзига - 55%, ирсият (наси) омилларига — 18%, атроф-муҳит (екология) омилларига - 17% ва соғлиқни сақлаш ишларини аҳволига - 10% ча боғлиқ еканлиги аниқланган. Демак, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, яьни зарарли :одатлардан холи бўлиш ва спорт билан доимий шуғулланиш ҳолатлари инсон саломатлигини: асрашда асосий омиллардан бин ҳисобланар екан.
Мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний тарбияси Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг асосий бўлими ҳисобланади. Бу енг катта бўлим бўлиб, бунда ўқувчилар билим, тажриба ва ҳаракат маҳоратини 9 йил мобайнида оширишлари ҳамда 3 йил академик литсей ёки касб-ҳунар коллежларда давом етишлари ко ьзда тутилган.
Илмий техника тараққиёти шароитида кишиларнинг меҳнат вазифалари: ўзгариб туради. Бунда жисмоний меҳнат камайиб, ақлий меҳнат кўпайиб боради.
Шу боисдан жисмоний тайёргарликка бўлган талаб ошиб боради. Ҳозирги пайтларда газета саҳифаларида тиббиёт ходимлари "гиподинамияВ; яьни жисмоний машқлар, жисмоний меҳнат, фаол ҳаракат инсоният фаолиятида кундан кунга камайиб бораётганлиги ҳақида ташвишланиб гапирмоқдалар.
Бу еса, ўз навбатида, аср касаллиги - юрак-томир касаллигининг йилдан йилга ортишига сабабчи бўлмоқда.
Шифокорлар фикрича, бу касалликнинг олдини олишнинг зарурий воситаларидан бири кўпроқ ҳаракат қилиш ва жисмоний машқлар билан шуғулланишдир. Шунингдек, "табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари": дан унумли фойдалана олиш ҳам катта аҳамиятга ега.
Мактабда жисмоний тарбияни такомиллаштириш ўқув тарбия ишларини яхшилашнинг таркибий қисми ҳисобланиб, "Соғлом авлод учун" истиқлол дастури (1993) , "Таьлим тўғрисида" ги қонун ҳамда
"Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури" (1997-йил 29-август) талабларини амалга ошириш учун ўз ҳиссасини қўшади. Сўнгги йилларда мактаб ўқувчиларининг ҳаёт учун зарур гигиеник қоидаларни мукаммал билмасликлари ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида етарли билимга ега емасликлари маьлум бўлмоқда.
Мактабда жисмоний тарбиянинг хилма-хил шакллари мавжуд. Афсуски, бошланғич синфларда фақат дарс шаклини ташкил қилиш ва ўтказиш билан чекланиб қолинмоқда. Бу еса ўқувчиларнинг амалий талабларини қониқтирмайди. Педагогик кузатишларнинг кўрсатишича, жисмоний тарбия дарслари жараёнида ўқувчилар ҳаёт учун зарур бўлган ҳаракат фаоллигини ниҳоятда кам қисмини оладилар. Ўзбекистон Халқ таьлими вазирлигининг 1989-йил 30-январ, 45-сонли буйруғига биноан жисмоний тарбия дарсини ҳафтасига 3 соат ўтиш мўлжалланган еди. Лекин жисмоний тарбия ўқитувчилари бундан унумли фойдалана олмадилар. Бундан ташқари, дарсларни методик жиҳатдан тўғри ташкил қилинмаслиги (кўпчилик мактабларда бошланғич синф ўқувчилари билан жисмоний тарбия дарсини мутахассис бўлмаган ўқитувчилар ташкил қилади ва ўтказадилар), ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва жисмоний ривожланишини ҳисобга олмаган ҳолда машқлар танланиши натижасида ўқувчиларда жисмоний сифатларни тарбиялаш, ҳаракат малакаларини шакллантириш етарли даражада емас.
Кўп мактабларда ўқувчиларни жисмоний ривожлантириш учун зарур ва фаол дам олишига қаратилган тадбирлар: машғулотгача ўтказиладиган гимнастика, катта танаффусларда қизиқарли ҳаракатли ўйинлар, умумтаьлим дарслар жараёнида ўтказиладиган қувноқ дақиқалар ва бошқа тадбирларни ташкил қилишига еьтибор берилмай қўйди. Натижада ўқувчиларнинг ҳаракат фаоллиги, ишчанлиги тез пасайиб борадиган бўлди.
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг стратегик вазифаларидан бири - келажакдаги барча езгу ишларни амалга оширишга қодир бўлган жисмоний соғлом ва маьнавий баркамол шахсни вояга етказишдан иборат.
Бу еса вазифаларни амалга ошириш учун ўқув ишларини режалаштиришда ва самарали олиб боришда янгича ҳамда ижодий қарашимиз лозим, ишга ташаббускорлик билан ёндашмоғимиз керак.
Демак, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбия тизимини ривожлантирш зарур, болаларни ҳаракат маҳоратини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш керак.
Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларнинг тарбиясида, уларни жисмонан бақувват, ақлан баркамол бўлиб етишишларида жисмоний тарбия етакчи ўринга ега. Бу масалаларни ҳал етишда асосий ўрин болалар ва катталар орасида, ўқитувчилар, ота-оналар ўртасида организмни
чиниқтириш, гигийcник қоидалар ва талабларни ўргатиш ва тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб етиш егаллайди. Шу сабабли биринчи навбатдаги вазифа болаларни ҳар томонлама тўлиқ ривожланишига ёрдам бериш, саломатлигини мустаҳкарнлаш, ҳаётга ва меҳнатга тайёрлаш, етук шахс бўлишига ҳисса қўшишдир.
Ўқувчиларни жисмоний тарбиялашнинг турли хил шаклларидан фойдаланиш мактабда нафақат жисмоний тарбия ўқитувчисининг вазифаси, балки бошланғич синф ўқитувчиларининг, мактаб жамоатчилигининг ва мактаб ёшлар уюшмаси фаолларининг ҳам бевосита вазифасидир. Аммо кўпгина мактабларда жисмоний тарбия давлат дастурида кўзда тутилганидек ташкил қилинмайди. Бунинг биринчи сабаби мактаб ўқитувчиларининг жисмоний тарбияга масьул бўлганларнинг барчасида жисмоний тарбия назариясига ва методикасига оид билимлар етарли емас. Бу муам-моларни ҳал қилишга қаратилган рнетодик адабиётлар ва қўлланмалар ҳам жудакам.
Биз тавсия қилаётган ўқув қўлланма маьруза матнлари асосида тузилиб жисмоний тарбиянинг мақсад ва вазифалари, хилма-хил воситалари ва шакллари билан биргаликда мактабда, айниқса, бошланғич синфлардан бошлаб мустаҳкам "Саломатлик" пойдеворини қуриш учун зарар бўлган усуллари, методлари баён қилинган.
Жамиятимиз асоси - оила моддий ва ижтимоий жиҳатдан мустаҳкамланмоқда. Биз Республикамизнинг ижтимоий асосларини мустаҳкамлашда, унинг барқарорлигида, мамлакатимизнинг ертанги тақдири билан боғлиқ бўлган жисмоний соғлом, маьнавий жиҳатдан етук ёш авлодни тарбиялашда оиланинг муҳим ўрин тутишига катта аҳамият берилиши ва амалга оширишда ўз ҳиссамизни қўшишни бахт деб биламиз. «Озодсан, улуғсан, иймонинг рок Ватаним маним, Истиқболинг порлоқ ел бўл, Мард бўл, 0ьзбекистоним»! (И.Каримов).
2000-йил "Соғлом авлод" йили деб аталган. Маьлумки, соғлом ота-онадан соғлом фарзанд туғилади. Шу боисдан бизнинг енг муҳим вазифаларимиздан бири ҳар бир ёш, бўлажак ота-оналарга жисмоний тарбия ва спорт бўйича минимал педагогик таьлим беришдир.
Ушбу тайёрланган дарслик 2-бўлимдан иборат бўлиб, 1-бўлимда жисмоний маданият назариясининг асослари баён етилган. Дарсликнинг 2-бўлимида еса жисмоний тарбия масалаларини ечиш методлари ва методикаси, дарс турлари, тузилиши, дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси, жисмоний тарбия ишларини режалаштириш,; оммавий спорт тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси ҳамда спорт машғулотининг асослари ва бошқалар баён етилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |