Мусобақали мезотсикллар. Асосий мусобақалар даврида бу шакли мосдир. Бу типдаги ҳар бир мезотсикл келтирувчи микротсиклдан ва асосий мусобақани ўз ичига олган мезотсиклдан ибопат бўлади. Ўзининг турларига қараб дастур хусусиятларига қараб, қатнашувчиларга қараб бир неча вариантларга бўлинади.
Қайта тикловчи-тайёрловчи ва Қайта тикловcфаи-ушлаб турувчи мезотсикллар. Биринчи турдаги мезотсикл асосан базали ёки шлифовкали мезотсикл каби тузилса-да, лекин дастлаб бир-иккита қайта тикловчи мезо-тсиклларни ўз ичига олади. Иккинчиси еса янада юмшоқроқ машғулот режими ва қайта уланиш еффектидан тўлароқ фойдаланиш билан характерланади. Агар бу мезотсикллар асосий мусобақалар орасида бўлса буларни оралиқ мезотсикл ҳам дейилади.
Машғулотнинг макроструктураси
Йиллик ва ярим йиллик машғулот сикллари. Спорт машғулотини даврлаштириш асослари. Йиллик ва ярим йиллик машғулот сикллари асосан 3 даврга бўлинади:
1. Тайёрлов. 2. Мусобақавий. 3. Ўтиш даври.
Спорт формаси педагогик нуқтайи назардан қараганда спортчининг ютуққа еришишга оптимал тайёр екани ҳамма томонларининг (компо-нентларининг)-псIXик, жисмоний; спорт-техник ва тактик жиҳатдан тайёр еканининг гармоник бирлигидан иборат. Илмий текширувлар спорт формасининг тараққиёт жараёни фазали характерга ега еканини кўрсатади. Бу жараён 3
фазадан-формага кириш, уни сақлаш (нисбатан стабиллаштириш) ва спорт формасини вақтинча йўқотишдан иборат, Спорт шакли ривожланиш фазо-вийлиги машғулот даврларининг табиий асосларидир.
Катта, масалан йиллик, вақт бўлимларидаги машғулот жараёни маьлум даврлар бўйича тузилади. Бошқача айтганда, қонун-қоидаларга бўйсунадиган даврий ўзгаришлар содир бўлиб улар машғулот тузилиши ва мазмунининг ҳамма елементлари унинг йўналиши, воситалари, методлари, умумий ва махсус тайёргарлик муносабатларини жисмоний юклама динамикасининг ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Спорт шаклини биз оптимал (енг яхши) тайёргарлик ҳолати сифатида аниқлаб у спортчи томонидан спорт такомиллашувининг ҳар бир янги босқичида мос ҳолда бўлган тайёргарлиги натижасида егалланади. Спорт шакли кўп қиррали ҳодисалардир. Физиологик нуқтайи назардан бу махсус мушак ишларини спорт формасида бўлмаган пайтда юқори функсионал савияда бажариш қобилиятидир; Функсияларни тежаш яьни бир қатор физиологик ўзгаришларни чегара бўлмаган стандарт ишларни бажаришда камайтириш юксак стабиллик ва шу билан бирга спорт ҳаракат малакалари динамик стереотипларининг ва реактивлиги (ўзгарувчан мослашуви); юқори даражада, яьни организмнинг тез ишлаб чиқиш ва ҳаракат фаолият жараёнида алмашинишининг такомиллашган қобилияти; Тикланиш жараёнининг тезлашуви; Спорт формаси тўғрисидаги псIXологик тасаввурлар ҳозирча тўлиқ, бўлмай етарли даражада конкретлаштирилмаган. Шундай бўлса ҳам, қуйидагиларни ажратиш мумкин: Айрим махсуслаш-тирилган қабул қилишларни яхшилаш (чанғичларда чанғи сезгисини, сузувчиларда сув сезгисини ва ҳ.к.): Ҳаракатни онгли равишда бошқариш имкониятини ва спорт тактик фикрлашнинг ижодий намоёнини ошириш ва иродавий кучланишлар оширилган диапазонини, яьни чегаравий иродавий кучланишларни бажариш имкониятлари.
Мусобақаларга, ютуқларга айрим емотсионал ишониш спорт формаси бу ўз кучига ишониш асосида кўпроқ мардлик кўрсатиш давридир. Педагогик нуқтайи назардан спорт формаси спортчининг жисмоний (спорт техник ва тактик ютуқларига оптимал тайёргарлиги ҳамма томонларининг (компонентларнинг) гармоник бирлигини билдиради. Мана шу компонентлар мавжудлиги спортчининг спорт формасида еканлиги тўғрисида гапиришга асос бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |