IXтисослаштирилган дарс (ўқув машғулотлари) аниқ йўналишга егадир (масалан, айрим амалий фаолиятларга ўргатиш, уларни такомиллаштириш, айрим жисмоний қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган таьсирлар).
Ерталабки жисмоний машқлар (бадантарбия) касб-амалий тайёргарлик шакли сифатида фақат гигиеник тадбир емас, балки машқлар катта чиниқтириш аҳамиятига ега. Ерталабки жисмоний машқларга одатда 20-30 сония ажратилади.
Мусобақалар маьлум шароитларда амалий жисмоний тайёргарликнинг жуда таьсирчан шаклидир, бу айниқса танлаб олинган касбга оид фаолият предмет сифатида олинса (шофёрлар учун авторалли, қишлоқ механизатор-ларининг мусобақа - конкурслари, ўт ўчирувчиларда амалий кўп кураш бўйича мусобақалар, авиаторларда рекордлар ўрганиш учун мусобақа ва ҳ.к.) мақсадга мувофиқдир. Касб-амалий мусобақаларига тайёрланиш ва уларга қатнашиш жараёнида мутахассисга керакли бўлган сифат, кўникма, малакаларни такомиллаштиришнинг юқори даражасига еришилади. Умумий спорт бўйича ўтказиладиган мусобақаларнинг ҳам маьлум касб-амалий аҳамиятга ега бўлиши мумкин, айниқса, улар касб фаолияти-даги керакли қобилиятларни келтириб чиқарса.
Таьлим ва тарбия тизимида касб-амалий жисмоний тайёргарликнинг ўрни
Касб-амалий жисмоний тайёргарлик одамни жисмоний ва псIXологик сифатларини тарбиялашга, ҳарбий фаолият ва меҳнат хусусиятларига қаратилган унда (одамда) амалий ёрдамчи ҳаракат кўникма ва малакаларни ҳосил қилишга йўналтирилган -ҳамда шу фаолият шароитида организмни махсус мустаҳкамлашга олиб келади. Бунда тайёргарлик касбга ўргатиш самарадорлигини бажаришда юқори иш қобилияти билан таьминлашга имконият яратади.
НАЗОРАТ ОЛИБ БОРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Касб-амалий йўналишдаги жисмоний тайёргарликда шуғулланувчиларнинг қайси даражада тайёр еканликларини назорат қилиш катта шакллантириш бўйича вазифалар қўйилмасдан, балки у ёки бе касб талаб етадиган тайёргарлик ҳолатини ҳам сақлаб туриш вазифаси қўйилади. Қўйилган вазифалар қанчалик ҳал етилаётганлигини билиш, ва ўқув жараёни методикасига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун шуғулланувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тизимли назорат қилиш ва баҳолаш лозим.
Жисмоний тайёргарликни назорат қилиш ва баҳолаш ўргатишдан олдин ўргатиш жараёнида ва ўргатишдан кейин олиб борилиши керак.
«Жисмоний тарбия машқлар машғулотлафининг тузилиши шакллари»
Жисмоний машқлар машғулотларнинг шакли ва мазмунининг боғлиқлиги
Ҳамма ёшдаги одамлар билан жисмоний машқлар машғулотларни ташкил қилишнинг аҳамияти жуда катта ва зарур. Жисмоний машқлар жисмоний тарбия жараёнининг самарадорлик, сифатини оширишга машғулотларни тўғри ташкил қилинишига кўмаклашади. Умуман гапирганда жисмоний машқлар машғулотлари мазмуни бўйича кўпқирралидир ва турлича: сайрлар, ерталабки бадантарбия, спорт мусобақалари, жисмоний тарбия дарслари ва бошқалар. Лекин, жисмоний машқлар машғулотларнинг шакллари ва мазмуни педагогик нуқтайи назардан қараганда чамбарчас боғлиқлигини аниқ тасаввур қилиш лозим. Амалий фаолият жисмонан такомиллашувига фаол йўналтирилган машғулотлар махсус мазмуни бўлиб ҳисобланади. Улар, нисбатан бир қатор мустақил елементлардан иборат:
жисмоний машқларнинг ўзи, уларни бажаришга тайёргарлик кўриш, фаол дам олиш ва ҳ.к.
Ушбу мустақил елементларни жўнлаштириш усуллари машғулотларнинг шакли ҳисобланади. (уларга қуйидагилар - машқларни бажариш кетма-кетлиги, шуғулланувчиларни ташкил қилиш методлари, дарс қисмларнинг ўзаро боғлиқлиги, муносабати ва шу кабилар). Ҳар қандай ҳолда жисмоний машқлар машғулотларининг шакли унинг мазмунига мос бўлиши керак.
Масалан: агарда машғулот мазмуни жисмоний сифатларини ривожлан-тиришга йўналтирилган бўлса, унда жисмоний сифатларини хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тарбиялаш учун жисмоний машқларни махсус қатьий тартибга солиш зарур (масалан: шуғулланувчиларни ташкил қилиш усуллари, жисмоний юклама ва дам олишни бошқариш характери ва ҳ.к).
Машғулотлар шакли унинг мазмунига фаол таьсир кўрсатади. Бир хил бўлган машғулотлар шаклидан мунтазам фойдаланганда шуғулланувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини такомиллашуви тўхтайди. Жисмоний тарбия вазифаларини самарали ҳал қилишда турли-туман машғулотлар яратади (масалан: енгил атлетика дарси, умумий ривожлантирувчи машқлар; махсус тайёрлашга йўналтирилган машқлар, дарсни ташкил қилиш усуллари дарс олдида қўйилган вазифаларга мос бўлиши керак).
Do'stlaringiz bilan baham: |