Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish



Download 7,05 Mb.
bet18/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

Расмий экспертиза вақтида биринчи навбатда талабноманинг тўғри расмийлаштирилганлиги текширилади. Масалан, талабноманинг тўлиқлиги (зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги, талаб этиладиган нусхалар сони ва ҳоказо) текширилади, олдиндан нотўғрилиги маълум бўлган талабномалар (масалан, саноат намунаси таклиф этилади, лекин ихтирога патент берилиши сўралади) ажратилади, шунингдек бошқа расмий жиҳатлари (муаллифнинг имзоси, талабнома берувчи корхона муҳри ва ҳоказолар мавжудлиги) текширилади. Расмий экспертиза натижасида тўғри расмийлаштирилган талабноманинг берилган санаси бўйича объектнинг устуворлиги белгиланади.
Экспертизанинг кейинги босқичлари дастлабки экспертиза (дастлабки патентларга талабномалар учун) ва моҳияти бўйича экспертиза (патентга талабномалар учун) дир. Бу экспертизалар вақтида патент сўралаётган объектнинг белгиланган патентга лаёқатлилик мезонларига мослиги текширилади. Агар объект патентга лаёҳатлилик мезонларига мос бўлса, у тегишлича ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси деб тан олинади. Қонунга мувофиқ кўрсатилган объектлар учун қуйидаги мезонлар белгиланган:

  • ихтиролар учун — унинг янгилиги, ихтиро даражаси ва саноатда қўлланилиши;

  • фойдали моделъ учун — унинг янгилиги ва саноатда қўлланилиши;

  • саноат намунаси учун - унинг янгилиги, ўзига хослиги ва саноатда қўлланилиши.

Патент экспертизаси ўтказиш вақтида фойдаланиладиган энг муҳим тушунча техника даражаси тушунчасидир. Техника даражаси ўз ичига ихтиронинг устуворлик санасигача жаҳонда барча учун маълум бўлган ва барча фойдаланадиган маълумотларни олади.
Дастлабки экспертизанинг моҳият жиҳатидан экспертизадан фарқи энг аввало шундаки, дастлабки экспертиза вақтида талабнома берилган объектнинг (ихтиро, фойдали модель) маҳаллий янгилик талабларига мувофиқлиги текширилади, яъни патент экспертлари фақат Ўзбекистондаги мавжуд патент ҳужжатларини текширадилар, моҳият жиҳатидан экспертизада эса объектнинг жаҳон техника даражасига мувофиқлиги текшириладн Патентга лаёқатлилик мезонлари ва патент экспертизасини ўтказиш масалалари ушбу дарсликнинг кейинги бобларида кўриб чиқилади.
Дастлабки экспертиза ва моҳият жиҳатидан экспертиза ўтказишнинг белгиланган меъёрий муддатлари тегишлича 3 ой ва 2 йилни ташкил этади. Талабнома берувчилар учун бу жараёнларни тезлаштириш, тезлаштирилган экспертиза ўтказиш мумкин, бунинг учун белгиланган патент божларини тўлаш зарур.
Товар белгисини бериш тўғрисидаги талабномалар бўйича экспертиза товар белгисини дастлабки экспертиза ва талабномада ифодаланган белгини экспертизадан ўтказишдан иборат. Дастлабки экспертиза талабнома Патент идорасига келиб тушган санадан бошлаб бир ойлик муддат ичида, ифодаланган белгини экспертиза эса дастлабки экспертиза тугаллангандан сўнг талабнома Патент идорасига келиб тушган санадан бошлаб ўн икки ой мобайнида ўтказилади, бунда белгининг товар белгиларини рўйхатга олиш шартларига мувофиқлиги текширилади.
Саноат мулки объектларини экспертизадан ўтказиш жараёнида экспертлар талабнома берувчидан етишмаган, талабномага аниқлик киритувчи материалларни сўраб олиш ва бошқа масалаларда мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Патент идораси ўтказилган давлат экспертизаси натижалари бўйича муҳофаза ҳужжатлари - патент, дастлабки патент, гувоҳнома бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки бундай ҳужжатларни беришни рад қилади.
Агар ижобий қарор қабул қилинса, Патент идораси тегишли саноат мулки объектини Давлат реестрида Давлат рўйхатига олади ва Расмий ахборотнома бюллетенида патентланган объект тўғрисидаги маълумотларни чоп этади.
Патент идораси маълумотлар расмий равишда чоп этилгандан сўнг уч ой ўтгач патент эгасига (ёки товар белгиси эгасига) муҳофаза ҳужжати, тегишлича патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома беради. Патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси номидан берилади ва Патент идораси раҳбари томонидан имзоланади. Шуни қайд этиб ўтиш керакки, ҳамма вақт битта объектга фақат битта муҳофаза ҳужжати (патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома) берилади. Агар патентнинг эгаси бир нечта бўлса (масалан, икки фирма ёки икки ҳаммуаллиф) улар битта патент оладилар. Бунда юзага келиши мумкин бўлган низоли масалаларни, масалан, ҳужжатнинг асли ва нусхалари кимда бўлишини ўзаро келишиб оладилар, ёки улар асл нусхани навбати билан ўзларида сақлашлари мумкин ва ҳоказо.
Қайд этиб ўтамизки, кейинчалик патент эгаси патент ёки дастлабки патентни кучда саклаб туриш учун мунтазам равишда бож тўлаб туришлари шарт, бож тўламаслик мухофаза ҳужжатининг амал қилиши тўхташига олиб келиши мумкин. Патент, дастлабки патент цуйидаги ҳолларда ҳам амал цилишдан тўхтатилиши мумкин:

  • патентнинг амал қилиш муддати тугагач;

  • патент, дастлабки патент ёки товар белгисининг ҳақиқий эмаслиги учинчи томоннинг даъво аризаси билан суд орқали тасдиқланганда;

  • патент эгасининг Патент идорасига берган аризаси асосида.

Агар патент, дастлабки патент ёки гувоҳноманинг амал қилиши муддатидан илгари тўхтатилса, бу ҳақдаги маълумот Патент идорасининг "Расмий ахборотнома" бюллетенида чоп этилади.
Саноат мулки объектларини патентлаш бўйича юқорида қайд этиб ўтилган талабнома ҳужжатларини расмийлаштириш, экспертиза ўтказиш, Патент идораси билан иш юритиш жуда мураккаб жараёндир. Шунинг учун қонунчиликда фуқаро ва юридик шахсларнинг ўз манфаатларини ҳимоя қилишда махсус шахслар - патент бўйича ишончли вакиллар хизматига мурожаат қилишлари мумкинлиги кўзда тутилган.
Интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасида тегишли малакага эга бўлган, аттестациядан ўтган ва Патент бўйича ишончли вакиллар Давлат реестрида рўйхатга олинган шахслар патент бўйича ишончли вакил деб аталади. Патент бўйича ишончли вакиллар ишончнома бўйича ўз мижозларининг манфаатларини Патент идораси ёки судда ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ўзбекистон қонунчилиги бўйича хориж фуқаролари ва юридик шахслари Патент идорасига бевосита талабнома бериш ҳуқуқига эга эмас. Улар патент олиш ва уни кучда сацлаб туриш ишларини Узбекистоннинг патент бўйича ишончли вакиллари орцали юритишлари мумкин. Бу талаблар (деярли барча хориж мамлакатлари қонунчилигида шу каби меъёрлар мавжуд) турли мамлакатларнинг қонунчилиги талабномаларни расмийлаштириш, уларни кўриб чиқиш масалалари бўйича бир-биридан кескин фарқ қилиши билан боғлиқ, бу ерда албатта тиллардаги фарқ катта роль ўйнайди. Шунинг учун хорижий талабнома берувчилардан миллий қонунчилик талабларига мувофиқ тайёрланмаган талабномаларни қабул қилиш уларни экспертизадан ўтказишни анча қийинлаштиради. Бу оқибатда расмий мезонлар бўйича патент беришни рад қилишга олиб келади, бу эса ўз навбатида талабнома берувчиларнинг ўзлари учун ҳам, Патент идораси учун ҳам фойдасиздир.
Патент бўйича ишончли вакиллардан ташқари патент агентлари ҳам мавжуд бўлиб, улар интеллектуал мулк соҳасида муайян малакага эга бўлган, лекин патент бўйича ишончли вакиллар реестрида рўйхатга олинмаган шахслардир. Патент агентлари интеллектуал мулк соҳасида турли хизматларни кўрсатиши мумкин, лекин улар Патент идораси ва бошқа ташкилотларда ўз мижозларининг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Юқорида қайд этилганидек, патент қатъий чегараланган ҳудудда амал қилади, яъни Узбекистон Республикаси патенти фақат Узбекистон ҳудудида амал қилади. Шунинг учун товар ва хизматларни экспорт қилувчилар ва ўз интеллектуал мулкларини хорижда ҳам ҳимоялашни истаганлар ўз объектларини бошқа давлатларда ҳам патентлаши зарур. Қонун бўйича Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза ҳужжатини олиш учун талабнома берилгандан сўнг уч ой ўтгач интеллектуал мулк объектларини бошқа давлатларда патентлашни бошлаш мумкин. Бундай чеклаш ва албатта дастлаб республика Патент идорасига талабнома беришнинг шарт қилиб қўйилиши миллий хавфсизликни таъминлаш талаблари билан боғлиқ. Чунки талабномада давлат сири бўлган ва Узбекистон хавфсизлигига таҳдид соладиган маълумотлар бўлиши мумкин. Лекин интеллектуал мулк объектларини хорижда патентлашни бошлаш учун ҳеч қандай махсус рухсатнома олиш талаб этилмайди. Агар Патент идорасига талабнома берилган санадан сўнг уч ой ўтгач Патент идораси талабнома берувчини ихтироси махфий эканлиги тўғрисида огохлантирмаган бўлса, у ўз объектини хорижда патентлаш ишларини бемалол бошлаш ҳуқуқига эга бўлади. Ихтиролар, саноат намуналари ва товар белгиларини хорижда муҳофазалаш усуллари ва тартиблари ушбу дарсликнинг Х1-ХШ бобларида кўриб чиқилади.



Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish