Takrorlash uchun savol va topshiriqlar
6-Tematik ma’ruza
Mavzu: Intellektual mulk obyektlarini muhofazalash sohasida xalqaro kooperatsiya
Бугунги кунда жаҳондаги ҳар бир мамлакат ўзи алоҳида яшай олмайди. Халқаро савдо, инвестицияларнинг бир давлатдан иккинчисига ўтиши, қўшма корхоналарнинг фаолият кўрсатиши ва ҳамкорликнинг бошқа шакллари аллақачон жаҳон иқтисодиётининг ажралмас омили бўлиб қолди.
Бундан ташқари йил сайин жаҳонда иқтисодий интеграция жараёнларининг кучайиб бориши кузатилмоқда. Жаҳон иқтисодий ва молиявий тизимларининг ҳозирги замондаги ҳолати, халқаро савдо ва инновация фаолияти "глобаллаштириш" деб аталган янги байналмилал атама билан ифодаланмоқда. Бундай вазиятлар объектив равишда халқаро миқёсда, ҳам айрим компаниялар, корпорациялар ўртасида ҳамда давлатлараро ва минтақалараро даражада рақобат курашининг кескинлашишига олиб келади.
Рақобат кураши шароитида фақат ишлаб чиқаришнинг яхшиланган усулларини қўлланиш ёки техник-иқтисодий ва истеъмол (шу жумладан ташқи кўриниши ва савдо имиджи) хусусиятлари яхшиланган товарларни яратиш йўли билан қўшимча фойда олиш мумкин.
Шу муносабат билан интеллектуал мулк объектлари, хусусан уларнинг асосий хусусияти - қўшимча фойда "келтирувчи" сифатидаги роли тобора ошиб бормоқда. Бугунги кунда янги интеллектуал мулк объектларини яратиш, уларни ишончли ҳуқуқий муҳофазалаш ва самарали фойдаланиш (шу жумладан бу объектларни сотиш) ҳар қандай корхона, фирма, корпорация муваффациятининг ажралмас элементи бўлиб қолмоқда.
Шунинг учун интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоялашнинг давлат ички тартиблари нафақат шу давлат фуқаролари, балки унинг иқтисодий ҳамда сиёсий шериклари учун ҳам ўта муҳим. Бугун интеллектуал мулк объектларини муҳофазалаш соҳасидаги ички қонунчилик бу давлатнинг жаҳон иктисодий ҳамжамиятига интеграцияси (қўшилиш) даражасига таъсир этади ва халқаро сиёсий мунозаралар мавзуи бўлиши мумкин.
Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ўз иқтисодиётига илғор технология ва инвестицияларни жалб этиш учун ҳар қандай давлат хориж фуқаролари ва юридик шахслари учун (албатта ўз ҳудудида) уларнинг интеллектуал мулк объектларини муҳофазалаш имкониятларини таъминлаши зарур.
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш йўналиши ҳамма вақт ҳам объектив равишда интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилишни енгиллаштиришга ёрдам берадиган шарт-шароитларни талаб қилиб келган. Табиийки, турли давлатларда интеллектуал мулкни муҳофазалашнинг бир-биридан фарқ қиладиган тартиблари талабнома берувчилар учун ихтироларни патентлаш, товар белгиларини рўйхатга олитттни мураккаблаштирар, бу эса халқаро савдо-сотиқ ва иқтисодиётни ривожлантириш йўлида жиддий тўсиқ бўлар эди.
Шунинг учун иншеллектуал мулк хуқуқлари ривожланишининг бутун тарихи давомида давлатлар интеллектуал мулк объектларини муҳофазалаш масалаларига ёндашувларни бирхиллаштириш йўлларини фаол изламоцда. Бу муаммолар интеллектуал мулк соҳасида халқаро ҳамкорликни зарурият қилиб қўйди.
Интеллектуал мулкни муҳофазалаш соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг мақсади турли давлатлар ички қонунчилигининг айрим қоидаларини бирхиллаштириш, интеллектуал мулк соҳасида халқаро стандартлар ва меъёрлар ишлаб чиқиш йўли билан турли мамлакатларда интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофазалашни енгиллаштириш учун шарт- шароитлар яратишдан иборат.
Халқаро ҳамкорликнинг вазифалари халқаро илмий-технологик алмашинувни рағбатлантириш, турли давлатларнинг фуқаролари учун энг янги технологиялар ва ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини яратиш йўли билан давлатларнинг иқтисодий, индустриал ва маданий ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек интеллектуал мулк объектларини муҳофазалаш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган бошқа тадбирларни амалга оширишдан иборат. Масалан, қуйидагилар халқаро ҳамкорликнинг муҳим йўналиши бўлиши мумкин:
ривожланаётган мамлакатлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, халқаро бозорларда уларнинг техника соҳасидаги мустақиллиги ва рақобатбардошлиги даражасини ошириш;
ривожланаётган мамлакатларнинг патентланган илғор технологияларни сотиб олиш шарт-шароитларини яхшилаш;
товар белгиларини муҳофазалаш ва савдода самарали фойдаланишга кўмаклашиш йўли билан халқаро савдода айрим мамлакатларнинг рақобатбардошлигини ошириш;
потенциал фойдаланувчилар учун патент ахборотидан фойдаланиш йўлларини енгиллаштириш;
адабий ва бадиий асарлар сонини ошириш, шунингдек бу асарлардан фойдаланиш хуқуқларини олиш шарт-шароитларини яхшилаш йўли билан ўзига хос миллий маданиятни сақлаб қолишни рағбатлантириш ва бошқа кўплаб йўналишлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |