Муҳофазалашнинг минимал меъёрлари муҳофаза қилиниши зарур бўлган асар ва ҳуқуқларга, шунингдек муҳофаза муддатига тарқалади.
Конвенция адабий, илмий ва бадиий соҳадаги ҳар бир асар, унинг ифодаланиш усули ва шаклидан қатъи назар, муҳофазаланиши зарур деб ҳисоблайди.
Қуйидагилар муаллифнинг мутлақ ҳуқуқлари деб тан олинади:
таржима қилиш ҳуқуқи;
асарни мослаштириш ва аранжировка қилиш ҳуқуқи;
драматик, мусиқий-драматик ва мусиқий асарларни томошабинларга тақдим этиш ёки ижро этиш ҳуқуқи;
адабий асарларни томошабинлар олдида декламация қилиш (ифодали ўқиш);
бундай асарларни ижро этиш ёки томошабинларга таништириш учун тақдим этишга бериш ҳуқуқи;
эшиттириш ҳуқуки (келишувчи давлат учун рухсатномага мутлақ хуқуқ ўрнига ҳақ тўлаш ҳуқуқи кўзда тутилади);
исталган усул ва исталган шаклда қайта ишлаб ижро этиш ҳуқуқи;
асардан аудиовизуал асарнинг асоси сифатида фойдаланиш ҳуқуқи;
асарни қайта ишлаш ёки аранжировка қилиш ҳуқуқи.
Конвенция муаллифлик ҳуқуқини муҳофазалашнинг энг минимал муддатларини белгилаб беради. Асар муаллифнинг вафотидан кейин эллий йил ўтгунча муҳофаза қилиниши керак. Исми-шарифи кўрсатилмаган ёки тахаллус остида чиқарилган асарлар учун муҳофаза муддати асар қонуний йўл билан барчанинг фойдаланиши учун тақдим этилгандан сўнг 50 йил ўтгач тугайди. Аудиовизуал асарлар (киноматография)ни минимал муҳофазалаш улар барчанинг эркин фойдаланиши учун тақдим этилгандан сўнг 50 йилдан кейин ёки асар яратилгандан сўнг 50 йилдан кейин тугайди. Амалий санъат асарлари ва фотография асарлари учун муҳофаза муддати бундай асар яратилгандан сўнг 25 йил ўтгач тугайди.
Иккинчи муҳим халқаро битим Женевада 1952 йилда имзоланган (1971 йилда Парижда қайта кўриб чиқилган) Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги
Бутунжаҳон конвециясидир.
Женева конвенцияси Берн конвенциясининг айрим қоидаларини ривожлантиради. Масалан, Женева конвенциясига мувофиқ адабий, илмий ва бадиий асарлар, шу жумладан ёзма, мусиқий, драматик ва киноматография асарлари, рассомлик, графика ва ҳайкалтарошлик асарлари муаллифлик ҳуқуқини муҳофазалаш объектлари ҳисобланади. Агар миллий қонунчилик муҳофаза бериш учун расмий талаблар (масалан, депонентлаш, рўйхатга олиш, нотариал тасдиқлаш)нинг бажарилишини талаб қилса, конвенция принципиал қоидаларни белгилаб беради, яъни асарнинг дастлабки нусхалари дунё юзини кўрган вақтдан бошлаб унинг барча нусхалари доира ичига олинган "С" ҳарфи ва ҳуқуқ эгасининг номи ва асар дунё юзини кўрган йил кўрсатилган муаллифлик ҳуқуқи белгисига эга бўлса, хорижликлар бундай талаблар бажарилди деб ҳисоблайди.
Конвенция, шунингдек бирор-бир асарнинг асл нусхаси эълон қилинган санадан бошлаб етти йил ўтгач, агар бу вақт мобайнида муаллифлик ҳуқуқининг эгаси томонидан асар таржима қилинмаган бўлса, муайян шартларда уни таржима қилиш учун оддий мажбурий лицензия беришга йўл қўяди.
Турдош ҳуқуқлар соҳасидаги биринчи конвенция ижрочилар, фонограмма итттлаб чиқарувчилар ва теле-радио эшиттириш органлари манфаатларини муҳофаза қилувчи Рим конвенциясидир (1961 й.). Рим конвенцияси фонограмма итттлаб чиқарувчиларнинг фонограммалари, асарларни ижро этишда ижрочилар ва эшиттириш органларининг ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлайди.
Конвенция қоидаларига мувофиқ ижрочилар (адабий ва бадиий асарларни ижро этувчи артистлар, қўшиқчилар, мусиқачилар, ўйинчилар ва бошқа шахслар) улар розилик бермаган муайян ҳаракатлардан муҳофаза қилинади. Бундай ҳаракатлар, уларнинг томошаларини радиотрансляция ёки бевосита телетрансляция қилиш, шунингдек бундай телетрансляцияларни кейинчалик қайта кўрсатиш мақсадида ёзиб олишдан иборат бўлиши мумкин.
Фонограмма ишлаб чиқарувчилар фонограммаларини бевосита ва билвосита қайта эшиттиришга рухсат бериш ёки ман қилиш ҳуқуқига эга. Рим конвенциясида фонограмма ҳар цандай ижро жараёнида товуитарни фацат акустик ёзиб олиш ёки бошца товушларни ёзиб олиш деб белгиланади.
Рим конвенцияси бўйича радио ва телевидение эшиттириш органлари ўз эшиттиришлари, уларнинг ёзиб олинган вариантларини қайта эшиттиришга, шунингдек уларнинг телевизион кўрсатувлари фақат пул тўлаб кириладиган жойларда намойиш этиладиган бўлса, уларни кўрсатишга рухсат бериш ёки бермаслик ҳуқуқига эгадирлар.
Рим конвенцияси бўйича муҳофаза муддати камида 20 йилни ташкил этиттти керак, бунда бу муддат эшиттириш ёки кўрсатув эфирга узатилган ёки ёзиб олинган йилнинг охиридан бошлаб ҳисобланади.
БИМТ ЮНЕСКО ва МОТ билан биргаликда ушбу Конвенциянинг
маъмурий вазифалари бажарилиши учун масъулдир. Бу уч ташкилот Конвенция доирасида таъсис этилган ўн иккита Келишувчи давлат вакилларидан иборат Ҳукуматлараро комитет Котибиятини ташкил этади. Конвенция иттифоқ ёки бюджет таъсис этмаган.
Кейинги битим фонограмма ишлаб чиқарувчилар манфаатларини фонограммаларни ноқонуний қайта итттлаб чиқаришдан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Женева конвенциясидир (1971).
Ушбу Конвенция ҳар бир келишувчи давлатнинг бошқа давлат фуқароси бўлган фонограмма итттлаб чиқарувчилари манфаатларини муҳофазалашни, яъни итттлаб чиқарувчиларнинг розилигисиз фонограммаларининг нусхаларини қайта ишлатишдан ҳимоя қилиш мажбуриятини кўзда тутади. Бундан ташқари, бундай нусхалар барчанинг эшитиши ёки кўриши учун тарқатиш мақсадларида олиб кирилаётган бўлса, уларни олиб кириш таъқиқланади. Бунда Конвенция бўйича "Фонограмма" дейилганда унинг шакли (диск, пленка ва ҳоказо)дан қатъи назар ҳар қандай, лекин фақат акустик ёзув (яъни, у масалан, фильмларга ёзилган товушли ёзувлар ва видеокассетларни кўзда тутмайди) тушунилади. Муҳофаза қилиш муддати фонограмма биринчи марта эълон қилинган санадан бошлаб камида 20 йилни ташкил этиши керак. Қайд этиб ўтамизки, кўп ҳолларда миллий қонунлар 50 йиллик муҳофаза муддатини кўзда тутади. БИМТнинг Халқаро бюроси ушбу Конвенциянинг котибияти вазифасини бажаради.
Турдош ҳуқуқларни муҳофазалаш соҳасидаги муҳим халқаро битимлардан бири Иўлдошлар орқали узатиладиган сигналларнинг узатувчи дастурларини тарқатиш тўғрисидаги Брюссель конвенциясидир (1974 й.).
Бу конвенция келишувчи давлатлардан ҳар бирига йўлдош орқали узатилаётган сигналларни узатувчи ҳар қандай дастурнинг ўз ҳудудида ёки ўз ҳудудидан ноқонуний тарқатилишининг олдини олиш бўйича зарур тадбирларни кўриш мажбуриятини юклайди. Агар ташкилот, одатда трансляция қилинадиган дастурни тузувчи радио ёки телеэшиттиришлар олиб борадиган ташкилотдан рухсат олинмаган бўлса, бундан тарқатиш ноқонуний ҳисобланади. Шуни қайд этиб ўтамизки, бу Конвенциянинг қоидалари йўлдошлар орқали бевосита олиб эшиттириладиган ёки кўрсатиладиган сигналларни тарқатиш ҳолларида қўлланилмайди. Конвенцияда Иттифоқ, раҳбар орган таъсис этиш ёки бюджет кўзда тутилмаган.
Хулосада шуни қайд қиламизки, Узбекистон ҳозирча юқоридаги муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги халқаро конвенцияларга аъзо эмас. Лекин бу конвенцияларга қўшилиш вақти албатта келади, чунки бу конвенциялар республикамиз ва унинг фуқаролари манфаатларига мосдир.
Кўрсатиб ўтилгапидек, Ўзбекистонда еа халцаро даражада муаллифлик еа турдош хукуцларни муҳофазалаш китоб нашр цилиш, фонограммалар, филъмлар ишлаб чицариш еа бошца соҳалардаги ижодий шахслар ҳамда тадбиркорларнинг фаолияти учун кенг имкониятлар очиб беради. Муаллифлик еа турдош хуцуцлар - бу янги асарлар яратиш, бизнесда ҳалол рацобатни риеожлантиришни рагбатлантируечи кучли омилдир, бу эса мамлакат маданияти еа иқтисодиёти риеожи учун жуда фойдалидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |