Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

 
9.
7.Шахснинг ўз-ўзини тарбиялаш муаммоси 
Ўсмирлик даври билан боғлиқ бўлган, ёрқин, жиҳатлардан бири - бу ўз-
ўзини тарбиялашга бўлган кучли интилишдир.Ўз-ўзини тарбиялашнинг фаол 
кечиши айнан шу ёшдан бошланиб, одатда у ёки бу шаклда инсоннинг бутун 
умри бўйи давом этади. Ўсмирлик даврида ўз-ўзини тарбиялаш ҳақида гап 
кетганда, шуни назарда тутиш лозимки, бола 12-13 ёшга етгандан сўнг 
биринчи маротаба ўзининг ақлий шахсий қобилиятларининг имконияти 
ҳақида ўйлаб қолади ва буларни ривожлантириш учун онгли равишда мақсад 
сари интилади. 
Ўз-ўзини тарбиялаш маълум бир аниқ ривожланиш йўлини босиб ўтади. 
Агар уни асосий ёш поғоналари бўйича қамраб оладиган бўлсак, инсон 
онтогенезидаги ривожланиш қуйидагича намоён бўлади: 


Биринчи босқич- ўз-ўзини жисмоний ва иродавий тарбиялашдир. Бу 
ўсмирлик даврига тўғри келади. Инсоннинг бу даврга хос бўлган мақсади 
ирода ва жисмоний имкониятларни ривожлантириш бўлиб, жасурлик, 
чидамлилик, ўз-ўзини бошқара олиш, матонат, ўз-ўзига ишонч каби иродавий 
сифатларни махсус восита ва машқлар орқали тарбиялашдан иборатдир.Бу 
ҳолат жисмоний ривожланишга ҳам таълуқли бўлиб, шу сабабли кўпгина 
болалар бу ёшда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни бошлайди. 
Иккинчи босқич- ўзини хулқий-ахлоқий ривожлантириш бўлиб, илк 
ўспиринлик даврига тўғри келади. Бу даврда ўз-ўзини тарбиялашнинг кўпроқ 
учрайдиган мақсадлари - руҳий, маънавий ривожланиш , шахснинг тўғрилик, 
яхшилик, сахийлик, дўстга содиқлик, садоқат, мурувват каби олийжаноб 
сифатларни ўзида мужассамлашга интилиши кузатилади. 
Учинчи поғона касбий ўз-ўзини тарбиялаш ўспиринлик даврига тўғри 
келади. Инсон ҳаётининг бу даврини ишга бўлган иштиёқни ўстириш деб 
қараш мумкин, унда кишининг касбий зарур бўлган комплекс сифатларни 
ривожлантириш, қобилият, малака, кўникма, танлаган касби бўйича маҳорат 
билан ишлаш учун зарур бўлган ҳислатлари шаклланади. Ўз-ўзини касбий 
ривожлантириш мақсади бу даврда бошланиб, кўпгина кишиларда 
мустаҳкамланиб боради ва унинг ҳаёти давомида асосий мақсадлардан бири 
бўлиб қолади. 
Тўртинчи босқич - ижтимоий-дунёвий қарашларда ўз-ўзини 
тарбиялашдир. Бу инсон ҳаётининг 40-45 ёшидан кейинги даври 
ҳисобланади. Бу ерда ўз-ўзини ривожлантириш вазифаси ижтимоий ҳолат, 
дунёқараш, ҳаётга маълум назар билан қараш ҳисобланади.
Баъзи ҳолларда бешинчи поғона ҳам учраб туради, бунда ўз-ўзини 
актуаллаштириш масаласи қўйилади ва ҳал этилади. 
Беш босқичдан иккитаси инсонни ўз-ўзини тарбиялашдаги ривожланиши 
ўсмирлик ва ёшликнинг илк даврига тўғри келади. Бу даврларда ўз-ўзини 
тарбиялаш инсон характерини белгилаб беради.
Ўсмир ва ўспиринларга уларнинг жисмоний, руҳий ва ахлоқий ўз-ўзини 
тарбиялашида қандай кўмаклашиш мумкин? Бу саволга қуйидагича жавоб 
берса бўлади: Биринчидан, ўз-ўзини тарбиялашнинг биринчи белгилари 
пайдо бўлиши билан уларнинг интилишларини фаол қўллаб-қувватлаш ва 
рағбатлантириш лозим. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, 
албатта, ўсмирга жисмоний ўз-ўзини тарбиялашда катта ёрдам беради. 
Болалар учун айниқса, спортнинг ўйин тариқасида ўтказиладиган турлари 
фойдали, шунингдек, енгил атлетика, сузиш, комплекс жисмоний тарбия 
машқлари организмни ҳар тарафлама ва баркамол ривожланшига ёрдам 
беради. Бундай машқлар жараёнида шахснинг ирода кучи ҳам тарбияланади. 
Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғуллана бориш, албатта шу 
соҳада юқори чўққини забт этишни мақсад қилиб олиш дегани эмас. 
Асосийси улар болага қувонч келтириши, соғлиғини мустаҳкамлашига 
ёрдам беришидир. Айниқса, бу жисмонан нимжон болалар учун фойдали 
бўлиб, бундай ўсмирлар билан ота-оналар, ўқитувчилар ёки бирор катта одам 
шуғулланса самаралироқ бўлади. Бу нарсалар албатта келгусида малакали 


мутахассис – тренер раҳбарлиги остида спорт билан шуғулланиш 
имкониятини йўққа чиқармайди, у ҳолатда тарбия вазифаси ўзгача тус олади, 
оддий жисмоний ёки иродавий ўз-ўзини тарбиялаш, ривожлантиришдан фарқ 
қилиб, унинг чегара доирасидан ошади. 
Шахс камол топишида ўсмирларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан 
шуғулланиши яхши мактаб ролини ўтайди. Ҳолбуки бу восита ягона эмас, у 
ҳар доим ҳам ҳар томонлама ирода кучини ўстиришни таъминлаб бера 
олмайди. Жисмоний тарбия натижасида олинган маълум ирода кучи 
интеллектуал ва бошқа турдаги фаолиятларда ҳар доим ҳам ўзини намоён 
қила олмайди. Айниқса, ҳаётнинг ахлоқий томонларида автоматик тарзда 
иродани кўрсата олмайди. Бунда қуйидаги қоида амал қилади: шахс ирода 
кучини биринчи навбатда улар тўғридан-тўғри мулоқот қиладиган ва 
амалиётда кўринадиган фаолиятларда чиниқтириб бориши зарур. 
Манфаатдор, эзгу ниятли ва ақл-идрокли катталарнинг ўсмирлардаги ўз-
ўзини тарбиялашда иштироки одатда уларга ўз кучига ишонишга, шу ёшдаги 
ўсмирлар характерига хос бўлган комплекслар ва кризис ҳолатларини 
бартараф этишга катта ёрдам беради. Ўсмирлар ва ўспиринларнинг ўз-ўзини 
тарбиялашда катталарни намуна кўрсатиши катта рол ўйнайди. Бу ёшдаги 
инсонлар кўпинча катталарга тақлид қилади, катталарнинг, ўзидан юқори 
ёшдаги болаларнинг ва обрўли одамларининг яхши сифатларини ўзида жам 
қилишга интилади. 
Юқори синф ўқувчилари хулқ-атворий ўз-ўзини ривожлантириш 
муаммлари балан тўқнашганда , ўз-ўзини тарбиялаш билан боғлиқ мураккаб 
психологик-педагогик вазият вужудга келади. Бу жараёнда улар кўпдан-кўп 
муаммолар ва зиддиятлар билан тўқнашишларига тўғри келади. Булардан 
бири бу ёшдаги болаларнинг романтикага ва саргузаштларга интилишидир. 
Ҳозирги замон шароитида бундай интилиш кўпинча ҳаётнинг иқтисодий 
омиллари сабабли пайдо бўлган прагматик йўналиш билан тўқнаш келади. 
Агар романтик идеал шахсдан зоҳидлик ва камтарликни талаб қилса,
прагматик дунёқараш, аксинча, моддий тўкин-сочинликка ва мол-дунёга 
интилишга олиб келади. Романтик йўналганлик ёлғизликка интилишни қайд 
этса, прагматик йўналганлик фаол мулоқотни назарда тутади. Биринчисига 
тақдирга тан бериш, бўйсуниш хос бўлса, иккинчисига курашиш хосдир. 
Романтик дунёқараш реал ҳаётда соф ахлоқий хулқий томондан дуч келиши 
мумкин бўлган зиддиятларни давом эттириши мумкин. Ўз-ўзини 
тарбиялашда ўспиринлар учун асосий қийинчилик бу иккала йўналишнинг 
биридан воз кечиб иккинчисини танлаш. Аммо бу иккисини бирлаштириш 
мумкинми, агар мумкин бўлса, қандай қилиб? 
Ўспиринлик давридаги болалар билан тарбиячининг биринчи галдаги 
вазифаси шундан иборатки, уларга ҳақиқий ҳаётда романтик ва прагматик 
йўналишлар ва бойликлар ўзаро уйғунликда кечишини, бирининг фойдаси 
учун бошқасидан буткул воз кечиши шарт эмаслигини, романтика ва 
прагматикани юқори руҳий ва иқтисодий инсоний бойликлар сифатида 
бирлаштириш, уйғунлаштириш мумкинлигини тушунтириши лозим. 
Масалан, етарли даражада прагматик, киришувчан, ишбилармон ва ҳисоб-


китобли инсон бўлиш билан бирга хулқ-атвор бобида тўғри, яхшилик 
қилувчи, инсонларга, шу билан бирга ўз рақобатдошларига ҳам ҳамдард 
бўлиши мумкин. Бизнес тарихи кўрсатишича, бундай сифатлар ҳақиқатдан 
ҳам энг яхши ишбилармонларга хосдир. 
Ҳозирги замон ўспиринларини бундай тарбиялаш учун романтик, 
қаҳрамонлик, саргузашт сингари йўналишдаги адабиётлар билан бир қаторда 
ишбилармонлик ҳақидаги адабиётлар, айниқса, бу соҳада таниқли буюк 
инсонлар ҳаёти ёритилган асарлар билан таништириш лозим. Прагматик 
томонга йўналган ўспиринларга намунали хулқий ва романтик томонлари 
ёритилган ва аксинча, романтиклар фойдали ишбилармонлик тарафлари акс 
этган адабиётлар билан кўпроқ танишишлари лозим. 
Хулқ-атвор ва одатни шакллантириш - маълумки, одам онгининг юксак 
белгиларидан бири - унинг ўзини англашидир. Одамнинг ўзини англаши 
ўз навбатида шахснинг муҳим белгиси ҳисобланади. Одам ўз теварак-
атрофидаги оламни билувчи ва шу оламга таъсир этувчи субъектдир. 
Одамнинг идрок этадиган, тасаввур қиладиган нарсалари унинг учун 
объектдир. Ана шу нуқтаи-назардан олганда, одамнинг ўзини англаши 
субъектив равишда ўзини “мен” деб ҳис қилишида ифодаланади. 
Одам ижтимоий зот бўлганлигидан унга ўзлигини англаш қобилияти 
хосдир. Фақат ижтимоий ҳаётда, ўзга кишилар билан қиладиган ҳар турли 
муносабатларда одамнинг ўзини англаши, ўзини «мен» деб билиши вужудга 
келади ва таракқий этади. Одам ўзини алоҳида шахс сифатида ким деб 
билиши, ўзининг ўтмиши ва келажагини англаши, ўз ҳуқуқ ва бурчини 
англаши ва ниҳоят ўзининг фазилат ҳамда камчиликларини англаши ўзини 
англашига киради. 
Инсоннинг табиатини ўзгартирадиган, унинг шахсини таркиб 
топишига таъсир қиладиган куч ижтимоий омиллар ёки бошқача қилиб 
айтганда, жамият ишлаб чиқариш кучлари ҳамда ишлаб чиқариш 
муносабатларининг ўсиши ва ўзгаришидир. Бундан ташқари яна инсон 
шахсининг таркиб топишига таъсир қилувчи кучли омил - инсон 
орттирган тажрибаларининг тарбия воситаси орқали болаларга 
берилишидир. Шундай қилиб, инсон шахси жуда мураккаб психологик 
категория бўлиб, у кишининг индивидуал ҳаёти давомида маълум қонкрет 
омилларнинг таъсири остида секин-аста таркиб топади. Илмий манбаларга 
қараганда инсон шахси учта факторлар таъсирида таркиб топади. Улардан 
биринчиси, одам туғилиб ўсадиган ташқи ижтимоий муҳитнинг таъсири 
бўлса, иккинчиси, одамга узоқ муддат давомида системали равишда 
бериладиган ижтимоий таълим-тарбиянинг таъсиридир ва ниҳоят, 
учинчиси одамга наслий йўл билан бериладиган ирсий омилларнинг 
таъсиридир. 
Инсоннинг психик тараққиётида ва шахсий сифатларининг таркиб 
топишида ташқи, ижтимоий муҳит ва тарбиянинг роли ҳал етувчи аҳамиятга 
эгадир. Лекин, инсон шахсининг таркиб топиши, юқорида айтиб 
ўтганимиздек, фақат шу иккита факторга эмас, балки учинчи бир факторга 
ҳам боғлиқдир. Бу фактор наслий йўл билан айрим анатомик ва биологик 


хусусиятларнинг таъсиридир. Масалан: танасининг тузилиши, сочи ва 
кўзларининг ранги, овози, гапириш услублари, айрим ҳаракатлари туғма 
равишда берилиши мумкин. Лекин, шуни ҳеч қачон эсдан чиқармаслик 
керакки, одамга ҳеч вақт унинг психик хусусиятлари, яъни унинг ақлий 
томонлари билан боғлиқ бўлган сифатлари наслий йўл билан берилмайди. 
Ниҳоят, нодир ҳолларда айрим қобилиятлар, масалан, мусиқа, математика 
қобилиятларда наслий йўл билан берилиши мумкин. Бундай 
имкониятларнинг амалга оширилиши, яъни рўёбга чиқиши учун албатта, 
маълум шароит бўлиши керак. 
Ҳозирги кунда халқимиз орасидан етишиб чиққан истеъдодли 
олимлар, муҳандис-ихтирочилар, ёзувчи ва шоирлар, давлат ва жамоат 
арбоблари, истеъдодли артистлар, рассомлар ва бошқа кишиларимизга 
наслий йўл билан берилган барча имкониятларнинг рўёбга чиқиши учун 
ҳар қандай шароит майдонга келганлигини далили бўла олади. 
Шахснинг барча хусусиятлари, муносабатлари ва хатти-ҳаракатлари 
шахснинг ҳаёти фаолиятида маълум ролни бажарувчи ва ҳар бири мураккаб 
қурилмадан иборат бўлган ҳамда шартли равишда тўртта ўзаро мустаҳкам 
боғланган функционал босқичларга бирлаштирилади: 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish