Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

Х.Ҳартшорн ва М.Мейлар 
томонидан илгари сурилган бўлиб, уларнинг фикрича, ахлоқий хулқ-атворни 
келтириб чиқарувчи ва фаолиятга ундовчи феноменлар аниқланмагунча 
ахлоқий ривожланишни ўрганиб бўлмайди. Х.Ҳартшорн ва М.Мейлар олиб 
борган тадқиқотлариннг асосий мақсади ахлоқ нормаларига риоя қилишда 
бола шахсининг умумлашган ҳислатларини шакллантириш муҳим рол 
ўйнайдими ёки хусусий ахлоқий одатлар аҳамиятлироқми, деган саволга 
жавоб топиш бўлиб, тадқиқотлардан шу нарса аниқланадики, ахлоқий 
нормаларни бола онгига сингдирилишида хусусий одатларни юзага 
келтириш ва ўзига хос таълим назариясига асосланиш устунлиги яққол 
намоён бўлади. 
Ўқувчилар томонидан баъзи бир ахлоқий тушунчалар ва 
тасаввурларнинг ўзлаштирилиши ва уларнинг бола шахсига бўлган 
таъсирини психологик нуқтаи назардан ўрганган В.А.Крутецкий ўз 
тадқиқотида 10 та асосий тушунчани танлаб олади. Булар: қатъийлик, 
сезгирлик, фахрланиш, ҳақгўйлик, мардлик, бир сўзлилик, камсуқумлик, 
қўрқмаслик, фахрланиш, бурч кабилардир. Олим ўтказган тадқиқотидан 
шундай хулосага келадики, ўқувчилар ушбу тушунчаларни мукаммал 
тушунишлари ва ҳаётга тадбиқ этишлари учун: 
Ўқувчиларда ўз-ўзини англашда шахс ахлоқий ҳисларининг баъзи бир 
жиҳатлари масалари 
П.И.Размислов, жамоа олдида бурчни ривожлантириш 
хусусиятлари 
А.Л.Шнирман, бурч ҳиссини тушуниш муаммолари 
А.С.Алякринская, ахлоқий жиҳатдан ўзини аниқлаш муаммолари 
В.И.Шардаковлар томонидан ўрганилган. 
Болалик ва мактаб ёшида шахс тарбиянинг ҳал килувчи таъсири
остида таркиб топади. Тарбия махсус фаолият сифатида муйаян дастурнинг, 
англаб олинган мақсаднинг мавжудлиги билан таъсир кўрсатишнинг махсус 
ишлаб чиқилган ва асослаб берилган воситалари, шакллари ҳамда 
ўқувчилар фаоллигини ошириш; 
уларда эмоционал қўзғалишни вужудга келтириш; 
ҳаётий фаолиятдан кенг фойдаланиш; 
бир-бирига қарама-қарши тушунчаларни чуқур таҳлил 
қилиш зарур экан. 


методларининг тасодифий ёки стихияли таъсирларидан ажралиб туради.
Маълумки, тарбиянинг энг муҳим вазифаси ёш авлодда мустаҳкам эътиқод 
ва ҳис-туйғулар ҳамда уларга асосланган маънавий хулқ- атворни ҳосил 
қилишдир. Бу вазифани шахсни фаол ва муайян мақсадни кўзлаган ҳолда,
шунингдек боланинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган 
тақдирдагина ҳал этиш мумкин.
Машҳур олим 
Гербарт тарбиянинг мақсад ва вазифалари ҳақида
қуйидаги фикрларни олға суради. Гербарт тарбия мақсадини белгилаб
олишга катта аҳамият беради. У тарбиянинг мақсади яхши фазилатли
кишини таркиб топтиришдан иборат, деб ҳисоблайди. Гербарт тарбия 
ишида ақлий таълимга тарбиянинг энг катта ва асосий воситаси деб билиб,
таълимсиз тарбия бўлмайди деб ҳисоблаган.
Тарбия аввало оилада, кейинчалик таълим- тарбия муассасаларида
таълим билан биргаликда узлуксиз равишда бериб борилади. Шахснинг 
қарор топишини энг муҳим вазифаси ўқувчида ахлоқ талабларига жавоб 
берадиган эътиқод ва идеаллар таркиб топтиришдир. Ўқувчи шахсининг 
шаклланишидаги бундан кейинги жараён шундан иборатки, унда юзага 
келган ахлоқий эътиқод ва идеаллар системаси, яъни унинг маънавий онги 
ҳукмронлик қилувчи омилга , унинг ижтимоий фаоллигини белгилаб берувчи 
омилга айланади. 
Шахснинг ижобий йўналишини таркиб топтириш учун мактаб 
ўқувчиларини барча вазият ва ҳолатларда тўғри йўл тутишини исташи ҳамда 
тўғри йўлдан бориши учун унинг нима қилишини билиши, ўзи ҳам тўғри 
хулқ-атворли бўлишни машқ қилиши зарур. 
Ўқувчиларни онгига сингдирилган қоидаларни яхшилаб асослаб бериши 
исботланган бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳамма нарсани тушиниб 
олишга ва бунинг асосланганлигига ишонч ҳосил қилишга, оқилона 
исботларга рози бўлишга қодир бўлган ўсмирлар ва катта ёшдаги ўқувчилар 
билан ўтказиш пайтда жуда муҳимдир. 
Ўқувчиларда максимал фаоллик уйғотиш ёки жонли равишда фикр 
алмашиш истагини уйғотиш, уларнинг фикрини авж олдириш ва ўзларини 
ахлоқ масалалари устида ўйлаб кўришга мажбур қилишлари зарур. 
Ўқувчиларга тайёр ҳақиқатни зўрлаб қабул қилдириш ярамайди, ахлоқ 
нормалари ҳақидаги хулосаларни уларнинг актив иштирокида чиқартириш 
керак. Бунинг учун суҳбат жараёнида муҳокамага қўйилиши керак бўлган 
масалаларни олдиндан тайёрлаб қўйиш тавсия этилади. 
Ўқувчиларда чуқур ва таъсирчан эмоцияларни уйғотишга интилиш 
лозим. Бунда ўқитувчи суҳбатни бефарқ, шавқ ва завқсиз эмас, балки 
эмоционал тарзда жонли қилиб ўтказилгандагина эришиш мумкин.Ўқитувчи 
ўзининг эҳтиросли эътиқоди ўқувчиларга ўтишини унутмаслик даркор. 
Юқорида айтилган фикрлардан ўқитувчилар ва ота оналар ўзларига 
ҳамда ўз хулқ-атворларига нисбатан жуда қаттиқ талаблар қўйиши, ўнлаб 
болаларнинг синовчан кўзлари, уларнинг кузатиб турганликларини ҳеч қачон 
унутмасликлари керак.



Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish