методларининг тасодифий ёки стихияли таъсирларидан ажралиб туради.
Маълумки, тарбиянинг энг муҳим вазифаси ёш авлодда мустаҳкам эътиқод
ва ҳис-туйғулар ҳамда уларга асосланган маънавий хулқ- атворни ҳосил
қилишдир. Бу вазифани шахсни фаол ва муайян мақсадни кўзлаган ҳолда,
шунингдек боланинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган
тақдирдагина ҳал этиш мумкин.
Машҳур олим
Гербарт тарбиянинг мақсад ва вазифалари ҳақида
қуйидаги фикрларни олға суради. Гербарт тарбия мақсадини
белгилаб
олишга катта аҳамият беради. У тарбиянинг мақсади яхши фазилатли
кишини таркиб топтиришдан иборат, деб ҳисоблайди. Гербарт тарбия
ишида ақлий таълимга тарбиянинг энг катта ва асосий
воситаси деб билиб,
таълимсиз тарбия бўлмайди деб ҳисоблаган.
Тарбия аввало оилада, кейинчалик таълим- тарбия муассасаларида
таълим билан биргаликда узлуксиз равишда бериб борилади. Шахснинг
қарор топишини энг муҳим вазифаси ўқувчида ахлоқ
талабларига жавоб
берадиган эътиқод ва идеаллар таркиб топтиришдир. Ўқувчи шахсининг
шаклланишидаги бундан кейинги жараён шундан иборатки, унда юзага
келган ахлоқий эътиқод ва
идеаллар системаси, яъни унинг маънавий онги
ҳукмронлик қилувчи омилга , унинг ижтимоий фаоллигини белгилаб берувчи
омилга айланади.
Шахснинг ижобий йўналишини таркиб топтириш учун мактаб
ўқувчиларини барча вазият ва ҳолатларда тўғри йўл тутишини исташи ҳамда
тўғри йўлдан бориши учун унинг нима қилишини билиши, ўзи ҳам тўғри
хулқ-атворли бўлишни машқ қилиши зарур.
Ўқувчиларни онгига сингдирилган қоидаларни яхшилаб асослаб бериши
исботланган бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳамма нарсани тушиниб
олишга ва бунинг асосланганлигига ишонч ҳосил қилишга, оқилона
исботларга рози бўлишга қодир бўлган ўсмирлар ва катта ёшдаги ўқувчилар
билан ўтказиш пайтда жуда муҳимдир.
Ўқувчиларда максимал фаоллик уйғотиш ёки
жонли равишда фикр
алмашиш истагини уйғотиш, уларнинг фикрини авж олдириш ва ўзларини
ахлоқ масалалари устида ўйлаб кўришга мажбур қилишлари зарур.
Ўқувчиларга тайёр ҳақиқатни зўрлаб қабул қилдириш ярамайди, ахлоқ
нормалари ҳақидаги хулосаларни уларнинг актив иштирокида чиқартириш
керак. Бунинг учун суҳбат жараёнида муҳокамага қўйилиши керак бўлган
масалаларни олдиндан тайёрлаб қўйиш тавсия этилади.
Ўқувчиларда чуқур ва таъсирчан эмоцияларни уйғотишга интилиш
лозим. Бунда ўқитувчи суҳбатни бефарқ, шавқ ва завқсиз эмас, балки
эмоционал тарзда жонли қилиб ўтказилгандагина эришиш мумкин.Ўқитувчи
ўзининг эҳтиросли эътиқоди ўқувчиларга ўтишини унутмаслик даркор.
Юқорида айтилган фикрлардан ўқитувчилар ва ота оналар ўзларига
ҳамда ўз хулқ-атворларига нисбатан жуда қаттиқ талаблар қўйиши, ўнлаб
болаларнинг синовчан кўзлари, уларнинг кузатиб турганликларини ҳеч қачон
унутмасликлари керак.