467
2. ОМОНАТ САҚЛАГАНЛИК УЧУН ТЎЛАНАДИГАН ҲАҚ
ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
2.1. Ушбу шартнома бўйича Юк топширувчи Омонат сақловчига
ашёни сақлаганлик учун ҳар ойда _____ сўм миқдорда кейинги
ойнинг ____ санасидан кечиктирмай ҳақ тўлайди. Ашёни сақлаш
харажатлари тўланадиган ҳақ суммасига киради.
2.2. Тарафлар ўртасида ҳисоб-китоблар ______________________
(тўлов шакли ва усули)
________________________________тартибида амалга оширилади.
3. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Омонат сақловчи:
3.1.1.
шартноманинг
1.2-бандида
белгиланган
муддатда
топширилган ашёни сақлаш учун қабул қилиши;
3.1.2.ашёни Юк топширувчи талаб қилиб олгунча сақлаши;
3.1.3. ашёни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодекси
884-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда
учинчи шахсга топширганлиги ҳақида Юк топширувчини
кечиктирмай хабардор қилиши;
3.1.4. сақлашга топширилган ашёнинг тўлиқ сақланишини
таъминлаш учун шартномада назарда тутилган, шунингдек бошқа
барча зарур чора-тадбирларни кўриши;
3.1.5.сақлашга топширилган ашёни Юк топширувчига ёки у
олувчи сифатида кўрсатган бошқа шахсга топшириши;
3.1.6. ашё сақлашга қандай ҳолатда топширилган бўлса, ўша
ҳолатда, унинг табиий ёмонлашувини ёки
табиий камайишини
ҳисобга олиб қайтариб бериши;
3.1.7.ашёни қайтариш билан бир вақтда уни сақлаш вақтида
олинган ҳосил ва даромадларни ҳам топшириши;
3.1.8. Юк топширувчининг талаби билан сақлашга қабул
қилинган ашёни дарҳол қайтариб бериши;
3.1.9. ашёни сақлаш Омонат сақловчи жавобгар бўладиган
вазиятлар туфайли муддатидан олдин тўхтатилса, у сақлаганлик учун
ҳақ талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди, бу ҳақ устидан олган
суммаларни эса Юк топширувчига қайтариши;
468
3.1.10. ашёни сақлаш шартларини ўзгартириш зарурлиги ҳақида
дарҳол юк топширувчини хабардор қилиши ва унинг жавобини
кутиши;
3.1.11. ашёнинг йўқолиши ёки
шикастланиши хавфи пайдо
бўлган тақдирда, шартномада назарда тутилган сақлаш усули, жойи
ва бошқа шартларни Юк топширувчининг жавобини кутмасдан
ўзгартириши шарт.
3.2. Юк топширувчи:
3.2.1. сақлаш учун шартноманинг 1.2-бандида қайд этилган
ашёни унда кўрсатилган муддатгача топшириши;
3.2.2. Омонат сақловчига шартноманинг 2.1-бандида белгиланган
миқдор ва муддатларда ашёни сақлаганлиги учун ҳақ
тўлаб бориши;
3.2.3. шартномада назарда тутилган сақлаш
муддати тамом
бўлгач, сақлаш учун топширилган ашёни қайтариб олиши;
3.2.4. шартномада назарда тутилган муддат тугаганидан кейин
сақлаб турилган ашё қайтариб олинмаган бўлса, у ашёни бундан
кейин сақлагани учун Омонат сақловчига тегишли миқдорда ҳақ
тўлаши;
3.2.5. Омонат сақловчи ашёни сақлаш учун қабул қилиб олаётган
пайтида унинг хоссаларини билмаган ва билиши шарт бўлмаган
бўлса, сақлаш учун топширилган ашёнинг
хоссалари туфайли
етказилган зарарни Омонат сақловчига тўлаши шарт.
3.3. Омонат сақловчи:
3.3.1. ашёни сақлаш муддати тугагач, ашёнинг Юк топширувчи
томонидан қайтариб олинишини талаб қилиш;
3.3.2. ашёни сақлаш Омонат сақловчи жавобгар бўлмаган
вазиятлар туфайли шартлашилган муддатидан олдин тўхтатилса, у
ҳақнинг мутаносиб қисмини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодекси 883-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида
назарда тутилган ҳолларда эса, ҳақнинг ҳаммасини олиш;
3.3.3. Юк топширувчи ашёни олишдан бош тортган тақдирда,
ашёни мустақил
суратда сотишга, унинг қиймати белгиланган энг кам
иш ҳақининг эллик бараварига тенг суммадан ортиқ бўлган тақдирда
эса - Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 379, 380 ва
381-моддаларида назарда тутилган тартибда сотиш;
3.3.4. сақлаш вақтида ашёнинг бузилиш хавфи аниқ бўлиб қолса
ёки ашё бузилган бўлса, ёки унинг тўлиқ сақланишини таъминлашга
имкон бермайдиган вазиятлар вужудга келган бўлса, Юк топширувчи
томонидан эса ўз вақтида чоралар кўришини кутиш мумкин бўлмаса,
469
ашёни ёки унинг бир қисмини сақлаш жойида амалда бўлган баҳода
мустақил сотиш, шунингдек агар мазкур вазиятлар у айбдор бўлмаган
сабабларга кўра вужудга келган бўлса, сотиш учун қилган ўз
харажатларини харид баҳосидан ундириш ҳуқуқига эга.
3.4. Юк топширувчи:
3.4.1. Омонат сақловчидан ашёни сақлаш бўйича мазкур
шартномада ва қонун ҳужжатларида
белгиланган мажбуриятларини
лозим даражада ва оқилона бажаришини талаб қилиш;
3.4.2. ашёни муддатидан олдин Омонат сақловчидан қайтариб
беришни талаб қилиш;
3.4.3 Омонат сақловчи жавобгар бўлган ҳолда шикаст етиши
натижасида ашёнинг сифати ундан дастлабки вазифаси бўйича
фойдаланиш мумкин бўлмайдиган даражада ўзгарган бўлса, ундан
воз кечиш ва Омонат сақловчидан ушбу ашёнинг қийматини
талаб
қилиш ҳуқуқига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: