471
6.3. Омонат сақловчи ўзига сақлаш учун топширилган ашёдан
Юк топширувчининг розилигисиз фойдаланишга, шунингдек учинчи
шахсларга ундан фойдаланиш имкониятини беришга ҳақли эмас,
сақланаётган ашёдан фойдаланиш унинг тўлиқ сақланишини
таъминлаш учун зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно.
6.4. Юк топширувчи тез ёнадиган, портлаш хавфи бўлган ёки ўз
табиатига кўра хавфли бўлган ашёларни сақлаш учун топшираётган
вақтда
Омонат
сақловчини
уларнинг
хоссалари
ҳақида
огоҳлантирмаган бўлса, Омонат сақловчи бу ашёларни кўрилган
зиённи Юк топширувчига тўламаган ҳолда истаган вақтда
зарарсизлантириши ёки йўқ қилиб ташлаши мумкин. Юк топширувчи
бундай ашёлар сақланиши муносабати билан Омонат сақловчига ва
учинчи шахсларга етказилган зарар учун жавоб беради.
6.5. Шартноманинг 6.3. ва 6.4-бандларида назарда тутилган
ҳолларда ашёларни сақлаш учун тўланган ҳақ Юк топширувчига
қайтариб
берилмайди, борди-ю, бу ҳақ тўланмаган бўлса, Омонат
сақловчи уни тўла-тўкис Юк топширувчидан ундириб олиши
мумкин.
6.6. Омонат сақловчи хабардор бўлгани ҳолда ва унинг розилиги
билан сақлашга қабул қилинган тез ёнадиган, портлаш хавфи бўлган
ёки ўз табиатига кўра хавфли бўлган ашёлар, гарчи уларни сақлаш
шартларига риоя этилган бўлса-да, атрофдагилар учун ёки Омонат
сақловчи ёхуд учинчи шахсларнинг мол-мулки учун хавфли бўлиб
қолган бўлса ҳамда вазият Омонат сақловчининг Юк топширувчидан
уларни дарҳол олиб кетишни талаб қилишига имкон бермаса ёки Юк
топширувчи бу талабни бажармаса, ушбу ашёлар Омонат сақловчи
томонидан
Юк
топширувчига
зиённи
тўламаган
ҳолда
зарарсизлантирилиши ёки йўқ қилиб ташланиши мумкин. Бундай
ҳолларда Юк топширувчи ушбу ашёларни сақлаш муносабати билан
келтирилган зарар учун Омонат сақловчи ва учинчи шахслар олдида
жавобгар бўлмайди.
6.7.
Ашёни сақлаш учун қилинган,
одатдаги бундай
харажатлардан ортиқ бўлган ҳамда мазкур шартномани тузиш чоғида
тарафлар олдиндан кўриши мумкин бўлмаган харажатлар (алоҳида
харажатлар), башарти Юк топширувчи ушбу харажатларга розилик
берган ёки уларни кейинчалик маъқуллаган бўлса, Омонат
сақловчига тўланади. Алоҳида харажатлар сақлаш ҳақига қўшимча
равишда тўланади.
472
6.8.Ишнинг ҳолатларига кўра Юк
топширувчининг розилигини
олдиндан олиш мумкин бўлса-да, Омонат сақловчи бундай розиликни
олмасдан туриб сақлаш учун алоҳида харажатлар қилган ва Юк
топширувчи кейинчалик уларни маъқулламаган тақдирда, Омонат
сақловчи алоҳида харажатларни фақат ушбу харажатлар қилинмаса
ашёга етказилиши мумкин бўлган зарар доирасида қоплашни
талаб
қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: