Санжар отахонов



Download 3,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet323/428
Sana22.02.2022
Hajmi3,41 Mb.
#117175
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   428
Bog'liq
un doc Civil Legal Contracts uzb

 
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ. 
1.1.Мазкур шартнома бўйича Бошқарувнинг муассиси Ишончли 
бошқарувчига шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган мол-мулкини 
муайян муддатга ишончли бошқарувга топширади, Ишончли 
бошқарувчи эса ушбу мол-мулкни Бошқарувнинг муассиси
манфаатларини кўзлаб бошқариш мажбуриятини олади. 
Мол-мулкни ишончли бошқаришга топшириш бу мол-мулкка 
мулк ҳуқуқининг Ишончли бошқарувчига ўтишига олиб келмайди. 
1.2.Бошқарув муассиси ишончли бошқарувга қуйидаги мол-
мулкини топширади: ________________________________________ 
___________________________________________________________ 
Ишончли бошқарувчи эса уни қабул қилиб олади.
1.3. Ишончли бошқарувчи мол-мулкни шахсан ўзи бошқаради. 
 
2. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИГА ТЎЛАНАДИГАН ҲАҚ
ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 
2.1. Ушбу шартнома бўйича Бошқарув муассиси Ишончли 
бошқарувчига унинг мол-мулкини ишончли бошқарганлиги учун ҳар 
ойда _____ сўм миқдорда кейинги ойнинг ____ санасидан 
кечиктирмай ҳақ тўлайди. 


454 
2.2. Тарафлар ўртасида ҳисоб-китоблар _____________________ 
(тўлов шакли ва усули) 
________________________________тартибида амалга оширилади. 
 
3. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 
3.1. Ишончли бошқарувчи: 
3.1.1. қонунда ва мазкур шартномада назарда тутилган доирада 
ишончли бошқаришга топширилган мол-мулкка нисбатан мулкдор 
ҳуқуқларини амалга ошириш; 
3.1.2. шартномага мувофиқ мол-мулкни ишончли бошқарар экан, 
ушбу мол-мулкка нисбатан Бошқарув муассисининг манфаатларини 
кўзлаган ҳолда ҳар қандай юридик ва амалий ҳаракатларни қилиш;
3.1.3. ишончли бошқаришга топширилган мол-мулк юзасидан 
битимларни ўз номидан амалга ошириш; 
3.1.4. шартноманинг 2.1-бандида назарда тутилган ҳақни олиш, 
шунингдек у мол-мулкни ишончли бошқариш чоғида қилган зарур 
харажатларни бошқаришга топширилган мол-мулк ҳисобидан ёки 
ушбу мол-мулкдан фойдаланишдан келган даромадлар ҳисобидан 
қоплатиш; 
3.1.5. Бошқарув муассиси томонидан шартнома тузилгунга қадар 
унга бошқариш учун топширилаётган мол-мулкка учинчи 
шахсларнинг ҳуқуқлари борлиги ҳақида хабардор қилмаганда
шартномани ҳақиқий эмас деб ҳисоблаб, реал зарарни қоплашни ва 
мутаносиб ҳақ тўлашни талаб қилиш; 
3.1.6. ишончли бошқаришга топширилган мол-мулкка шартнома 
тузилганидан кейин учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари пайдо бўлса, у 
эса бу ҳақда ўн кунлик муддатда хабардор қилинмаган бўлса,
шартномани бекор қилиб, ўзига келтирилган ҳақиқий зарарнинг 
қопланишини ва мутаносиб ҳақ тўланишини талаб қилиш; 
3.1.7. ишончли бошқаришда бўлган мол-мулкка ҳуқуқларни 
ҳимоя қилиш учун ўзининг ҳуқуқлари ҳар қандай бузилишини 
бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 
3.2.Бошқарув муассиси: 
3.2.1. Ишончли бошқарувчидан унинг фаолияти тўғрисида ҳар 
ойнинг _____санасидан кечиктирмай ҳисоботлар тақдим этишини 
талаб қилишга; 
3.2.2. ишончли бошқарувга топширилган мол-мулк бўйича 
ўзидан ташқари фойда олувчи тўғрисида кўрсатма беришга; 


455 
3.2.3. ишончли бошқариш бекор қилинган тақдирда мол-мулкни 
оладиган шахсни тайинлашга ҳақли. 
3.3. Ишончли бошқарувчининг мажбуриятлари: 
3.3.1. Бошқарув муассисига ўз фаолияти тўғрисида ҳар ойнинг 
___ cанасидан кечиктирмай ҳисоботлар тақдим этиши; 
3.3.2. ишончли бошқаришга топширилган мол-мулк юзасидан 
битимларни ўз номидан амалга ошираётганда, ўзининг шундай 
бошқарувчи сифатида иш олиб бораётганини кўрсатиши шарт. 
3.4. Бошқарув муассисининг мажбуриятлари: 
3.4.1. шартноманинг 2.1-бандида назарда тутилган ҳақни 
Ишончли бошқарувчига ўз вақтида тўлаб бориш, шунингдек 
Ишончли бошқарувчи мол-мулкни ишончли бошқариш чоғида 
қилган зарур харажатларни бошқаришга топширилган мол-мулки 
ҳисобидан ёки ушбу мол-мулкидан фойдаланишдан келган 
даромадлар ҳисобидан қоплаши; 
3.4.2. Ишончли бошқарувчини шартнома тузилгунга қадар унга 
бошқариш учун топширилаётган мол-мулкка учинчи шахсларнинг 
ҳуқуқлари борлиги ҳақида хабардор қилиб қўйиши; 
3.4.2. Ишончли бошқарувчига мол-мулкни унинг манфаатларини 
кўзлаган ҳолда ишончли бошқариши учун ҳар қандай юридик ва 
амалий ҳаракатларни қилишига кўмаклашиши шарт.

Download 3,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   428




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish