366
АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАРНИ
ТАШИШ ШАРТНОМАСИ
_______________ шахри _____-сон 20___йил "___"___________
____________________________________________________ (кейинги
(автотранспорт корхонаси)
ўринларда "Автокорхона" деб юритилади) номидан _______________
(Устав, низом)
асосида ҳаракат қилувчи _______________________ бир
томондан ва
(вазифаси, фамилияси, исми)
__________________________________________ (кейинги ўринларда
( корхона, ташкилот, хўжалик)
"Буюртмачи" деб юритилади) номидан ____________ асосида ҳаракат
(Устав, низом)
қилувчи ________________________ иккинчи томондан, қуйидагилар
(вазифаси, фамилияси, исми)
тўғрисида мазкур шартномани туздилар:
1. Автокорхона Буюртмачи берган буюртмалар ёки ўзаро
келишилган ва тасдиқланган режа асосида (1-илова), у кўрсатган
жойга йўловчиларни ташиш учун ўзига тегишли бўлган (ижарага
олинган) соз ҳолатдаги автотранспорт воситалари (енгил такси,
микроавтобус, автобус ва ҳ.)ни бериш мажбуриятини олади.
2. Ҳар чорак бошланишидан _________
кун олдин Автокорхона
Буюртмачи билан келишган ҳолда ва унинг буюртмасига асосан
йўловчиларни ташишнинг ойлик режаларини ҳамда 10 кунлик режа-
топшириқларини тасдиқлайди. Ўудди шу тартибда келгуси чораклар
учун режа топшириқлари белгиланади.
3. Автокорхона автотранспорт воситасини етказиш юзасидан
Буюртмачининг буюртмаларини қаноатлантириши ва буюртма келиб
тушган пайтдан ўз вақтида у кўрсатган йўловчиларни ташишни
таъминлаши шарт. Автокорхонага Буюртмачи
ваколат берган шахс
буюртма беради ва унда тарафлар ўзаро келишган жадвал илова
қилиниб, қуйидагилар кўрсатилади:
а) автотранспорт воситаларини юбориш жойи ва вақти;
б) йўловчи ташиш хизматининг суткалик ҳажми (соати).
4. Буюртмачи Автокорхонага йўловчиларнинг сонидан қатъи
назар 1 км. йўл ва ҳар соати учун автотранспорт воситасининг
русумига қараб, ушбу шартномага илова қилинадиган транспорт
хизмати учун келишилган эркин баҳони белгилаш баённомасига
367
мувофиқ кира ҳақи тўлаши шарт (2-илова). Бундан ташқари,
Буюртмачи шу тариф бўйича Автокорхонанинг буюртмалар бўйича
ташишни амалга ошириш чоғида
Автокорхонага тегишли
автотранспорт
воситачининг
бўш
юриши
билан
боғлиқ
харажатларини қоплайди, шунингдек автотранспорт воситасининг
ҳар бир соат бекор турганлиги учун _____ сўм ҳисобидан ҳақ
тўлайди.
5. Кира ҳақи ва ушбу шартнома бўйича Буюртмачи томонидан
Автокорхонага тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлар ташиш
амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг ___- санасидан кечиктирмай
ҳар ойда тўлов топшириқномаси билан пул ўтказиш йўли билан
тўланади.
Буюртмачи олдиндан тўлов тартибида, бир ойлик (чораклик)
хизматлар ҳақининг ______ фоизини ой (чорак) бошланишидан _____
кун олдин ўтказиб бериши шарт.
6. Ушбу шартнома суммаси тахминий ___________ сўмни ташкил
этади ва бажарилган ишлар ҳажми, янги тарифларга қараб ўзгариб
боради.
7. Шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун тарафлар қуйидаги миқдорда ва
тартибда жавобгар бўладилар:
а) буюртмада белгиланган муддатда автотранспорт воситасини
келтирмаганлик
учун
Автокорхона
Буюртмачига
ҳар
бир
кечиқтирилган соат учун _____ сўм миқдорда, лекин ҳар бир ҳолат
учун _____ сўмдан ошиқ бўлмаган миқдорда жарима тўлайди;
б) Буюртмачи Автокорхонага тўланиши лозим бўлган ва
ушбу
шартноманинг 5-бандида назарда тутилган кира ҳақи ва бошқа
тўловларни тўлаш муддатларини кечиктирган тақдирда Буюртмачи
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади;
в) Буюртмачи автотранспорт воситасининг бир соатдан ошиқ
муддатга бекор туриб қолишига йўл қўйган, йўл варақаларини хизмат
кўрсатилгандан сўнг 3 соатдан ошиқ муддатга кечиқтириб
расмийлаштириб берган тақдирда ҳар бир соат учун ______ сўм
миқдорда, лекин ҳар бир ҳолат учун _______ сўмдан ошиқ бўлмаган
миқдорда жарима тўлайди;
г) йўловчининг ўлими ёки соғлигига шикаст етказилганлиги учун
Автокорхона жавобгардир.
368
8. Тарафлар ўзларининг Юридик манзилилари ёки банк
реквизитларининг ўзгарганлиги ҳақида бир-бирларини ўз вақтида
хабардор қилиш мажбуриятини оладилар.
9. Ушбу шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва
20 ____ йилнинг "____"______________ кунигача амал қилади.
10. Мазкур шартноманинг тузилиши,
унинг шартларининг
ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва
ҳақиқийлиги
юзасидан
келиб
чиқувчи
барча
низолар,
келишмовчиликлар ва талаблар Ўзбекистон
Республикаси Савдо-
саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судида унинг Регламентига
асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва
мажбурий ҳисобланади.
11. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, тарафларга бир
нусхадан берилади.
12. Ушбу шартнома билан назарда тутилмаган барча масалалар,
жумладан тарафларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
13. Қўшимча шартлар: ______________________________________
14. Шартномага иловалар:
а) йўловчиларни ташиш режаси.
б) транспорт хизмати кўрсатиш учун эркин баҳони белгилаш
баённомаси.
Do'stlaringiz bilan baham: