Рта махсус таълим вазирлиги


Аҳолини иш билан таъминлашда хорижий мамлакатларнинг тадқиқотларнинг таҳлили



Download 0,82 Mb.
bet15/22
Sana21.07.2022
Hajmi0,82 Mb.
#831732
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
Саидов Ойбек.янги

2.3. Аҳолини иш билан таъминлашда хорижий мамлакатларнинг тадқиқотларнинг таҳлили
Республика меҳнат бозоридаги ҳолатга эътибор берсак, масалан, ишсизлар сони 2017 йилда 837,0 минг кишини ташкил қилган бўлса, айрим баҳолашларга кўра, 2022 йилда 952 минг кишини ташкил қилиши кутилмоқда. Бундай ҳолатларга барҳам бериш учун меҳнат бозорига кириб келаётган ёш меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш масаласини давлат ўз зиммасига олиши, махсус янги иш ўринларини ташкил қилиш, касаначиликни ривожлантириш, кам таъминланган оилаларни қорамол билан таъминлаш ва бошқа аниқ йўналтирилган дастурларнинг амалга оширилиши, чет эл давлатлари билан алоқаларни яна кучайтириши зарур.
XVII-XVIII асрларда рўй берган саноат инқилобига қадар ривожланган мамлакатлар аҳолисининг асосий қисми қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш билан банд ва барча соҳаларда ишлаб чиқаришнинг ривожланиши қишлоқ хўжалигида иш кучининг зичлиги билан боғлиқ бўлган. Ижтимоий меҳнат тақсимланиши жараёнининг чуқурлашуви қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш айрим операцияларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган янги мустақил соҳаларнинг вужудга келишига асос бўлди ва қишлоқ хўжалигига машиналар, ўғитлар ва яна бошқа омиллар етиштириб берувчи тармоқлар ва шунингдек, истеъмол молларини ишлаб чиқарувчи тармоқлар пайдо бўлди. Қишлоқ хўжалигининг ўзи эса маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида алоҳида оралиқ занжирга айланди. Олдинлари қишлоқ хўжалигида иш билан банд бўлган аҳоли тармоқлари ҳар хил гуруҳларга тақсимланиб кетган эди. Унга мос ҳолда иқтисодиётда агросаноат улуши камаяди ва бу жараён ривожланишнинг дастлабки босқичларини белгилаб беради.
Шу муносабат билан қишлоқ хўжалигида фойдаланилган иш кучи бошқа тармоқларга қайта тақсимланади. Энди тадбиркорлар ва истеъмолчилар асбоб-ускуна, баъзи истеъмол молларни қишлоқ хўжалигидан олишмайди, балки бевосита шу машиналарни ва истеъмол буюмларини яратувчи соҳалардан олади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб муайян чегарагача ўсиб боради, сўнгра эса тўхтаб қолади. Масалан, мева- сабзавот маҳсулотларига ва буғдойга бўлган талаб даромад ошган сари ошиб боради, аммо ортиш динамикаси пасаювчи бўлади. Бундай молларни «ҳаётий эҳтиёжларни қондирадиган моллар» деб аташади. Одамлар ҳаётий эҳтиёжларини қондиргандан сўнг, ҳаётий эҳтиёжларни қондирадиган молларга талабни тўхтатиб, янги қимматбаҳо маҳсулот ва хизматларга талабни оширишади (автомобил, туризм ва ҳоказо). Бунинг натижасида анъанавий тармоқларда (қишлоқ хўжалиги) ишлаб чиқарувчилар талаб ўсишининг тўхташига дуч келишади ва харажатларни камайтириш орқали даромад топишга киришишади, қишлоқ хўжалиги соҳасида иш жараёни механизацияси амалга ошади, қўшимча иш кучи қишлоқ хўжалигидан сиқиб чиқарилади. Бу эса, ўз навбатида қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигининг ошишига ва қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳоли сонининг камайишига олиб келади. Масалан, 1930-1960 йилларда АҚШ да қишлоқ хўжалигидаги ишчилар сони 4,3 млн кишидан 1,6 млн кишигача ёки 2,7 баробарга, 1960-1985 йилларда эса 1,6 млн кишидан 0,9 млн кишигача ёки 1,8 баробарга қисқартирилган. Японияда 1986 та оилавий фермер хўжаликлардаги иш билан бандларнинг сони 8,3 млн кишидан 2,4 млн кишигача, яъни 3,8 баробарга қисқарган (2.5-жадвал). Иш кучини қайта тақсимлаш фақат, иш кучини қишлоқ хўжалигида ёки бошқа соҳаларда тежалгандагина содир бўлибгина қолмайди, балки бундай қайта тақсимланиш қайси соҳада бўлмасин барча ҳолатларда содир бўлади.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish