2.5-жадвал
Иш билан банд бўлган аҳолининг саноати ривожланган мамлакатларда тармоқлар бўйича таркибий ўзгариши,(%)
Тармоқлар
|
1920-1970 йиллар
|
1980-2021 йиллар
|
1920
|
1940
|
1960
|
1970
|
1980
|
1990
|
2021
|
АҚШ
|
Қазиб олиш сектори
|
28,9
|
21,3
|
8,1
|
4,5
|
4,5
|
3,5
|
2,1
|
Қайта ишлаш сектори
|
32,9
|
29,8
|
35,9
|
33,10
|
29,6
|
25,6
|
20,2
|
Тақсимлаш хизматлари
|
18,7
|
20,4
|
21,9
|
22,3
|
21,0
|
20,6
|
19,8
|
Ишлаб чиқарувчиларга хизмат кўрсатиш
|
2,8
|
4,6
|
6,6
|
8,5
|
10,5
|
14,0
|
19,4
|
Ижтимоий хизматлар
|
8,7
|
10,0
|
16,3
|
21,9
|
23,7
|
24,9
|
25,5
|
Маиший хизматлар
|
8,2
|
14,0
|
11,3
|
10,0
|
10,5
|
11,5
|
13,0
|
Япония
|
Қазиб олиш сектори
|
56,4
|
46,3
|
34,1
|
19,6
|
11,2
|
7,2
|
4,1
|
Қайта ишлаш сектори
|
19,6
|
24,9
|
28,5
|
34,2
|
33,7
|
33,7
|
26,4
|
Тақсимлаш хизматлари
|
12,4
|
15,2
|
18,6
|
22,5
|
25,1
|
24,3
|
22,1
|
Ишлаб чиқарувчиларга хизмат кўрсатиш
|
0,8
|
1,2
|
2,9
|
5,1
|
7,5
|
9,6
|
17,2
|
Ижтимоий хизматлар
|
4.9
|
6,0
|
8,3
|
10,1
|
12,9
|
14,3
|
17,5
|
Маиший хизматлар
|
5,7
|
6,3
|
7,6
|
8,5
|
9,6
|
10,2
|
12,7
|
Сўнгги 25 йил давомида кўпгина ривожланган мамлакатларда қайта ишловчи саноатда иш билан бандлик улушининг қисқариши кузатилмоқда. Масалан, АҚШда қайта ишловчи саноатда иш билан бандликнинг тиғиз палласи 1965 йилда юзага келди (28,0 %). 1990 йилларнинг ўртасига келиб бу кўрсаткич 16 % га тушди. Японияда саноатда иш билан бандлик улушининг камайиши 1973 йилда бошланди ва 1990 йилнинг ўрталарига қадар (27,0 %дан 23,0 %гача) давом этди. Шу билан бирга, АҚШда хизмат кўрсатиш соҳаларида иш билан бандлик улуши 1960 йилдаги 56,0 %дан 2006 йилда 78,4 %гача ошди. Демак, қайта ишлаш саноатига қараганда хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат унумдорлиги сезиларли даражада ўсган, бу эса, хизмат кўрсатиш соҳасининг нархлари янада тезроқ ошишига, саноат соҳасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг нархининг пасайишига олиб келган.
Одатда истеъмол маҳсулотлари нархининг тушиши сабабли истеъмол ҳажми жамиятдаги ҳар бир инсон жон бошига ўсибгина қолмасдан, балки истеъмол таркиби ҳам ўзгаради.
III боб. Аҳолини иш билан таъминлашни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий йўналишлари.
3.1. Ҳудудлардаги бандлик ва ишсизлик ҳолатига боғлиқ ҳолда иш ўринларини яратишнинг асосий йўналишлари.
Бозор муносабатларига ўтиш давомида барча мамлакатларнинг иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришлар турли тармоқларда турли даражада рўй беради. Бу ўзгаришлар бир қатор омилларга боғлиқ бўлади. Жумладан:
–мазкур тармоқнинг мамлакат халқ хўжалиги ҳамда алоҳида ҳудуд ёки минтақа иқтисодиётидаги тутган ўрни, ривожланганлик даражаси;
–унинг бошқа тармоқ ва соҳалар билан ўзаро боғлиқлиги;
–мазкур тармоқ маҳсулотларининг стратегик аҳамияти, уларга бўлган эҳтиёжларнинг ўзгариши;
–бу тармоқ учун хомашё ва бошқа материаллар етказиб берувчи, хизмат кўрсатувчи соҳалар таркиби, ривожланиш стратегиясидаги ўзгаришлар ва ҳ.к.
Санаб ўтилган омилларнинг бозор конъюнктураси талаблари ёки, ҳозирда МДҲ мамлакатлари бошидан кечираётганидек, хўжалик алоқаларининг узилиши таъсирида ўзгариши ўз навбатида бу тармоқлар фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади. Натижада тармоқдаги асосий ва қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми, унда фаолият кўрсатаётган корхоналар ва, мувофиқ равишда, уларда банд бўлган ишчилар сонининг ўзгаришига олиб келади.
Ўзбекистонда, шу жумладан Бухоро вилоятида санаб ўтилган омиллар ўзгаришининг энг кўп таъсири сезилувчи тармоқ қишлоқ хўжалиги ҳисобланади. Чунки, барчамизга маълумки, мамлакатимиз иқтисодиётида йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши етакчи ўринни эгаллаб келган ва яқин келажакда ҳам бу анъана давом этиши табиий.
Ҳозирги кунда, иқтисодий ислоҳотлар натижасида аҳамиятли ўзгаришлар юз берганига қарамай, республика қишлоқ хўжалигида жами меҳнатга лаёқатли аҳолининг 28,1 %, вилоят қишлоқ хўжалигида эса иқтисодий фаол аҳолининг 32,8 % ишлаб келмоқда. Ҳолбуки, бу кўрсаткичлар ривожланган мамлакатлар андозаси ҳамда ижтимоий-иқтисодий самарадорлик талабларига мувофиқ келмайди. Жаҳонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг катта қисмини экспорт қилувчи Голландиядек мамлакат аҳолисининг бор-йўғи 2% гина қишлоқ хўжалигида бандлиги бу борадаги муаммоларни яққол намоён этади.
Шунга кўра, бугунги кунда мамлакатимиз, шу жумладан Бухоро вилояти қишлоқ хўжалигида аҳамиятли ўзгаришлар олиб борилмоқда. Бу ўзгаришларнинг пировард мақсади тармоқда бозор муносабатлари ва рақобат муҳитини вужудга келтириш орқали мазкур тармоқ ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, маҳсулотлари сифатини жаҳон талаблари даражасига етказиш, бу маҳсулотларга бўлган ишлаб чиқариш ва аҳоли эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга қаратилгандир. Бироқ, ўз ўрнида таъкидлаш лозимки, бундай мақсадга эришиш учун қўйилган ҳар бир қадам охир–оқибатда аҳоли бандлиги даражасининг пасайишига олиб келади. Жумладан, хўжалик юритишнинг янги, самарали шакллари – деҳқон ва фермер хўжаликлари, ҳиссадорлик жамиятларининг ташкил этилиши илгаридан амал қилиб келаётган йирик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш корхоналарининг қайта ташкил этилишига олиб келди. Натижада, бу хўжаликларда иш кучидан оқилона фойдаланиш нуқтаи-назаридан ёндошиш оқибатида анчагина қишлоқ хўжалик ходимлари бу соҳадан озод қилинди.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши таркибидаги ўзгаришлар, яъни пахта яккаҳокимлигининг тугатилиши, дон мустақиллигига эришиш каби тадбирлар натижасида, шунингдек, қишлоқ аҳолисига шахсий томорқа хўжалигини юритиш учун ерларнинг бўлиб берилиши натижасида экин майдонлари кескин қисқарди. Бу эса, ўз навбатида бу соҳада фаолият кўрсатаётган ижтимоий хўжаликлар ерларининг қисқариши орқали нисбий ишсизлар сонинг ортишига олиб келди.
Аҳоли бандлиги муаммоларини ечишда Бухоро вилоятида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, янги ташкил этилаётган корхоналар аҳолиси зич жойлашган шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларига яқинроқ қилиб жойлаштирилса, ишсизлик даражасини пасайтиришда максимал ижобий натижага эришиш мумкин. Айниқса, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида вилоят иқтисодиёти учун муҳим бўлган йирик ва ўрта корхоналар қурилишини қишлоқ жойларига яқинроқ жойлаштириш катта иқтисодий аҳамиятга эга бўлиб, мазкур тадбир қишлоқ хўжалигидаги ортиқча банд аҳоли қатламини ва ишсизларни иш билан таъминлашнинг юқори даражада бўлишига имкон яратади.
Ижтимоий соҳада турли маиший хизмат кўрсатувчи иш ўринларини асосан, тадбиркорларнинг маблағлари ҳисобига яратиш мақсадга мувофиқ бўларди.
Бухоро вилоятида янги иш ўринларини ташкил этиш йўли билан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Аммо, 2020 йилда I–гуруҳ туманлар бўйича ишсизлар (35,1%), меҳнат ресурсларининг (27,3%) улушлари ва ташкил қилинаётган иш ўринларини (32,3%) вилоятнинг тегишли кўрсаткичлари билан қиёслаш аҳоли бандлигини ошириш учун мазкур гуруҳ туманларида етарлича иш ўринлари ҳали ташкил этилмаганини кўрсатади.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш динамикасининг таҳлили қайта ишлаш саноати, жумладан озиқ-овқат ва енгил саноат корхоналарини ривожлантиришни кучайтириш зарурлигини кўрсатади. Ушбу йўналишнинг рационаллиги шундаки, асосан меҳнат ресурслари иш билан кўпроқ таъминланган туманларда (Ғиждувон, Қоракўл, Вобкент туманлари ва Бухоро шаҳри) жойлашган хусусий корхоналар ўз капиталларини асосан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратмоқда. Инвестицияларнинг бундай йўналтирилиши нафақат вилоят аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда, балки Бухоро вилояти ва унинг туманларида аҳоли бандлиги даражасини оширишда ҳам муҳим роль ўйнайди.
Шунга кўра янги технологияларга асосланган замонавий корхоналарнинг қурилишини қишлоқ жойларига ва йирик аҳоли пунктларига яқинлаштирилиши иккита умумий вазифани бажармоғи лозим:
вилоятда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ва меҳнат унумдорлиги даражасини оширмоғи лозим;
корхона якинроқ жойлаштирилган қишлоқ жойи ва яшаш пунктидаги ишсизларни ва сунъий банд бўлган ишчи кучларини янги иш ўринлари билан таъминламоғи лозим.
Амалиётда эса асосан биринчи вазифага катта эътибор қаратилиб, иккинчи вазифа эса назардан четда қолиб кетади. Лекин биз муҳим бир омилнинг таъсирини ҳисобга олишга мажбурмиз, яъни ишсизлик ва сунъий бандликни ушлаб туриш иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигининг пасайишига ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини пасайиб кетишига олиб келади. Фақатгина ишчи ўринлари сони билан меҳнат ресурслари сонининг мувофиқлигини таъминлаган ҳолдагина маҳсулот ишлаб чиқариш ва меҳнат унумдорлигининг ўсишига эришиш мумкин. Шундагина тўла бандлик муаммоси ҳам ечилади ҳамда ишчи кучларининг самарали бандлигига ҳам эришилади.
Шунга кўра, янги технологияларга асосланган замонавий корхоналарнинг қурилишини қишлоқ жойларига ва йирик аҳоли пунктларига яқинлаштиришда қуйидаги тамойиллардан келиб чиқиш зарур:
иқтисодий ва ижтимоий мақсадларнинг якдиллиги;
бандликни шакллантиршнинг миллий жиҳатларини имкон қадар ҳисобга олиш;
бандликдаги сифат силжишлари, меҳнат бозорида кадрларни касбий тайёргарлиги ва ишчи кучини рақобатбардошлигини оширишга йўналтирганлик;
бандликни таъминлашнинг интенсив ва экстенсив йўлларини уйғунлаштириш;
турли мулкчилик шаклларида бандлик ва меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солишнинг иқтисодий усулларига устувор йўналтирилганлик;
бандлик соҳасида инсонни кафолатланган ижтимоий ҳимоялаш;
ижтимоий кафолатларни таъминлаш ва бандлик масалаларини ҳал этишда республика ва маҳаллий бошқарув органларининг бирлиги ҳамда ўзаро мувофиқлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |