Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси



Download 27,87 Mb.
bet104/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Ташкилотчилик (арабча "ташкил" сўзидан олинган) муайян иш ҳаракатни бошлаб бериш, ташкил этиш, уюштириш ёки уюштиришни оқилона режаташтириш хислати.
Лидерлик (инглизча "Шег" сардор, раҳбар) жамоа фаолиятини ташкил этишда асосий ўрин тутиш ёки бош вазифани бажариш, жамоа аъзоларини ягона мақсад атрофида бирлаштира олиши қобилияти.
Сардорлик (форсча боши бор) жамоа фаолиятини ташкил зтишда йўл -йўриқ кўрсатиш, зарбдорлик, илғорлик.
Йўлбошчилик (йўл бошловчилик) жамоа ижтимоий ҳаракатига ғоявий ва сиёсий раҳбарлик қилиш.
"Ташкилотчилик", "етакчилик", "лидерлик", "сардорлик" ва "йўлбошчилик" тушунчатарнинг луғавий маънолари билан танишиш улар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва боғлиқ жамоа фаолиятининг ташкил этилиши, аъзолари ўртасидаги муносабатларнинг ягона мақсад, умумжамоа манфаатлари сари йўнатгирилиши, шунингдек. жамоа фаолияти мазмунини ғоявий жиҳатдан бойитилиши ҳамда такомиллаштирилиши кабиларда акс этишига ишонч ҳосил қилинди. Тушунчатар ўртасидаги фарқ эса улар ёрдамида ифодаланган сифатларга эга шахс томонидан жамоа фаолиятига турлича таъсир ўтказилиши (ташкил этиш, уюштириш, режалаштириш (дастлабки босқич); жамоа фаолиятини йўнаптириш, йўл-йўриқ кўрсатиш, ғоявий раҳбарлик қилиш (жараённи тартибга солиш, бошқариш (асосий босқич))да яққол намоён бўлади. Ташкилотчилик замонавий, ишбилармон шахсга хос сифатлар мажмуи саналади. Инглиз олими Ф.Тейлорнинг фикрига кўра, замонавий шахс қиёфасида ақл-идрок, махсус маълумот ҳамда техникавий билимларга эгалик, чидамлилик, бардошлилик, хушмуомалачилик, таъсирчанлик, қатъиятлилик, хақиқатгўйлик, мулоҳазакорлик каби сифатлар намоён бўлади.
Бошқарув соҳасида фаолият юритаётган олим А.Файоль ташкилотчи шахс, энг аввало, узоқни кўра олиш қобилиятига эга бўлиши зарурлигини уқтиради. Узоқни кўра олиш қобилияти негизида жамоа ижтимоий фаолиятини ташкил этиш лаёкати, мустақкам соғлик, интеллектуал салоҳият, жисмоний баркамоллик, юксак маданиятлилик ва ахлоқяилик. Муаллифнинг фикрича, ташкилотчилик сифатлари жамоани уюштира олиш, мутахассис (кадр)ларни жой-жойига қўйиш, истиқболда ҳал этилувчи вазифалар (уюштирилувчи тадбирлар)ни режалаштириш, қатьий назоратни йўлга қўйиш билан характерланади. Шахсда ташкилотчилик сифатлари муайян психологик хусусиятларнинг намоён бўлиш жараёнида шаклланади.
Бир қатор манбаларда "етакчи" ва "етакчилик" тушунчапарининг моҳияти очиб берилган. Яъни: етакчи йўл кўрсатувчи маъносини англатади. Бу хусусиятга эга инсон бошқаларга таъсир эта олиши, муайян мақсадларга эришиш учун уларнинг биргаликда фаолиятини ташкил эта олиш қобилиятига эга; етакчилик бу бошқа кишиларга таъсир этиш демакдир. Етакчи ва унинг издошлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар мавжуд бўлиб, у етакчидан гуруҳ аъзоларига қараб ҳар доим бир томонлама йўначтирилган бўлади; етакчилик-бу бошқарувчанлик мақоми, қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий позициядир.
Бошланғич синф ўқувчиларида ташкилотчилик сифатлари ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди. Бунинг учун ана шу мақсадга йўналтирилған педагогик фаолиятни ташкил этиш тақозо этилади. Педагогик фаолиятни ташкил қилиш жараёнида эса муайян шартларга амал қилингандагина қўлланган натижани қўлга киритиш мумкин. Қуйидаги шартларга амал қилингандагина бошланғич синф ўқувчиларида ташкилотчилик сифатларини самарали шакллантиришга эришилиши аниқланди:
1. Дарс жараёнида:
" ўқувчининг ёши, индивидуалпсихологик хусусиятларини чуқур таҳлил қилиш, билим савиясини муносиб бахрлаш;
" дарс жараёнида замонавий технологиялар, илғор тажрибалардан фойдаланиш учун қулай шартшароитларғшнг яратилиши;
• педагог ҳамда ўқувчилар ўртасида объектив ва субъектив муносабатларнинг тўғри йўлга қўйилиши;
* дарс жараёнида ўқувчиларни турли муаммоли вазиятлар ва уларнинг ечимини топиш орқали ижтимоий ҳаёт соҳаларида фаол ташкилотчи сифатида қобилиятини намоён қилишга замин яратиш:
* дарс жараёнида ўтиладиган мавзуларнинг мазмунига мос равишда уларда ташкилотчилик сифатларини шакллантиришга ундовчи ўқув топшириқлари тизимини ишлаб чиқиш.
2. Синфдан ташқари ишлар жараёнида:
* ўқувчилар жамоаси, ўқувчининг жамоадаги иштироки, ўзаро муносабатга киришувчанлиги:
• ўқитувчи томонидан муайян ижтимоий вазият, педагогик шартшароит, мавжуд ҳолатнинг ўрганилиши;
• соғлом ижтимоий муҳит, қадриятлар, жамоада риоя қилинадиган тартибқоида, интизомни ўқувчилар томонидан англаб етилиши;
• бажарилган ва бажарилиши лозим бўлган фаолият турига кўра ўқувчиларни ўз вақтида рағбатлантирилиб борилиши.
3. Оилада: оиланинг ижтимоий мавқеи, соғлом муҳит, отаона ва фарзанд ўртасидаги муносабатлар;
• фарзандининг хоҳишистаклари, қизиқишлари ва эҳтиёжлари даражасини ҳисобга олиш;
• ота-оналар ва кагга ёшли оила аъзоларининг оилада ташкилотчилик қобилияти, уни боланинг онгига таъсири, шахсан ибрат, намуна бўлишлари;
• оилалада мақсаднинг ягоналиги ҳамда дуч келган муаммоларнинг биргаликда ҳал этилиши;
* отаона ва фарзанд ўртасида ўзаро психологик бирликнинг қарор топганлиги.
Хулоса қилиб айтганда, бошланғич синф ўқувчиларида ташкилотчилих сифатларини шакллантиришда ўқувчилар жамоаси етакчи ўрин тутади. Зеро. ўқувчилар жамоаск ўз-ўзини бошқариш хусусиятига эга бўлиб, у мақсаднинг бирлиги, ягоналиги ва ташкил қилиш хусусиятлари орқали умумжамоа билан боғланади. Бу борада Абу Наср Фаробийнинг қуйидаги фикрларини келтириб ўтиш ғоят ўринлидир: "ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади. у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита алмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади... Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етукликка эришув учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради". Ўқувчилар жамоасидан фаолини, ташкилотчисини шакллантириш жамоанинг у ёки бу фаолиятга нисбатан эҳтиёжи мазмунидан келиб чиқади.



Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish