Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ ЎҚУВЧИЛАРДА ЛИДЕРЛИК СИФАТЛАРИНИ



Download 27,87 Mb.
bet103/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ ЎҚУВЧИЛАРДА ЛИДЕРЛИК СИФАТЛАРИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ
Мустафоева Нилуфар Кубаевна
Мирзаобод тумани 4-умумтаълим мактаби 2-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси
Бошланғич синф ўқувчиларида ташкилотчилик сифатларини шакллантиришда уларнинг ёш, психологик ва физиологик хусусиятлари, шунингдек, лаёқат, қизиқиш ва қобилиятларини инобатга олиш кутилган натижанинг қўлга киритилишига ёрдам беради.
Ташкилотчилик лаёқатига эгалик шахснинг жамоа фаолияти ни уюштириш, ижтимоий, шу жумладан, маънавиймаърифий тадбирларни ташкил этишда ташкилий масалаларни муваффақи ятли ҳал қилиш, тадбирларни методик жиҳатдан мақсадга мувофиқ ўтказилишини таъминлаш ҳамда тадбирлар жараёнида ҳар бир иштирокчи томонидан муайян вазифаларнинг бажарилишкга раҳбарлик қилиш эҳтиёжининг мавжудлигини ифодалайди. Жамоа фаолиятини уюштиришда ташкилотчи шахс ўз зиммасига муайян мажбуриятларни олиш, масъулиятни чуқур ҳис этиш, дадил ҳаракатланиш, берилган сўз (ваъда)да қатъий туриш, ҳар бир аъзога нисбатан талабчан бўлиш, жараён натижаси учун жавобгарлик ҳиссини туйиш каби сифатларни ўзида намоён эта олиши лозим.
Бошланғич таълим ёши психологик нуқтаи назардан мустақиллик, ўз имкониятларини баҳолаш ва ўз-ўзини бошқариш каби сифатлар шаклланадиган давр саналади. Мазкур ёш даври болаларининг турли фаолият кўринишлариўйин, меҳнат ва таълим жараёнларидаги иштироклари уларда фаоллик, ҳаракатчанлик, мустақил қарор қабул қилиш, ўз имкониятларини баҳолаш ҳамда ўзлари мансуб бўлган микрогуруҳда тенгдошларининг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш лаёқатларининг шаклланишига сезиларли таъсир кўрсатади. Шунингдек, бошланғич таълим даврида синф раҳбарлари ҳамда фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг турли кўринишдаги фаолиятларини тизимли, доимий кузатиб боришлари ўқувчиларни ўз хаттихаракатларига баҳо беришга ўргатади.
Синф раҳбарлари ва фан ўқитувчиларининг бошланғич синф ўқувчиларини ўйин, меҳнат ва ўқув фаолиятида эришаётган энг оддий муваффақиятлари учун ҳам рағбатлатириб боришлари уларда ўз имкониятини муносиб баҳолаш, ўз кучига ишониш, мустақиллик, ташаббускорлик ва мақсадга интилувчанлик каби сифатларни шаютаантиришга сезиларли таъсир кўрсатади.
Мактабдаги фаолиятлари даврида ўқитувчилар томонидан бошланғич синф ўқувчиларини ўз атрофида тенгдошларини эргаштира олиш, топширилган вазифани бажаришда масъулиятли бўлиш, бажарилган ишлар натижаси ҳақида масъул субъектларга ўз вақтида ҳисобот бериб бориш, йўл қўйилган камчиликларни тез англаш, хатоларни тан ола билиш ва уни бартараф этишда ташаббус кўрсатиш ва бу йўлда мустақил ҳаракат қилишга изчил равишда ўргатиб бориш педагогик жиҳатдан самарали ҳисобланади.
Назарий таҳлил натижасида маълум бўлишича, манбатарда ''ташкилотчилик" тушунчасининг муқобиллари сифатида "етакчилик", "лидерлик", "сардорлик" ва "йўлбошчилик" каби атамалар ҳам қўлланилади. Мазкур тушунчалар ўртасида ўзаро алоқадорлик, боғлиқлик мавжуд бўлиб, жамоанинг уюшган ҳолда фаолият кўрсатишида индивидуал шахсларнинг устувор ролини ифодалашга хизмат қилади. Шу билан бирга юқорида тилга олинган тушунчаларнинг ҳар бир ўзига хос мазмунни ифодалаш билан бирга шахс фаолиятининг муайян даражаларини белгилайди. Қуйидаги мазкур тушунчаларнинг луғавий маъноларини баён этиш орқали улар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, боғлиқ ҳамда фарқлар хусусида тўхталиб ўтилади. Тушунчатарнинг луғавий маъноларини ёритишда беш жилдлик "Ўзбек тилининг изохли луғати"да берилган маълумотлар асос қилиб олинди.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish