Режа: Кириш I – боб. Ўзбекистонда ўзини-ўзи бошқариш тизимининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари



Download 58,85 Kb.
bet4/6
Sana25.02.2022
Hajmi58,85 Kb.
#303025
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
узбекистон

Диссертациянинг амалий аҳамияти: Диссертациянинг натижаларидан бакалвр битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини шунингдек Ўзбекистон тарихи, Ҳуқуқ дарсларида маърузалар тайёрлашда, семинар машғулотларини ўтказишда, курс ишлари ёзишда, мустақил таълимга тайёргарлик ишларида фойдаланиш мумкин.
Диссертациянинг тузилиши: Мазкур диссертация кириш, асосий қисмни ташкил қилувчи учта боб ва олтита параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва манбалар рўйхати, тадқиқот жараёнида қўлланилган изоҳли сўзлар луғати ҳамда иловалардан таркиб топган.

I – боб. Ўзбекистонда ўзини-ўзи бошқариш тизимининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари.
1.1.Мустақиллик даврида ўзини ўзи бошқариш тизимини шакллантириш ислоҳотлари
1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиниши Ўзбекистонда демократик тамойиллар асосида ўзини ўзи бошқариш тизимини шакллантиришни бошлаб берди. Конституциянинг 105-моддасида ўзини ўзи бошқариш органларига қуйидаги ҳуқуқий мақом таърифи берилди: “Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди. Ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади”1. Конституциявий асосдан келиб чиқиб, 1993 йил 2 сентябрда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуни2 қабул қилинди. 1999 йил 14 апрелда Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди. Унинг 1-моддасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тушунчаси қуйидагича таърифланди: “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши - фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятидир”3. Қонуниннг 2013 йил апрелда қабул қилинган янги таҳририга мувофиқ “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган мустақил фаолиятидир”. Қўриниб турибдики, мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари тизими тушунчаси ва унинг ҳуқуқий мақомлари ривожлантирилди ва улар илғор демократик мамлакатлардаги ҳуқуқий мезонлар даражасида ифодалана бошланди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланади, белгиланган намунадаги муҳрга эга бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиниши лозим бўлади.
1992 йилда Ўзбекистон Президентнинг “Республика “Маҳалла” хайрия жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 1998 йилдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш ҳақида”ги, 1999 йилдаги “Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисидаги”ги Фармонлари, шунингдек, кам таъминланган ва кўп болали оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган қатор фармон, қарорлар, қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.
Маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши мавжуд қонунчиликка биноан ижтимоий таъминот органлари ва бошқа ҳомий ташкилотлар билан биргаликда ижтимоий ёрдам, кам таъминланган оилалар ва ёлғиз кишиларга давлат ва маҳалла фуқаролар йиғини номидан моддий ёрдам ажратиш ишининг барча ташкилий жиҳатларини амалга ошириши белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 25 январдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида”ги Фармонига асосан, боласи икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш билан машғул бўлиб ишламайдиган оналарга маҳаллалар орқали бериладиган ойлик нафақалар миқдори 2002 йил 1 февралидан бошлаб энг кам иш ҳақининг 170 фоизи, 2003 йилнинг 1 январидан бошлаб эса 200 фоизи миқдорида белгиланди. Шунингдек, 16 ёшгача болалари бўлган нафақа олувчи оилалар тоифаси кенгайтирилиб, умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқийдиган 18 ёшгача болалари бўлган муҳтож оилалар ҳам шу тоифага киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини амалга ошириш асосида республика “Маҳалла” хайрия жамғармаси, унинг жойлардаги бўлинмалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ташаббуси билан 2006 йил мобайнида кам таъминланган ва кўп болали оилаларга 569,6 миллион сўм миқдоридаги маблағларга 1424 бош қорамол олиб берилди. Шунингдек, мамлакатдаги ҳомийларнинг яна қўшимча равишда турли ижтимоий ёрдам тадбирларини ўтказиш учун “Маҳалла” жамғармаси, унинг қуйи бўлинмалари ва маҳаллаларга кўрсатган ҳомийлик ёрдамлари 5 млрд. 388 млн. сўмни ташкил этди2.Сноска
Ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусан маҳаллаларнинг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишдаги ўрни йилдан-йилга ўсиб борди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 мартдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони маҳаллаларнинг ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини янада жонлантирди. Мазкур Фармонда белгиланишишча, болали эҳтиёжманд оилаларга, икки ёшгача бўлган фарзанди тарбияси билан банд ишламаётган оналарга нафақа ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиш, оилалар даромади ва мол-мулкини ҳар томонлама ҳисобга олиш ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш асосида амалга оширилиши кўзда тутилди. Шунингдек, 2007 йилнинг 1 сентябридан бошлаб давлат бюджетидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш учун ажратилган бюджет маблағлари ҳажмини, айни вақтда уни тайинлаш ва тўлаш муддатини 6 ойгача узайтирган ҳолда 1,5 бараварга ошириш белгиланди. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш янада авж олдириш мақсадларида “Ижтимоий ҳимоя йили” деб эълон қилинган 2007 йилда хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлик тузилмалари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юқорида қайд этилган мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар даромад солиғидан озод этилди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари самарадорлигини оширишда 2004 йилда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилинганлиги муҳим аҳамиятга эга бўлди. 2003-2008 йилларда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида яраштирув комиссиялари, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари ташкил этилишини, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар лавозимининг жорий этилишини, аҳоли томонидан уй-жой-коммунал хизматлар ҳақи батамом тўланишини таъминлаганлик учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига маблағ ажратиш тартибини ва бошқа чораларни назарда тутувчи ўзгартиш ҳамда қўшимчалар ва бошқа чора-тадбирлар жойларда долзарб ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал қилишда маҳалланинг роли ва аҳамияти янада ўсишини таъминлади.
Манзилли ижтимоий ҳимояни ҳамда ёлғиз қолган кекса фуқароларга, пенсионерларга ва имконияти чекланган шахсларга хизмат кўрсатишни янада кучайтириш бўйича дастурларни амалга оширишда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳуқуқ-тартиботни сақлашда маҳалланинг давлат бошқаруви органлари, ўз ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва ташкилотлар билан ҳамкорлиги мустаҳкамланиб борди.
Ҳозирги даврда маҳалла илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатига кирган ижтимоий-иқтисодий хусусиятдаги 30 дан ортиқ вазифани бажара бошлади. Мунтазам ўтказилиб келинаётган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови чинакам демократия, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ва сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш, жойлардаги мавжуд камчиликларга нисбатан талабчанлик ва муросасизлик мактабига айланди.
2010 йил 12 ноябрда қабул қилинган “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси”да қуйидаги вазифа қўйилган эди: “Фуқaрoлaрнинг ўзини ўзи бoшқaриш институти - мaҳaллa фaoлиятининг тaшкилий aсoслaрини янaдa тaкoмиллaштириш, унинг вaзифaлaри кўлaмини кенгaйтириш, дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaрув oргaнлaри билaн ўзaрo яқин мунoсaбaтлaрини тaъминлaш aлoҳидa дoлзaрб aҳaмият кaсб этмoқдa. Бу вaзифaни ҳaл қилишдa “Фуқaрoлaрнинг ўзини ўзи бoшқaриш oргaнлaри тўғрисидa”ги Ўзбeкистoн Рeспубликaси Қoнунигa тeгишли ўзгaртиш вa қўшимчaлaр киритиш мaқсaдгa мувoфиқдир. Бундa мaҳaллaни aниқ йўнaлтирилгaн aсoсдa aҳoлини ижтимoий қўллaб-қуввaтлaш, xусусий тaдбиркoрлик вa oилaвий бизнeсни ривoжлaнтириш мaркaзигa aйлaнтириш, шунингдeк, унинг дaвлaт бoшқaрув oргaнлaри фaoлияти устидaн жaмoaтчилик нaзoрaти oлиб бoриш тизимидaги вaзифaлaрини янaдa кенгaйтиришгa жиддий эътибoр қaрaтиш лoзим”4.
Концепциядаги таклиф асосида 2013 йил 22 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонунига янги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унинг 5-моддасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари сифатида қуйидагилар ифодаланди: “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, демократизм, ошкоралик, ижтимоий адолат, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақиллик, жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам, ижтимоий шериклик, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарни ҳисобга олишдан иборатдир”.
Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғин раиси ваколатлари, 13-моддасида фуқаролар йиғини кенгашининг ваколатлари, 14-моддасида эса фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатлари мустаҳкамлаб қўйилган5.
Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпциясида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонунга фуқaрoлaрнинг ўзини ўзи бoшқaриш oргaнлaри рaислaри сaйлoви тизимини янaдa тaкoмиллaштириш бўйичa oқсoқoллaр вa улaрнинг мaслaҳaтчилaри энг мунoсиб фуқaрoлaр ичидaн сaйлaнишини, фуқaрoлaр ижтимoий фaoллигини кучaйтиришдa мaҳaллaнинг aҳaмияти вa рoли oширилишини тaъминлaйдигaн чoрa-тaдбирлaрни нaзaрдa тутaдигaн ўзгaртиш вa қўшимчaлaр киритиш тaклиф қилиниши муносабати билан янги таҳрирда қабул қилинди.
Аҳолини фаоллаштиришда ўзини ўзи бошқариш органлари, ижтимоий-сиёсий, жамоат ташкилотлари, хусусан, оммавий ахборот воситаларининг кенг фаолияти, шунингдек, фуқароларнинг улардаги иштироки ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Айниқса, кейинги йилларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иштироки анча фаоллашди.Шунингдек, фуқароларни сиёсий, ижтимоий, нодавлат нотижорат ташкилотлардаги иштирокининг юксалиб бориши ва бу соҳада уларнинг катта тажриба тўплаши фуқароларни давлат органлари устидан назорат қилишларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиб бера бошлади. Фуқароларнинг фаоллигини ошиб бориши билан аста-секин ҳукумат қарорларини халқ томонидан назорат қилиш тамойилини ҳам амлга ошиши учун ҳуқуқий асослар яратилмоқда. Ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳоли томонидан давлат органлари устидан жамоатчилик назоратини кучайиб бориши билан жамиятдаги ижтимоий иллатлар - порахўрлик, ўз мансабини суистеъмол қилиш, амалдорлар томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилиш каби нуқсонлар илдизи ҳам қуриб боради.
Мамлакатдаги кўпчилик маҳаллаларда аҳоли фаоллигини ошириш мақсадларида уюштириладиган тадбирларда маҳалла фуқаролар йиғинларига ижтимоий фанлар вакиллари, сиёсатшунослар, файласуфлар, тарихчилар кенг иштирок этдилар Маҳаллаларда ўтказилган маънавий, маданий-маърифий тадбирларнинг шакл ва турлари турли туман бўлиб, 1998 йилнинг «Оила йили», 1999 йилнинг «Аёллар йили», 2000 йилнинг «Соғлом авлод йили» деб эълон қилиниши маҳаллаларнинг фаолиятини янада сермазмун бўлишига сабаб бўлди. XXI асрнинг биринчи йили «Оналар ва болалар» , 2016 йилни “Она ва бола йили” деб эълон қилиниши муносабати билан маҳалларларда хотин-қизлар комисссиялари, ёшлар билан ишлаш комиссиялари иштирокида оила тўғрисидаги қонунларнинг аҳамияти, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом авлодни вояга етказиш, оилаларнинг тотувлиги, хотин-қизларнинг жамият ва оиладаги ўрни муаммоларига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар авж олди. «Маҳалла оиладан бошланади», «Оила ва никоҳ», «Ёшларни оила қуришга тайёрлаш», «Қайнона ҳам она», «Аёл, оила ва жамият», «Ибратли келинчак», «Оилада бола тарбияси», «Соғлом она-соғлом фарзанд» каби мавзуларда илмий-амалий семинарлар, кўрик-танловлар, савол-жавоб кечалари ўтказилди. Бу тадбирларни ўтказишда маҳалла оқсоқоллари, фаоллари ташкилотчилик қилдилар ва ташаббускор бўлдилар.
Мамлакатимиздаги маҳаллаларнинг кўркам, обод, ва озода ҳолда сақлаш ҳозирги даврдаги замон талабларидан биридир. Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорига мувофиқ Наврўз байрами муносабати билан мамлакатда ҳар йили «Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги» ўтказилади. Ўзбекистон Оқсоқоллар кенгаши ва «Маҳалла» жамғармаси республика бошқаруви «Озод Ватанга обод маҳалла» шиори остида кўрик-танловлар ўтказиш русумга айланди. Ҳар йили кўрик ғолибларига Ўзбекистон Оқсоқоллар кенгаши ва «Маҳалла» жамғармасининг Фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совгалари тақдим этилади.
Шунингдек, мамлакатдаги маҳаллалардаги оилалар, кўчалар, кўп қаватли уйлар ўртасида озодалик, санитария, тозалаш ва кўкаламзорлаштириш юзасидан «Маҳалла» жамғармасининг соврини учун кўрик-танловлар ўтказиб туриш ҳам русумга айланди. Жумладан, энг намунали кўрик-танловлар Тошкент шаҳрида пойтахт ҳокимининг «Маҳалла куни» тадбирини ўтказиш тўғрисидаги қарорида тасдиқланган низом асосида «Намунали маҳалла» номини олиш учун мусобақалашиш шиори остида ўтказилди6.
Маҳаллаларнинг фуқаролик жамиятининг асоси сифатидаги ўрни йилдан йилга юксалиб бормоқда. Маҳалла аҳлининг ижтимоий фикри тобора демократлашиб бормоқда. Янги аср бошига келиб ҳар бир оила, маҳаллада яшаётган фуқаро ўз ҳаёти ва тақдирини маҳалласиз тасаввур кила олмайди. Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш “Ижтимоий фикр” марказининг 2012 йил январда ўтказган социологик сўровномааларида «Маҳалла оиладаги ички муаммоларни ҳал қила оладими?» деган савол берилган эди. Унда сўралган фуқароларнинг 63,1 фойизи ижобий жавоб бердилар. Шу билан бирга, сўралганларнинг 82,5 фойизи маҳалла йиғинининг қўни-қўшнилар ўртасидаги келишмовчиликни бартараф этишига, 84,4 фойизи эса тўй, марака, дафн ва бошқа маросимларини ташкил эта олишига ишонади7. Кўриниб турибдики, маҳалла фуқароларнинг бирламчи ҳаётий эҳтиёжларининг ифодачисига айланиб бормоқда.
Алоҳида таъкидлаш керак, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 3 феврал куни қабул қилинди8. “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон қадриятлар бешиги саналмиш миллий демократик институт бўлиши маҳаллаларнинг ролини янада кучайтириш, уларнинг халқимиз ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш борасида муҳим аҳамиятга эгадир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “қайси маҳаллада иш тўғри ташкил этилиб, фуқаролар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган бўлса, ўша эрда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳити ҳукм сурмоқда, нохуш ҳолатларга йўл қўйилмаяпти”. Шу боис мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ва тизимли ислоҳотларнинг ҳозирги шиддатли босқичида маҳаллаларни янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш давр тақозосидир.
“Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон мамлакатимизда адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг замонавий талаблари асосида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали ижросини таъминлаш тизимини, маҳалла-куй ота-оналар, устоз мураббийлар, жамоатчилик билан биргаликда бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада ошириши лозим. Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ёшларнинг оиладаги хулқ-атворидан тортиб, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги таълим-тарбияни ҳам қамраб олган ҳолда, изчил жамоатчилик назоратини олиб бориш, фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир амалий чоралар ҳам белгиланган. Яъни фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болалар спорт майдончалари, маиший хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш мақсадида 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Маҳаллалар кесимида, чуқур таҳлил асосида, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусият ва имкониятлари, талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда тайёрланадиган ушбу дастурларнинг жойларда тўлақонли бажарилиши маҳаллаларнинг ҳар томонлама обод ва фаровон бўлишини таъминлайди.
Маълумки, кейинги беш йилда фуқаролар йиғинларининг 1600 га яқин хизмат бинолари жорий, 367 таси капитал таъмирланди ва 350 дан ортиғи реконструктсия қилинди, намунавий лойиҳалар асосида 216 та бино янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Фармонда кўрсатилганидек, 2018 йилнинг 1 декабрига қадар туманлар ва шаҳарлар марказларида “Маҳалла маркази” мажмуалари биноларининг намунавий лойиҳалар асосида барпо этилиши бу каби муаммоларнинг эчим топишига олиб келади.
Маҳалла фуқаролар йиғинларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этиш бўйича мустақиллигини таъминлаш, ўзини ўзи бошқариш тизимида ортиқча бўғинлардан воз кечиш мақсадида —
таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларини маҳалла фуқаролар йиғинларига бирлаштириш ва бўлиш йўли билан қайта ташкил етишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши назарда тутилган9.
Мустақиллик йилларида юртимизда ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб вояга этиши учун керакли имкониятлар яратилиб, кўпгина хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Оналик ва болаликнинг ижтимоий муҳофазаси, соғлом оила муҳитини, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, болаларнинг бўш вақтини тўғри ташкил етиш, уларни спортга, қўшимча таълимга жалб этиш, соғломлаштириш в апрофилактика, касбга йўналтириш, ҳар тарафлама уйғун ривожланган етук шахсни тарбиялаш борасидаги саъй-ҳаракатлар эътиборга моликдир.
Ҳар қандай давлатнинг тақдири, келажаги ёш авлодга, унинг маънавий,
жисмоний, камолотига боғлиқ. Жисмонан бақувват, имон эътиқодли, билимли, маънавияти юксак, ватанпарвар, баркамол авлод – жамият тараққиётининг асоси эканлиги кўз олдимизда гавдаланади. Бундай комил ёшлар тарбия маскани бўлмиш маҳаллада улғаяди.
Маҳалла қадим-қадимдан эзгулик бешиги, тарбия ўчоғи, яшаш тарзи,
миллий удумлар, урф-одат ва анъаналар шаклланган маскан бўлиб келган.
Инсонларнинг бир бирига меҳр-оқибатли, мурувватли, саховатли бўлишида ва ўзига хос жамоани шакллантиришда маҳаллалар жуда муҳим аҳамият касб этади. Бу масканнинг ҳаётимиздаги тарбияловчи вазифаси шу қадар сезиларлики, сўнгги пайтларда “маҳалла” ва “тарбия” тушунчалари ёнма-ён ишлатиладиган бўлган. Зеро, “тарбия” тушунчасининг асл маъноси, бу – инсоннинг ўзи ва ўз хулқи ҳақидаги тасаввурининг тўғри ва холис бўлишини таъминловчи мураккаб жараён. У бевосита уни ўраб турган инсонлардан, оила аъзолари, маҳалладошлари, ёр-дўстларидан айри тушунилмайди. Психологик адабиётларда “Дўстинг кимлигини айт сенинг кимлигингни айтиб бераман” деган тушунча бор. Худди шундай, маҳалла ҳамиша фуқароларининг хулқ-атвори, оилаларнинг яшаш тарзидан хабардор бўлади,
керак бўлса хулқига таъсир кўрсата олади.
“Оила, маҳалла, таълим муассасаси” ҳамкорлиги механизмини кучайтириш
бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар мажмуасида “Оила, маҳалла, таълим
муассасаси” жамоат кенгашларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил етиш, ўқувчи-ёшлар ўртасида ғайри ижтимоий ҳаракатларнинг вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш, уларни бартараф этиш, баркамол авлодни тар­бия­лашга доир маънавий-маърифий тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ва уларни мазмунан янада такомиллаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш белгиланган.
Ушбу ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш ўсмирлар орасида тартиббузарлик,
жиноятчилик ва шунга ўхшаш нохуш ҳолатларнинг олдини олишда муҳим тарбия воситасидир.
Тарбия – туб моҳияти билан давлат кўламида амалга ошириладиган ишдир. Ҳар бир болага муносабат ота-онанинг ҳам, ўқитувчининг ҳам, жамоатчиликнинг ҳам миллатга, Ватанга бўлган муносабатини акс эттиради. Демак, тарбияни фақат оилага, таълим муассасасига ташлаб қўймай, бутун жамоатчилик, яъни давлат ва нодавлат ташкилотлари яқин ҳамкорлигида олиб борилсагина ўсиб келаётган ёш авлод баркамол бўлиб вояга этади.
Барча таълим муассасаларида шу асосда маънавий ва маърифий мавзулардаги тадбирлар, спорт мусобақалари, давра суҳбатлари, тар­ғи­бот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Таълим муассасаларида “Оила, маҳалла, таълим муассасаси ҳамкорлиги” марказлари ва ишчи гуруҳлари ташкил этилди. Ташкил этилган ишчи гуруҳ зиммасига белгиланган режа асосида иш ташкил этиш ва уни назорат этиш вазифалари юклатилган. Режага кўра ота-оналар, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, фаоллар ,хотин-қизлар қўмиталари аъзолари ўзаро ҳамкорликда қуйидаги ишларни, масалан: ҳар
бир таълим муассасасининг бевосита маҳалла ёки оилалар билан ҳамкорликда мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, нотинч оилалар фарзандларини дарсларга қатнашиши ва билимларни ўзлаштиришининг мунтазам мониторингини олиб бориш. Шунингдек, бундай оилалар фарзандларини ўқув жараёнига фаол равишда жалб этиш, уларни тажрибали педагогларга бириктириш, нотинч оила фарзандларининг руҳий ҳолатини ўрганиб бориш, зарур ҳол­ларда улар
учун қўшимча машғулотларни, спорт ва болалар ижоди билан шуғуллани­шини ташкил этиш, нотинч оилаларни тарбиялашда ўқув-методик ва ижтимоий кўмакни таъминлашни келтириш мумкин. Таълим муассасаларининг фаолиятини янада кучайтириб бола тарбиясига алоҳида эътиборли бўлиш ,дарсларга мунтазам қатнашмайдиган, ҳуқуқбузарликка мойил,турли сабабларга кўра назоратсиз қолаётган ўқувчиларни таълимга жалб этиш мақсадида иш ташкил этиш вазифалари белгилаб олинган. Жойларда бу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида отао-налар кенгашлари ва маҳалла фаоллари билан узлуксиз ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Мактаблардаги “Маслаҳатчи отахонлар ва бувижонлар мактаби” аъзолари,туманлардаги “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бўлинмаси, Камолот ЙИҲ, масжид имомлари, ҳокимлик вакиллари, туман марказий шифохонаси шифокорлари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон ёшлари – наркомания ва гиёҳвандликка қарши”мав­зусида кенгайтирилган давра суҳбати ва шу мавзудаги ҳужжатли филмлар намойиши ўтказилди. Барча таълим муассасаларида Маданият ва спорти шлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маъ­навият тарғибот маркази, “Ўз­беккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Туманда ёшлар ва вояга этмаганлар ўртасида маънавий-маърифий,
тарғибот ва таш­виқот ишларининг таъсирчанлик даражасини ошириш, умумтаълим мактабларида мунтазам дарсга келмаётган ўқувчиларни таълим муассасаларига жалб этиш, ўқувчиларни жамоат ишларидаги иштироки, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан тарғибот ва ташвиқот ишларини жонлантириш, “Оила, маҳалла, таълим муассасаси” ҳамкорлигини ошириш, таълим-тарбия ишларини янада кучайтириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш борасида олиб борилган ишлар натижасида жиноятчилик ва ҳуқуқ­бузарликлар камайганлиги бунга яққол мисолдир.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий
низомни тасдиқлаш ҳақидаги 7-сонли қарорига асосан Фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика
кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва
Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан
Намунавий низом асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли низомлар тасдиқланган ҳамда уларнинг ўз фаолиятини ушбу низомлар асосида ташкил етишига кўмаклаши белгиланди.
Ушбу Низом «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартибини белгилаб берди.
Шу билан бирга Давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан фуқаролар
йиғинларидаги жамоатчилик тузилмаларига услубий-амалий кўмаклашиш,
ўзаро боғлиқ бўлган вазифалар ижросини тўлақонли таъминлаш тизимини
шакллантириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 117-сонли қарори қабул
қилинди.
Қарорга мувофиқ маҳаллалардаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятига
давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан услубий-амалий
кўмаклашишнинг асосий йўналишлари белгиланди. Жумладан, жамоатчилик тузилмалари ишини самарали ташкил этиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар соҳасида уларнинг
ташаббускорлигини оширишда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари
вакилларини жалб этиш;
маҳаллаларда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вазифаларининг
ижросини таъминлаш, улар томонидан ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан таклифларни бевосита жойлардаги фуқаролардан олишда жамоатчилик тузилмалари фаолиятини кенгайтириш;
давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти юзасидан
жамоатчилик назоратини амалга оширишда жамоатчилик тузилмалари
ролини ошириш;
маҳаллаларда юзага келаётган турли муаммоларни аниқлаш, уларнинг
юзага келиш сабабларини таҳлил қилиш ва бартараф этишда жамоатчилик
тузилмалари имкониятларини самарали рўёбга чиқариш кабилардир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5338 сон фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Маҳалла ва оила институтларида бир қанча ўзгаришлар бўлди. Хотин-қизлар қўмиталар, Республика Маҳалла кенгаши, “Нуроний” жамғармасининг ҳудудий бўлимлар тугатилди. “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, “Маҳалла” ўқув-услубий ва илмий тадқиқот маркази негизида “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти ташкил этилди. Маҳаллаларга юклатилган 46 турдаги ва Профилактика инспекторларига юклатилган 13 турдаги вазифа ва функциялар қистартирилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. Жамоатчилик тузилмалари мақбуллаштирилди, айримлари тугатилди. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия ташкил этилди. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб ФХДЁ органлари Адлия вазирлги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилди. 22 март “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилинди. Эндиликда маҳалла раисининг сайланиш муддати 5 йил қилиб белгиланди. Маҳалла раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари вазифасини профилактика катта инспектори бажариб у ҳам 5 йилга муддатга тайинланади. Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги вазир унинг биринчи ўринбосари Хотин қизлар қўмитаси раиси, 3 та ўринбосар “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” кенгаши раиси ўринбосари ва ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосарлари лавозими таъсис этилди.


    1. Download 58,85 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish