Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/104
Sana06.06.2022
Hajmi2,21 Mb.
#642730
TuriУчебник
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   104
Bog'liq
9-y-Pul-kredit-va-banklar-darslik-O.YuRashidov-T.-2009-lotincha

Банкнота
– бу банкнинг қарз мажбуриятидир. Ҳозирги вақтда 
банкнота марказий банк томонидан векселларни қайта ҳисоблаш, турли 
кредит ташкилотлари ва давлатни кредитлаш йўли билан чиқарилади.
Банкноталарнинг – кредит пулларнинг шундай турининг – муомалага 
чиқарилишини одатда банклар турли хўжалик жараёнлари муносабати 
билан амалга оширилаётган кредит операцияларини бажаришда 
ўтказишади. Уларнинг айланишдан олиб қўйилиши давлатнинг 
харажатларни амалга ошириши ва даромадларни олишида эмас, балки 
хўжалик жараёнлари муносабати билан амалга оширилаётган кредит 
операциялари асосида амалга оширилади.
Кредит пулларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, уларнинг 
муомалага чиқарилиши муомаланинг ҳақиқий эҳтиёжлари билан боғлиқ 
бўлади. Бу шуни англатадики, кредит операциялари ишлаб чиқаришнинг 
реал жараёнлари ва маҳсулотларнинг сотилиши муносабати билан 
бажарилади. Ссуда, одатда, захираларнинг муайян турлари таъминот 
бўлиб хизмат қиладиган таъминот асосида берилади. Бу қарздорларга 
бериладиган тўлов воситаларининг ҳажмини муомаланинг пулларга бўлган 
ҳақиқий эҳтиёжи билан боғлашга имкон беради. Айни шу хусусият кредит 
пулларининг энг муҳим афзаллигидир. 
Кредит пуллар (банкноталар) билан қоғоз пул белгилари ўртасидаги 
энг муҳим тафовут уларнинг муомалага чиқарилишидаги ўзига хос 
хусусиятларидадир. Агар банкноталар ишлаб чиқаришнинг реал 
жараёнлари 
ва 
маҳсулотларнинг 
сотилиши 
муносабати 
билан 
бажариладиган кредит операциялари муносабати билан муомалага 
чиқариладиган бўлса, қоғоз пуллар муомалага бундай боғланишсиз 
чиқарилади. 
Тижорат банкларининг ташкил этилиши ва эркин пул маблағларининг 
жорий ҳисобварақларда тўпланиши билан 
чек
сифатидаги муомаланинг 
кредит воситаси пайдо бўлди. Чек – бу омонатчининг тижорат ёки 


21 
марказий банкка ёзиб берадиган ўтказма векселининг бир туридир. Чек 
жорий ҳисобварақ эгасининг банкка чекни тутиб турувчига муайян 
суммадаги пулларни тўлаш ёки бундай суммани бошқа жорий 
ҳисобвараққа ўтказиш ҳақидаги ёзма буйруғидир. Чеклар биринчи марта 
1683 йилда Англияда пайдо бўлган. 
Чекда ёзиб қўйилган буйруқ ҳуқуқи ва унинг бажарилиши 
мажбурияти банк билан мижоз ўртасидаги чек шартномасига асосланади. 
Ушбу шартномага мувофиқ мижозга ўзининг ва қарзга олинган 
маблағларидан фойдаланиш рухсат этилади. Банк тақдим қилинган 
чекларга нақд пуллар билан ёки маблағларни чекни берувчининг ушбу ёки 
бошқа банк муассасасидаги ҳисобварағидан ўтказиш йўли билан ҳақ 
тўлайди. Чек қисқа муддатда амал киладиган восита сифатида тўлов 
воситаси мақомига эга бўлмайди ва пуллар эмиссиясидан фарқли равишда 
муомаладаги чеклар сони қонунлар билан тартибга солинмайди, балки 
бутунлай тижорат муомаласининг эҳтиёжлари билан белгиланади. Шунинг 
учун чеклар билан ҳисоб-китоб қилиш шартли тусга эга бўлади: 
қарздорнинг чекни тақдим этиши унинг кредитор олдидаги мажбуриятини 
узди дегани эмас – бундай мажбурият фақат банкнинг чекнинг ҳақини 
тўлаган пайтида узилади. 
Шундай қилиб, чекнинг иқтисодий моҳияти шундаки, у банкдан нақд 
пулларни олиш воситаси бўлиб хизмат қилади, муомала ва тўлов воситаси 
бўлади ва, ниҳоят, нақд пулларсиз ҳисоб-китоблар воситаси ҳисобланади. 
Айнан шу чеклар асосида ўзаро эътирозларнинг асосий қисми нақд пул 
иштирокисиз узиладиган нақд пулларсиз ҳисоб-китоблар тизими вужудга 
келди. 
Чеклар мкомаласининг жадал ривожланиши, чеклар инкассациясига 
доир операцияларнинг кўпайиши улар билан ишлаш харажатларининг 
анча ошиб кетишига олиб келди. Кейинроқ, банк соҳасига фан-техника 
тараққиёти ютуқларининг татбиқ этилиши туфайли чеклар билан ишлаш 


22 
ва жорий ҳисобварақларнинг юритилиши ЭҲМлардан фойдаланиш 
асосида бажариладиган бўлди. Нақд пулларсиз ҳисоб-китоблар 
амалиётининг кенгайиши, банк операцияларининг механизациялашуви ва 
автоматлашуви, 
ЭҲМларнинг 
анча 
мукаммал 
турларидан 
кенг 
фойдаланишга ўтиш қарзни 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish