17
олтин тангаларининг ўрнига татбиқ этилган. Пуллар товарларнинг
айирбошланишида воситачи бўлиб ҳисобланадиган воқеликнинг ўзи,
пулларнинг муомала воситаси сифатида фаолият юритиши объектив
тарзда тўлақонли пуллар ўрнига чиқарилган пул белгиларининг муомаласи
мумкин эканлигини тасдиқлади. Кумуш ва
олтин тангалар ишлатиб
келинган кўп асрлик тарих мобайнида сийқаси чиққан ва ўз шаклини
йўқотган, яъни реал оғирлиги камроқ бўлган тангалар муомалада
тўлақонли тангалар билан бир қаторда амал қилиши ва
худди шундай
қийматни ифодалаши қайд қилинди. Бу металл тангаларни амалда ҳеч
қандай қийматга эга бўлмаган қоғоз пуллар билан алмаштириш ҳақидаги
фикрга олиб келди. Илк қоғоз пуллар эрамизнинг XII асрида Хитойда,
Европа ва Америкада эса – фақат XVII-XVIII асрларда пайдо бўлди.
Россияда қоғоз пуллар (ассигнациялар) 1769 йилда жорий этилган.
Қоғоз пулларнинг моҳияти шундан иборатки,
улар пул белгилари
ҳисобланади ва одатда металлга айирбошланади. Шунинг учун қоғоз
пуллар муомалада вакиллик қийматига эга бўлади ва харид қилиш ва тўлов
воситаси ролини бажаради.
Қоғоз пулларни ким чиқариш ҳуқуқига эга? Давлатнинг молия
муассасаси ёки марказий банклар қоғоз пулларнинг эмитентлари
бўлишади. Давлатнинг молия муассасаси қоғоз пулларни чиқаришдан
бевосита ўз харажатларини қоплаш учун фойдаланади. Марказий банклар
эса бу
ишни билвосита бажаради, яъни улар алмаштирилмайдиган
банкноталарни чиқаришади ва уларни давлатга ссудага тақдим этади,
давлат бундай банкноталарни ўзининг бюджет харажатлари учун
йўналтиради.
Шуни қайд қилиш зарурки, қоғоз пулларнинг иқтисодий
табиатига
кўра уларга муомаланинг беқарорлиги ва қадрсизланиш хосдир.
Қоғоз пуллар эмиссияси миқдорлари, афсуски, товар ва тўлов
айланишларининг пулларга бўлган эҳтиёжи билан боғлиқ эмас. Улар,
18
одатда, давлат харажатларини молиялаштириш, бюджет тақчиллигини
қоплаш учун чиқарилади. Бу шуни англатадики,
пулларнинг айланишига
доимий эҳтиёж бўлганида ёки ҳатто у камайганида ҳам давлатнинг пул
маблағларига бўлган эҳтиёжлари у ёки бошқа сабабга кўра ўсиши мумкин.
Бундай ҳолда қоғоз пуллар массасининг кўпайиши қоғоз пулларнинг
ҳаддан
ортиқ
чиқарилганлигини
билдирадики,
бу
пулларнинг
қадрсизланишига олиб келади. Қоғоз пулларнинг ҳаддан ташқари кўп
эмиссияси билан боғлиқ бўлган
бундай пулларнинг инфляцион
қадрсизланиши бунинг типик кўринишидир. Қоғоз пулларнинг
қадрсизланиши, тўлов балансининг яхши эмаслиги (мамлакат чет эллардан
ўзи амалга оширган тўловларга нисбатан камроқ тўловларни олган),
миллий валюта курсининг пасайиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Бунинг оқибатида қоғоз пулларга уларнинг табиатига кўра беқарорлик хос
бўлади. Бундай шароитда қоғоз пуллар, шубҳасиз, ғазна функциясини
бажаришга яроқсиз бўлади.
Қоғоз пулларга хос бўлган камчиликлар
кредит пулларнинг
қўлланилиши туфайли бирмунча бартараф этилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: