25
(мавозали) айирбошлашнинг ноқулайликларидан халос қилади.
Пуллар
ҳамма жойда ва осонлик билан тўлов воситаси сифатида қабул қилинади.
Ушбу
ижтимоий
ихтиро
ресурсларнинг
эгаларига
ва
ишлаб
чиқарувчиларга алоҳида «товар» (пуллар) билан ҳақ тўлашга имкон
берадики, бундай алоҳида товар кейинчалик бозорда мавжуд бўлган ҳар
қандай товарни сотиб олиш учун ишлатилиши мумкин. Пуллар товарлар
билан айирбошлашнинг қулай усули бўлиш билан жамиятга минтақавий
ихтисослашув
ва
одамлар
ўртасидаги
меҳнат
тақсимотининг
маҳсулларидан фойдаланиш имконини беради. Товарлар муомалага
киришишигача пулларда идеал баҳоланадиган биринчи функциядан
фарқли равишда пуллар товарлар муомаласида реал иштирок этиши керак.
Пулларнинг муомалада реал иштирок этиши ва уларнинг айирбошлашдаги
иштирокининг ўткинчилиги муомала воситаси
сифатидаги пулларнинг
ўзига хос хусусияти ҳисобланади, Шу сабабли тўлақонли бўлмаган пуллар
- қоғоз ва кредит пуллар ҳам муомала воситаси функциясини бажариши
мумкин. Ҳозирги вақтда кредит пуллар деб аталадиган пуллар: векселлар,
банкноталар, чеклар, банкларнинг кредит карточкалари пул муомаласида
ҳукмрон вазиятни эгаллаб турибди.
Пулларнинг тўлов воситаси сифатидаги функцияси.
Пулларнинг
бу функцияси капиталистик хўжаликда кредит муносабатларининг
ривожланиши туфайли вужудга келди. Пуллар товарларнинг кредитга
сотилишида тўлов воситаси
сифатида фойдаланилади, бунинг зарурлиги
товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг шарт-шароитлари бир хилда
эмаслиги, уларни ишлаб чиқариш ва муомаласи муддатининг турли
хиллиги, ишлаб чиқаришнинг мавсумий тусдалиги,
шунингдек, ишчилар
ва хизматчиларга иш ҳақининг тўланишида фойдаланилади.
Тўлов айланишида
электрон пуллар
нинг жорий қилиниши
тўловларнинг тезлашиши, муомала харажатларининг камайиши ва
корхоналар рентабеллигининг ошишига ёрдам беради.
Бундай тизим
26
АҚШда 70-йиллардан бошлаб тўлов муносабатлари механизмига айниқса
тез суръатлар билан жорий қилинди. Автоматлаштирилган ҳисоб-китоб
палаталари, автоматлаштирилган кассир тизими ва харид қилиш пунктида
ўрнатилган терминаллар тизими уларнинг асосий элементлари
ҳисобланади. Электрон пуллар негизида
кредит карточкалари
пайдо
бўлди. Улар тўловларнинг нақд пуллар билан бажарилишини
қисқартиришга ёрдам бериб, нақд пуллар ва чекларнинг ўрнини босадиган
ҳисоб-китоблар воситаси бўлиб хизмат қилади.
Кредит карточкаларининг
аҳамияти шундаки, улардан фойдаланиш нақд пуллар ишлатиладиган
соҳани торайтиради, товарлар ва хизматларни сотишда ва иқтисодиётдаги
таназзул ҳолатларини бартараф этишда кучли стимул бўлиб ҳисобланади.
Пулларнинг тўплаш ва жамғариш воситаси сифатидаги функцияси.
Пуллар уларнинг эгасига ҳар қандай товарни олиш ҳуқуқини таъминлаш
билан ижтимоий бойликнинг умумий тимсоли ҳисобланади. Шунинг учун
одамларда уларни тўплаш ва жамғаришга интилиш пайдо бўлади.
Иқтисодий субъект ўз маҳсулотига ҳақ тўланиши эвазига пулларни олиш
билан муайян «соф бойлик захираси»ни яратади. Бундай захира қисқа
муддатли (агар индивид бошқа товарни сотиб олиш билан пулларини шу
ернинг ўзидаёқ сарфласа) ёки узоқ муддатли (агар
индивид пулларини
келгусида харид қилиш ёки қарзини тўлаш учун сақлаб қўйса) бўлиши
мумкин.
Пуллар жамғарма воситаси функциясини бажаради, шунинг учун улар
буни энг қулай шаклда жамғаришга имкон беради. Пуллар энг ликвидли,
яъни сарфлаш учун энг осон товар бўлганлиги сабабли улар бойликни
сақлашнинг энг қулай шакли ҳисобланади. Бунда шуни қайд қиламизки,
инфляция шароитида бундай афзаллик муайян тарзда йўқолади ва
пулларни қадрсизланишини ҳисобга олиш зарурати вужудга келади.
Пулларга эгалик қилиш, уларни сақлаш, қимматли қоғозларни (акциялар,
облигациялар ва шу кабиларни) сақлашдаги каби миқдорда пул
27
даромадини олиб келмайди. Бироқ пуллар шундай афзалликка эгаки, улар
корхона томонидан ёки уй хўжалигида ҳар қандай молиявий мажбуриятни
қондириш учун ҳеч қандай тўсиқсиз ишлатилиши мумкин.
Товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан пулларнинг тўплаш
ва жамғариш воситаси сифатидаги функцияси ҳам ошиб боради. Тўплаш
ва жамғаришсиз такрор ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириб
бўлмайди. Кўпроқ фойда олишга бўлган интилиш тадбиркорларни
пулларни ғазна сифатида сақламаслик, балки уларни айланишга сарфлашга
мажбур қилади.
Металл пуллар муомаласи шароитида
марказий эмиссия банклари
ички пул муомаласининг захиралари шаклида олтин захираларига,
банкноталарни олтинга алмаштириш ва халқаро тўловлар учун захираларга
эга бўлиши шарт эди. Ҳозирги вақтда олтиннинг муомаладан
чиқарилганлиги,
банкноталарнинг
олтинга
алмаштирилиши
тўхтатилганлиги ва олтин паритетларнинг бекор қилинганлиги, яъни асл
металлнинг халқаро айланишдан чиқарилганлиги сабабли марказий банк
олтин захирасининг барча бундай функциялари бекор бўлди. Шу
билан
бирга, олтин стратегик захира сифатида марказий банкларда сақланишда
давом этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: