ISSUE 9. SENTABR
адабиѐти ва, умуман, дунѐ адабиѐти
маънолар хазинасига тақдим этган
дурдона асарлари умрининг айнан ўша
йилларида ѐзилгани тарихий ҳақиқатдир.
Мустақиллик йилларида
навоийшунослигимизда тубдан
ўзгаришлар рўй берди, Навоий
асарларига янгича қараш, янгича таҳлил
ва талқин қилиш бошланди. Навоий
биографияси ҳақида маълумот берувчи
кўплаб манбалар аниқланди. Исажон
Султон романни ѐзиш жараѐнида ана шу
янгиликлардан ҳам бохабар бўлди,
кўплаб тарихий асарларни ўрганди,
мавжудларини қиѐслади. Ва, ниҳоят, бир
тарихий роман яратилди.
Бизга маълумки, ҳар қандай тарихий
роман тарихий фактларни ѐритишда
тарихийлик принципларига риоя этиш
талаб этилади. Лекин тарихий роман
бадиий асар бўлганлиги сабабли адибдан
барча тарихий фактларни қандай бўлса
шундайлигича ѐритиш, фактий
аниқликни талаб қила олмаймиз. Ёзувчи
тахий фактлардан ўз олдига қўйган
мақсади, бадиий-эстетик идеалишга
мослаб асарда беришга ҳаракат қилган.
Кўпгина адабиѐтлардан бизга маълумки,
Алишер Навоийнинг отаси Амир
Ғиѐсиддин Кичкина Хуросонни эгаллаган
Абу Саид мирзо хизматида бўлганлиги,
унинг эрта ўлими ва натижада ѐш
Алишербек Абулқосим Бобур тарбиясида
бўлганлиги ҳақида ҳикоялар
келтирилади. Романда ҳам автор
томонидан батафсил ѐритиб берилади.
Ҳатто Алишер Навоийнинг отаси
бақувват, паҳлавон келбатли бўлиши
билан бирга унга ―Кичкина‖ лақабини
берилишини ҳам романда қуйидагича
изоҳлайди: ―... У кишининг отаси Aмир
Темурнинг ўғли Умаршайх Мирзо билан
кўкалдош, яъни эмикдош бўлган эканлар.
Ҳар икковининг ҳам Ғиѐсиддин деган
ўғли борлиги учун Ғиѐсиддин Мансурга
―катта‖, бу кишига ―кичкина‖ деб лақаб
беришган экан, – деди бояги оқ
тайласонли киши, салмоқлаб. – Амир
Ғиѐсиддин Кичкина жуда ғайратли,
мудом салтанат хизматида бўлиб келган
баҳодирлардан саналгайдир‖ ( 1:8 ).
Шунинг билан бирга биринчи маротаба
Ҳазрат Алишер Навоийнинг онаси,
Хоразм ҳокими бўлган акаси шайх
Бахлулбек хусусида ҳам маълумотлар
бор:
―- падари бузрукворингиз Сабзаворда
шаҳидликка қовушибдилар. Навкар
қисмати шудир, жангда бўлмаса йўлда,
йўлда бўлмаса, чўлда ажал ила юзлашгай.
– Волидам-чи? Иним-чи?
– Ҳам жигарларидан, ҳам хожасидан
айрилганига ўртанган волидангиз намоз
чоғи бандаликни бажо келтирибдилар.
Оғойингиз Баҳлулбек инингиз
Дарвишалини олиб, бир қанча яхши
кишилар билан Марвга жўнабди.
Дарвоқе, у ерда бир оғачангиз ҳам бор
эмиш... – Мавлоно пешанасини
тириштириб, исмини эслашга уриниб, тек
қолди, сўнг: – Қутб! Ҳа, исми Қутб экан.
- 133 -
Volume 1 Issue 05, May 2021
ISSN 218
Do'stlaringiz bilan baham: |