Перспективы вхождения узбекистана в


КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ



Download 7,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/195
Sana24.02.2022
Hajmi7,87 Mb.
#253520
TuriСборник
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   195
Bog'liq
халқаро анжуман 2020 БухДУ (2)

КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ СМАРТ ЁНДАШУВИ 
З.Б.Навруз-зода,
БухДУ иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси 
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг туризм 
соҳасига салбий таъсирини юмшатишда смарт ёндашувида туризмни ривожлантириш муҳим 
аҳамият касб этади. “Смарт” атамаси Петер Ф.Друкер томонидан "Менежмент амалиёти" 
(1954) асарида илмий айирбошлашга киритилган эди. “СМАРТ” аббревиатураси қўйилган 
мақсаднинг хусусиятларини аниқлаш учун белгиланган бўлиб, қуйидаги маънони билдиради: 
Specific – аниқ; Measurable – ўлчанадиган; Achievable – эришиладиган; Realistiс – реалистик; 
Time – вақт бўйича белгиланган [8]. Шундай қилиб, П. Друкер агар мақсад "ақлли" бўлса, яъни 
қўйилган мезонларга жавоб бера олса, унга эришилади, деб ҳисоблаган.
"Смарт" туристик дестинациялар муаммосига бағишланган фикр-ғояларни икки 
ёндашувга ажратиш мумкин: туристик хизматларни истеъмол қилиш ва маркетинг жараёнида 
"смарт" технологияларнинг ролига эътибор қаратадиган илмий ишлар ҳамда "ақлли" 
дестинацияларни "ақлли шаҳар"нинг махсус ҳолати деб ҳисоблайдиган ишлар гуруҳи. Бу 
тадқиқотлар назарий ва услубий йўналишлари билан бир-биридан фарқ қилади: агар, биринчи 
ҳолатда, таҳлил бизнесни ташкил этиш нуқтаи назаридан олиб борилса, иккинчиси, кенгроқ 
кўламда, энергия тежамкор ва барқарор ривожланиш жиҳатларини ўз ичига оладиган, тўсиқсиз 
атроф-муҳитнинг мавжудлиги, тарихий маргинал субмаданиятни қўллаб-қувватлаш 
нигоҳидан қараб чиқилади [6].
"Ақлли"(смарт) предикат (кесим)ни
нарсалар, объектлар, жараёнлар ва умуман инсон 
фаолияти муҳитига нисбатан қўлланилганда кундалик ҳаётимиз учун автоматлаштирилган 
бошқарув ва ахборот узатиш тизимларининг мислсиз аҳамиятини акс эттиради ва яқин 
келажакда сунъий ақлнинг дастлабки шакллари пайдо бўлишини кутади. "Ақлли ҳудуд" 
муаммоси туризм иқтисодиётига хос бўлиб, муаммони биринчи навбатда истеъмол талаби 
томондан акс эттиради [2]. "Смарт ҳудудлар" мижозларга сайёҳларни кўпроқ жалб этиш ва 


234 
уларнинг турар жойларида қулайликларини ошириш мақсадида бундай хизматлар кўрсатиш 
имкониятини беради. "Смарт ҳудуд"нинг асосий фарқловчи хусусияти – мижозга
йўналтирилганлиги ва 2.0 Интернет имкониятларидан фойдаланган ҳолда янги қўшилган 
қиймат занжирларни яратишдадир.
Туристик дестинация назариясининг турли ёндашувларини 40 йиллик (1980 йилдан 2020 
йилга қадар) эволюцион даврини ўрганиш шуни кўрсатадики, “туристик дестинация” атамаси 
анъанавий шакл ва мазмундан янгича – “Смарт ёки “Ақлли туристик дестинация” шакли ва 
мазмунига трансформация бўлган.Бу трансформацион жараёни фикримизча, қуйидаги учта 
омиллар таъсирида амалга ошириб келмоқда: 
1. АКТ ва Интернетнинг ривожланиши ва уларнинг туризм соҳасида кенг қўланилиши 
туфайли дастлаб электрон, кейинча рақамли туризмининг шаклланиши эвазига анъанавий 
туристик дестинациялар смарт туристик дестинацияларга айланиш тенденциялари 
кузатилмоқда. 
2. Туризми ривожланган давлатларда “Смарт шаҳар”ларни барпо этилиши мазкур 
ҳудудларда Смарт туристик дестинацияларини шалланишига кучли таъсир ўтказияпти. 
3.Туризм соҳасида кластер технологияларини жорий этиб, туристик кластерларини 
ташкил этилиши натижасида туристик дестинацияларнинг мазмунида ўзгаришлар содир 
бўлиб, уларнинг туристик товар-контенти, маркетинг ва менежмент вазифалари кластерларга 
ўтиб кетиш тенденцияга эга бўлмоқда.Натижада, смарт туристик дестинацияларнинг таркиби 
ва мақсад-вазифалари ўзгармоқда.Улар туризм тизимининг элементидан туристик 
кластерларни шакллантирувчи пойдеворига айланмоқда.Ушбу пойдеворнинг устқурмаси 
сифатида туристик кластерлар юзага келмоқда. 
“Смарт туристик дестинация” анъанваий туристик дестинациядан фарқ қилади. Рақамли 
технологиялардан туризм фаолиятида кенг қўлланиш натижасида юзага келган смарт туристик 
дестинация сайёҳлик бизнесини кластер усулида ташкил этишда муҳим роль ўйнайди ва 
диққатга сазовор жойларга сайёҳларни вертуал жалб этиш имконини яратади.Смарт туристик 
дестинацияда ақлли ташриф жой ҳақида гап кетади.Бу жой шаҳар, туман, қишлоқ бўлиши 
мумкин.Шунингдек улар ўртасида тафовут инновацион сервисни ривож топиш ва мавжуд 
товарларга эҳтиёж инновацион воситалар орқали қондирилишида ҳам намоён бўлади. Агар 
анъанавий туристик дестинациядан кластер шаклантирувчи омил сифатида хизмат қилса, 
смарт туристик дестинацияси туристик кластерларни ташкил этишнинг пойдевори сифатида 
хизмат қилади. Виртуал сайёҳлик бизнесни ривожланиши натижасида янги иш ўринлари 
вужудга келади, логистиканинг яхшиланиши ва замонавий транспорт воситаларидан 
фойдаланиш имкони вужудга келади.Пандимиядан кейинги даврда сайёҳар ўз доимий яшаш 
жойидан туриб ҳам онлайн экскурсияда қатнашадилар. 
Зиёрат туризмини кластер усулида ривожлантириш мақсадида биз “Зиёрат туристик 

Download 7,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish