Перспективы вхождения узбекистана в


I даража - Жозибадор сайёҳат ва



Download 7,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/195
Sana24.02.2022
Hajmi7,87 Mb.
#253520
TuriСборник
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   195
Bog'liq
халқаро анжуман 2020 БухДУ (2)

даража - Жозибадор сайёҳат ва 
зиёрат масканлар
II даража - Туристик дестинация 
объектларининг саёҳат ва зиёрат 
бизнесбоплиги
III даража - Зиёрат туристик 
дестинацияда АКТ 
имкониятлари


236 
2.Boes, K.,
Buhalis, D., Inversini, A. (2015). Conceptualising smart tourism destination 
dimensions. In I. Tussyadiah and A. Inversini (Eds.), Information and communication technologies in 
tourism 2015.Heidelberg, Germany: Springer. 391-403 pp. 
3.Peter F. Drucker.The Practice of Management by . Published October 3rd 2006 by Harper 
Business.416 pages. http://www.litres.ru/piter-druker/praktika-menedzhmenta-2/?lfrom=279785000.
КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ШАРОИТИДА ТУРИЗМНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИННОВАЦИОН УСУЛЛАРИ 
Юлдашев К.М. – Наманган Мухандислик-технология институти доценти и.ф.н.
Боймирзаев З. - катта ўқитувчи 
Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда туризм ва рекреацион фаолиятни 
ташкил этишда туристик-рекреацион мажмуаларни ташкил этишда давлат-хусусий шериклик 
тизимини барпо этиш хар томонлама самарали йўналиш саналади. Ушбу тадқиқот йўналишида 
кўплаб олимлар илмий тадқиқотлар олиб боришган. Ю.А.Дмитриев, А.И.Шустров, 
А.Б.Байковлар минтақаларда туристик-рекреацион мажмуаларни давлат-хусусий шериклик 
шаклларининг учта асосий турларини кўрсатганлар. [1]. Мамлакатимизда иқтисодчи 
олимлардан Б.Н.Навруз-Зоданинг фикрича, кластерлар давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги 
тамойили асосида шаклланади ва уларнинг шаклланиши ва амал қилишининг бошланғич 
босқичларида давлат муҳим ўрин эгаллаган [3].
Давлат-хусусий шериклик асосидаги туристик-рекреацион мажмуалар табиий ресурслар 
чегараланган шароитдаги минтақаларда мустақил равишда туристик-рекреацион объектлар
фаолият турларини танлашади ва самарали фаолият кўрсатишга эришилади. Минтақалар 
ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш, халқаро ва махаллий бозорларга чиқиш
имкониятлари чегараланган шароитда иқтисодий ривожланишнинг янги йўналишларини 
ишлаб чиқишга сабаб бўлади.
Юқоридаги вазифалар мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун қабул 
қилинадиган қисқа, ўрта, узоқ муддатли давлат дастурлари ишлаб чиқишда инобатга олиш 
зарур. Бундай дастурларни ишлаб чиқишда минтақалардаги туристик-рекреацион объектларга 
бўлган иқтисодий қизиқишни маҳаллий инвесторларда уйғотиш керак бўлади. Шу орқали 
маҳаллий бюджетга тушадиган тушумлар турларини кўпайтириш имкониятлари очилади. 
Туристик-рекреацион йўналиши минтақалар иқтисодиётини ривожлантирувчи локомотиви 
саналади . Бу тармоқни жадал ривожлантириш орқали минтақаниг инвестицион 
жозибадорлиги ошади. Бу механизмдаги иштирокчилар ресурслардан чегараланганлиги 
сабабли иқтисодий муносабатлардаги иштироки ўзига хос бўлади. 
Жаҳон туризм ташкилотининг маълумотларига кўра,коронавирус пандимеяси оқибатида 
2020 йил якунлари бўйича ҳалқаро саёҳатлар 89 фоизга, иш ўринлари сони эса 74 миллионтага 
қисқариши, туризм соҳасидаги жами йўқотишлар эса 800 миллиард АҚШ долларини ташкил 
этиши кутилмоқда.Маълумки Ўзбекистон Республикаси ҳам 2020 йил 16-мартдан бошлаб 
коронавирус пандимеяси сабабли ташқи ва ички туристлар учун ёпилган эди.Бунинг 
оқибатида 1500 дан ортиқ туроператорлар 1200 дан ортиқ меҳмонхоналар ўз фаолиятини 
тўхтатдилар.Коронавирус пандимеяси салбий оқибатларини бартараф этиш мақсадида туризм 
соҳасини ривожлантиришга давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.Жумладан 
коронавирус пандимеясининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида 1750 та суъектларга 
мол-мулк,ер ва ижтимоий солиқлардан 60 миллиард сўмга яқин солиқ имтиёзлари тақдим 
этилди.Шунингдек туристик йиғимлардан озод қилиш бўйича берилган имтиёз йил якунига 
қадар узайтирилди.Меҳмонхоналарга кўрсатилган хизматларнинг 10 фоизи миқдорида 
субсидиялар ажратилади.Бундан ташқари уларга айланма маблағ учун кредит фоиз 
тўловларининг 10 фоизигача бўлган қисмига субсидия берилади. Мамлакатимизда туристик 


237 
фаолият борувчи олиб сохадаги давлат-хусусий шериклик асосидаги корхоналар фаолиятини 
чуқур ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотларни чуқурлаштириш, минтақалар 
иқтисодиётини ривожлантиришда туризм соҳасидаги кичик корхоналарни ташкил этиш, 
минтақада туризм индустриясини ривожлантириш бугунги куннинг энг долзарб 
вазифаларидан ҳисобланади. Ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида туризм сохасида 
давлат-хусусий шериклик шаклларини жадал ривожлантириш бугунги куннинг долзарб 
вазифаларидан саналади. 
Миллий иқтисодиё 
тда туризмни ривожлантириш бугунги долзарб масалалардан бири 
ҳисобланади. Ушбу соҳани ривожлантириш орқали меҳнат ресурсларининг аҳамиятли 
қисмини бандлигини таъминлашга эришилади. Бу борда давлат-хусусий шерикликнинг 
замонавий механизмларини жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.Бу эса “Мамлакатни 
ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга 
оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг самарасини оширишга қаратилган давлат-хусусий 
шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этиш” йўналишига мос келади. Чунки 
ижтимоий соҳа объектларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни 
қисқартиришнинг асосий манбаи бўлиб хусусий сектор вакилларини бу жараёнга фаол жалб 
қилиш орқали эришиш мумкинлигидир. Ҳозирги кунда долзарб масала сифатида қаралаётган
туризмни ривожлантириш, туристик фирмаларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш 
ва туризм инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини янада яхшилаш бўйича 
комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарур. Давлат-хусусий шериклик механизми 
тамойилларини ижтимоий соҳаларга жорий этишда хорижий мамлакатлар тажрибасини, 
иқтисодий таълимотлар тарихини ўрганиш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш 
мамлакатимизни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Юқоридаги 
муаммоларнинг аксарияти Давлат-хусусий шериклик механизмини мамлакатимиз миллий 
иқтисодиётининг ижтимоий соҳа объектларида жорий этиш йўли билан ўз ечимини топади. Бу 
эса бозор муносабатларини тараққий этишида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиш мақсадларига эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шунинг учун 
Президентимиз томонидан замонавий ва ҳалқаро андозаларга жавоб берадиган туристик 
фирмаларни ташкил этишга давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш масаласи кўп 
бора таъкидланиб келинмоқда. Давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этишнинг 
аҳамияти ижтимоий соҳа харажатларини режалаштириш ва сарфлаш шаффофлигини ошириш 
чораларини кўриш, фаолиятининг очиқлиги ва уларнинг мустақиллигининг оширилиши 
давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, 
ижтимоий соҳаларда хизмат кўрсатиш нархларининг мақбуллиги ва арзонлигини таъминлаш 
мақсадида инвесторларга кенг солиқ имтиёзлари ва имтиёзли кредитлар тақдим этилади. 
Давлат-хусусий шериклик механизмини туризм соҳасига самарали жорий этиш мақсадида бу 
борада ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Бизнинг фикримизча давлат-хусусий шериклик механизми туристик хизматларнинг 
сифати ва самарадорлигини оширишнинг бир усули бўлибгина қолмай ушбу соҳани 
молиялаштиришнинг инновацион воситаси хамдир. 
Ижтимоий соҳаларда хусусан туризм соҳасида Давлат-хусусий шериклик механизмини 
жорий этиш орқали давлат ижтимоий соҳа объектларига давлат бюджети маблағларидан 
харажатларини қисқартириш имкониятига эга бўлади. Давлат-хусусий шерикчилиги 
ижтимоий соҳа объектларини молиялаштиришнинг инновацион воситаси сифатида давлат 
бюджети учун манфаатлидир.Шунингдек, туристик фирмалар ўртасида соғлом рақобатни 
йўлга қўйиш орқали кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга эришилади. 

Download 7,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish