Диплом олиш учун "Ўзбекистон туризмини ривожлантиришнинг хусусиятлари"



Download 21,49 Kb.
Sana27.06.2022
Hajmi21,49 Kb.
#710998
TuriДиплом
Bog'liq
ТАКРИЗ 25.05.2022


Жамилова Азиза Улуғбековна “Иқтисодиёт назарияси” ихтисослиги бўйича диплом олиш учун “Ўзбекистон туризмини ривожлантиришнинг хусусиятлари” мавзуси бўйича ҳимоя қилиш учун тайёрланган Битирув малакавий ишига


ТАҚРИЗ

Мамлакат туристик салоҳиятини тадқиқ қилиш, Иқтисодиётни модернизациялаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш шароитида туризм сохасини ривожлантиришни таҳлил қилиш долзарб вазифа хисобланади. 


Туризм соҳаси иқтисодиётга қисқа даврда сезиларли даражада таъсир кўрсата олиш имкониятига эга. Табиий ва маданий туристик ресурсларга бой минтақаларнинг иқтисодиётини барқарор ривожланишида туризм етакчи соҳа сифатида хизмат қилади. Туризм давлат бюджети ва аҳоли даромадларини шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришда олиб борилаётган ислоҳотлар, туризм индустриясини жадал ривожлантириш, сайёҳлик ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш этишни талаб этади.
Хозирги кунда туризм инфратузилмасини кенгайтириш, истеъмолчилар талабларини ҳисобга олган ҳолда сайёҳлик соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминлаш муаммоларини тадқиқ этишни тақозо қилмоқда.
Шу жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда мазкур битирув малакавий иши долзарб масалаларни ўзига жамлаган мавзуда ёзилган. Мазкур диссертация иши кириш , 3 боб, 6 параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборатдир. Диссертация ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, мақсади ва шу мақсаддан келиб чиққан вазифалар, ишнинг илмий янгиликлари берилган.
Битирув малакавий ишининг 1-боби “Ўзбекистонда туристик хизматларни ташкил этишнинг наазарий услубий асослари” деб номланган бўлиб унда туризмга оид илмий-назарий қарашлар, хорижий мамлакатлар тажрибалари, ҳуқуқий-иқтисодий асослари бағишланган илмий концепцияларни тадқиқ этилгани холда, унинг ижтимоий иқтисодий моҳияти илмий назарий жиҳатдан ёритилган.
Битирув малакавий ишининг 2-боби “Ўзбекистон туризмининг ривожланиш холати ва тенденциялари ” деб номланган бўлиб ушбу бобда туризмини ривожлантиришда табиий, ижтимоий-иқтисодий омилларни, туристик салоҳиятининг ўзига хослиги ва ривожланиш хусусиятлари, туристик хизматлар бозори таҳлили ва уларни кенгайтириш йўлларини ёритиб берилгани холда, туризмини ташкил этиш ва бозорлари механизмини ўзаро боғлиқлиги ва унга таъсир этувчи омилларни илмий назарий жиҳатдан ўрганилган чиқилган.
Битирув малакавий ишининг 3-боби “Республикада туристик хизматларни хорижий мамлакатлар тажрибалари ва самарадорлигини истиқболлаштириш” деб номланган. Мазкур бобда туристик маршрутларни ташкил этиш истиқболлари ва туристик салоҳиятини баҳолаш каби масалалар ёритиб берилгани холда, туризм хизматлари бозорини ривожлантириш учун илмий назарий, амалий таклифлар берилган.
Ишнинг хулоса қисмида якуний хулосавий фикрлар , тавсия ва таклифлар берилган .
Битирув малакавий ишида баъзи камчиликлар ҳам учрайди.
Жумладан,Кичик имловий хатолар мавжудлиги
Бироқ бу камчиликлар ишнинг савиясини пасайтирмайди.
Ушбу Битирув малакавий иши илмий-назарий жиҳатдан қўйилган талабларга жавоб беради, Жамилова Азиза Улуғбековна нинг “Ўзбекистон туризмини ривожлантиришнинг хусусиятлари” мавзусида “Иқтисодиёт назарияси” ихтисослигида ҳимояга тайёрлаган Битирув малакавий иши талабларга жавоб беради ва уни ҳимоя қилишга тавсия этаман.
Иқтисодиёт факультети Иқтисодиёт
назарияси кафедраси доценти, и.ф.н.: Д.А. Элов
Download 21,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish