П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


Тугайдиган табиий ресурслар



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Тугайдиган табиий ресурслар захирасига ва улардан жадаллик билан фойдаланиш
кўламига боғлиқ равишда кишилик жамияти эхтиёжларини фақат маълум давр давомида
таъминлаши мумкин. Улар табиатда ўз-ўзидан тикланмайди. Инсонлар томонидан бундай
ресурсларни яратиш мумкин эмас. Чунки тикланмайдиган ресурслар табиатда узоқ геологик
даврларда ва жараёнларда кимёвий элементларнинг тўпланиши натижасида ҳосил
бўладилар. Улар табиий биогеокимёвий циклда қатнашмасликлари мумкин эмас.
Биосферада кимёвий элементлар миқдорини оптимал даражаси ана шундай бошқарилган ва
бошқарилади. Тугайдиган ресурслар ўз навбатида қайта тикланмайдиган, тикланадиган ва
нисбатан тикланадиган ресурсларга бўлинади. +айта тикланмайдиган ресурслар-умуман
тикланмайди ёки инсонлар томонидан улардан фойдаланиш даври давомида жуда секинлик
билан тикланади. Бундай ресурсларга нефть, тошкўмир ва бошқа қазилма бойликлар киради.
Бундай ресурслардан фойдаланиш албатта, уларни тугашига олиб келади. Шунингдек, қайта
тикланмайдиган табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, улардан тежаб-тергаб, оқилона,
комплекс равишда фойдаланишда намоён бўлади. Бундан мақсад уларни қазиб олиш ва
қайта ишлаш вақтида йўқотилишини камайтиришга эришиш ҳамда бу ресурсларни


бошқаларига ёки сунъий яратилганларга алмаштиришдан иборат . Табиий ресурсларнинг
кўплаб турлари XXI асрда тугайди деган нотўғри башоратларга кўпчилик олимлар танқидий
муносабат билдирмоқдалар. Бундай башоратчилар иккиламчи хом ашёларни қайта ишлаш
технологияларини такомиллашиб боришини, сунъий материаллардан фойдаланиш хажмини
тобора ўсиб бораётганлигини, энергия таъминотини ортиб бориши эвазига хом ашёларни ва
ер қаърининг чуқур қисмида жойлашган нефть сақловчи қатламлардан нефть қазиб олиш
технологияларини яратилаётганлигини ҳисобга олмаганлар. ХХ асрнинг бошларида
сайёрамизда нефть заҳиралари 190 миллион тоннани ташкил қилган бўлса, 30 йилдан сўнг
1090 миллион тонна деб баҳоланган. 1970 йилларда ер қаъридан 33 миллиард тонна нефть ва
15 триллион м
3
газ қазиб олинган. Ҳозирги кунга келиб фақатгина қуруқликдан топилган
нефть захиралари 27 миллиард тонна, потенциал захиралари билан ҳисоблаганда эса 68
миллиард тонна деб баҳоланмоқда. Келажакда океаннинг чуқур тубида жойлашган нефть
сақловчи ҳудудлардан нефть қазиб олиш имкониятлари мавжуд. Ҳисоб-китобларга кўра
ҳозирги кундаги жадал қазиб олиш шароитида ер юзи аҳолисини асосий металларга бўлган
эхтиёжини қондириш учун қуруқликдан топилган ва 2000 метр чуқурликгача сувдаги
минерал ресурслар захиралари қуйидагича(миллион тонна ҳисобида): алюминий-1500;
кумуш-65; хром-20; кобальт-220; мис-2; молибден-50; олтин-3,5; платина-9; қалай-1;
вольфрам-400; уран-100; ванаддий-2500; рух-6. Шунинг учун эҳтиёждан келиб чиқиб, у
ёки бу хом ашё захирасидан фойдаланишда, геологик қидирув ишлари самарадорлигини
яхшилаш имконини берувчи ва қазилма бойликлари қазиб олиш усулларини
такомиллаштиришни кўзда тутувчи илмий-техника ютуқларини ҳисобга олиш муҳим
аҳамиятга эга. Тараққиётнинг ҳозирги босқичида билимларимиз доирасида ҳозирча биринчи
гуруҳ тугайдиган ресурсларини қайта тикланмайдиган ресурслар деб ҳисоблашга хақлимиз. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish