O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/225
Sana25.02.2022
Hajmi2,6 Mb.
#303787
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   225
Bog'liq
2. Falsafa 60-215 (20)

O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FALSAFA 
1/5/1 2021 
- 51 -
гендер статистикаси – давлат статистикасининг 
жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида хотин-
қизлар ва эркакларнинг ҳолати тўғрисида ҳар бир жинс 
бўйича алоҳида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига 
олган, ҳар хил жинсдаги шахсларнинг ижтимоий-сиёсий 
ҳаётнинг барча соҳаларидаги тегишли ҳолатини акс 
эттирадиган, гендер муаммоларини ва жамиятдаги 
муносабатларни ёритадиган қисми;
гендер-ҳуқуқий экспертиза – норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни ҳамда уларнинг лойиҳаларини хотин-қизлар 
ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар 
кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқлиги 
юзасидан таҳлил қилиш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 
192-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий 
экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда 
миллий қонунчилик мониторинги ва уни ижтимоий-
ҳуқуқий таҳлил қилиш, шунингдек, меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларда имкониятлар, ҳуқуқлар, мажбуриятлар
жавобгарликларнинг тенг бўлиши ва уларда аёллар ва 
эркаклар учун тенг ҳуқуқли шерикчилик муносабатлари 
алоҳида 
келтириб 
ўтилганлиги 
бу 
борада 
мамлакатимиздан салмоқли ишлар қилинаётганлигини 
кўрсатади[6]. 
Ер юзи аҳолисининг эллик уч фоизини аёллар 
ташкил этади. Шунинг учун ҳам гендер муаммолари 
бугунги куннинг долзарб масалаларидан бирига айланган. 
Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 50 фоизини хотин-
қизлар ташкил этади. Улар ижтимоий-маънавий, сиёсий-
иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида самарали ва фаол 
меҳнат қилиб келишмоқда. Асосий қонунимиз – 
Конституцияда ҳам хотин-қизларнинг барча соҳаларда 
тенг ҳуқуқли эканлиги эътироф этилган. Ҳукумат 
томонидан чиқарилаётган қарор ва фармойишларда 
аёллар, оилалар, фарзандлар манфаати ҳамиша устувор 
бўлиб келмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар аёлларнинг жамият 
ҳаётида фаоллиги орқали ўз ифодасини топаётганлиги ҳам 
айни ҳақиқат. Ўзбек оиласида хотин-қизларнинг 
ижтимоий-сиёсий 
фаоллигини 
оширишда 
эътибор 
кучайтирилаётганлигининг яна бошқа жиҳатлари ҳам бор. 
Хусусан, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий 
саводхонлигини ошириш, иқтисодий фаолиятни кенг 
йўлга 
қўйиш, 
ижтимоий 
ҳимоя 
тизимини 
такомиллаштириш 
масалалари 
давлатнинг 
муҳим 
мақсадлари барча муаммоларни секин-асталик билан 
бартараф этиб боради. 
Ҳаёт шиддат билан ўзгараётган даврда жамият ҳам 
тараққий этар экан, инсонлар ҳам замон билан ҳамнафас 
бўлишга ҳаракат қилашади. Бу аёлларга ҳам тегишлидир. 
Ўзбек оиласида гендер тенглик муаммоларини бартараф 
этиш учун аввало аёлларга фақат уй-ишлари, бола 
тарбияси билан шуғулланиб, “ ё оила, ё иш” ,- деган 
талаблар қўйиш гендер тенглигига тўсқинлик қилади. 
Кўриб 
турибмизки, 
гендер 
тенгликни 
ўткир 
муаммоларидан бири тенгликка эришиш, айниқса, 
жамиятда ҳам, оилада ҳам эркак ва аёлнинг гендер 
тенгилигига эришиш энг оғир масалалардан биридир. 
Минг афсуски, хотин-қизлар кўпинча ривожланиш 
жараёнидан четда қолади ва ҳатто унда иштирок этган 
тақдирда ҳам жуда катта қийинчиликлар ва ҳатто 
йўқотишлар эвазига эришади.
Бизнинг назаримизда мазкур ҳолатни олдини 
олишда қонуннинг 25-моддасида уй меҳнати жинс бўйича 
бевосита ёки билвосита камситиш учун асос бўлиши 
мумкин эмас, у аёллар ва эркаклар томонидан тенг 
даражада амалга оширилади”-деб белгиланган. Айнан 21-
модда эса, меҳнат муносабатларида хотин-қизлар ва 
эркаклар 
учун 
тенг 
ҳуқуқ 
ҳамда 
имкониятлар 
кафолатларини 
белгилаган. 
Бугун 
хотин-қизлар 
бандлигини 
таъминлаш 
ижтимоий-иқтисодий 
тараққиётнинг устувор йўналишларидан бири, халқ 
турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришнинг муҳим 
шарти сифатида белгиланган.
Ўзбек оиласида гендер тенглик жамиятимиз 
ривожида муҳим бўлган ижтимоий муносабатларда 
долзарб аҳамиятга эга эканлиги бугунги кунда янада 
яққол намоён бўлмоқда. Бугун ўзбек оиласида, жамиятда, 
айниқса, 
хотин-қизларнинг 
ижтимоий 
ҳаётдаги 
фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани 
натижасида ижтимоий муносабатларда ҳам, қонунчиликда 
ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бироқ тан 
олиш керак, айрим одамларимизда аёлларнинг ўрни 
ошхонада, 
деган 
қарашлар 
ҳали 
ҳам 
буткул 
йўқолмаганлиги муаммоларнинг энг каттаси десак 
муболаға бўлмайди. 
Биз ўзбек оиласида гендер тенглик муаммолари 
ўрганиш жараёнида аёлларга нисбатан ҳар қандай 
зўравонлик барча ақлли жамиятларда, жумладан, Исломда 
ҳам қораланишини тўлақонли ўргандик. Аёлларга 
нисбатан куч ишлатиш тажовуз ҳисобланади. Уларга 
нисбатан ҳеч қандай куч, зўравонлик, уриш, калтаклашни 
ишлатиб бўлмайди. Насиҳат қилиш, у кор қилмаса, секин 
туртиб огоҳлантириш, у ҳам кор қилмаса, ётоқларида тарк 
қилиш кўзда тутилган. Марказий Осиё халқларининг 
дунёга машҳур «Алпомиш», «Қирқ қиз» каби эпослари, 
ўзбек халқ эртакларида аёлларнинг мардлиги ва жасорати, 
уларнинг ақл-заковатда эркаклардан қолишмаслиги ёрқин 
ифодаланган. 
Тенглик, инсон ривожланиши концепцияси билан 
боғлиқ ҳолда барча одамларга моддий ва маънавий 
эҳтиёжларни қондиришда тенг имкониятлар яратилишини 
кўзда тутади, ва, авваламбор, бу ҳол таълим, соғлиқни 
сақлаш, бандлик ва жамиятнинг сиёсий ҳаётида иштирок 
этиш 
имкониятларига 
тааллуқлидир. 
Имкониятлар 
тенглиги, 
аввало, 
моддий 
фаровонлик 
даражаси, 
ижтимоий мавқе, эътиқоди, жинси ва қайси миллатга 
мансублигидан қатъий назар инсон ҳуқуқлари ва асосий 
эркинликлари тенглигига асосланади, Инсон Ҳуқуқлари 
Умумжаҳон Декларациясида (1948 йил) қайд этилганидек, 
инсон қадр-қиммати «озодлик, адолатлилик ва умумий 
тинчлик асосидир». 
Ўзбек оиласида гендер тенглик муаммолариниг 
ўрганиш жараёнида биз хорижий умумжаҳон қоидаларни 
ҳам кўздан қочирмадик жумладан. БМТнинг инсон 
ривожланиши 
муаммоларига 
оид 
ҳужжатларда таъкидланганидек, “ҳеч бир жамиятда 
хотин-қизлар эркакларникидек имкониятларга эга эмас. 
Бундан 
тенгсиз 
мақом 
хотин-қизларнинг 
инсон салоҳиятини 
ривожлантиришга 
қўшаётган 
салмоқли 
улуши 
билан 
ушбу жараён 
берадиган 
имтиёзлардаги 
улушининг 
кичиклиги 
ўртасидаги номутаносибликнинг сақланиб қолишига олиб 
келмоқда”.
Ўзбекистон, ўзбек оиласида гендер тенглик 
муаммоларини бартараф этиш мақсадида Марказий Осиё 
давлатлари 
ўртасида 
биринчилардан бўлиб 
хотин-
қизларга эркаклар билан тенг ҳуқуқлар берилиши 
борасида қатор тадбирларни амалга оширди. 1995 йилда 
Ўзбекистон Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг 
барча 
шаклларига 
барҳам 
бериш 
тўғрисида 
конвенция(CEDAW)ни ратификация қилди. Унинг қатор 
моддалари миллий 
қонунчиликка 
киритилди. 
Шу 
муносабат билан, жинслар тенглигига эришиш бўйича 
тегишли дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш энг 
долзарб муаммога айланмоқда. Бу узоқ муддатли мақсад 
бўлиб, у маданий, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий 



Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish