O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭГАЛИК 
ҲУҚУҚИ 
— 
мулк 
ҳуқуқига тегишли тушунча; мулкни 
қўлда 
(яъни, 
мулкнинг 
бевосита 
мулкдорни ўзида бўлиши) ёки бирон 
жойда (мас, банкда, ломбардда) сақлаб 
туриш билан изоҳланади. Мулкдорлик, 
мулк ҳуқуқи мулкка эгалик қилиш 
ҳуқуқидан бошланади. Бундай ҳуқуқ, 
аввало, мулкдорга тегишли бўлади. 
Аммо мулкни эгаллаш ҳуқуқи қонун 
ёки шартномага асосан бошқа шахсда 
ҳам бўлиши мумкин. Мас, мулк 
шартнома бўйича ижарага қўйилишида, 
вақтинча текин фойдаланиш учун 
топширилишида, гаровга қўйилишида 
ёки маъмурий далолатномаларга биноан 
вақтинча сақлаш учун бирон ташкилот 
ёки фуқарога ўтказилишида мулкка 
Э.ҳ. мулк эгаси ҳисобланмаган шахсда 
бўлади.
ЭГАМБЕРДИ 
ОЛЛОМУРОД 
ЎҒЛИ (1895 — ҳоз. Хатирчи тумани 
Ёнбош қишлоқи — 1970) — ўзбек халқ 
достончиси; деҳқонбахши оиласида 
туғилган. Отаси Олломурод бахшидан 
достончилик 
йўлларини 
ўрганган. 
Унинг вафотидан кейин 22 ёшидан 
бошлаб халқ орасида достончилик қила 
бошлаган. Ўз қишлоғида муқим яшаган 
Э.О.ў.дан «Алпомиш», «Кунтуғмиш», 
«Гўрўғлининг туғилиши», «Авазхон» 
каби достонлар ёзиб олинган. Бу 
достонлар Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт 
интини фольклор архивида сақланади.
Ад.\ Мирзаев Т., «Алпомиш» достони-
нинг ўзбек вариантлари, Т., 1968.
ЭГАМБЕРДИЕВ 
Турсунбой 
Қурбонович (1940.2.1, Ўрта Чирчиқ 
тумани) — Ўзбекистон Республикаси 
халқ ўқитувчиси (2000). ТошДУни 


www.ziyouz.com кутубхонаси
12
тугатган (1964). 1965 йилдан Ўрта Чирчиқ 
туманидаги 3мактабда, лицейинтернатда 
физика ва астрономия ўқитувчиси, мактаб 
директори ўринбосари, туман халқ 
таълими бўлими етакчи мутахассиси, 
2001 йилдан 1мактабда физика ва 
астрономия ўқитувчиси.
ЭГАР — 1) отулов (от, эшак, хачир, 
буғу ва бошқалар) устига уриладиган 
ва миниб ўтириш ҳамда юк ташиш 
учун мослаштирилган қулай абзал. 
Одамлар ҳайвонларни қўлга ўргатиб, 
миниб юрадиган давр (мил. ав. 1-минг 
йилликнинг 2-ярми) дан маълум. Э.нинг 
кундалик миниб юриш, спорт, ҳарбий 
(сафда юриш), машқ ёки пойга учун 
мўлжалланган 
турлари 
фарқланади. 
Бундан ташқари, ҳар бир халқ ўз яшаш 
шартшароитидан келиб чиқиб ўзига хос 
Э. турларини яратган, мас, ўзбек, қирғиз, 
қозоқ, туркман, рус ва бошқалар халқлар 
ишлатадиган Э.лар, асосан, тузилиши 
ва безаги билан бир-биридан бир оз 
фарқ қилади, лекин умумий тузилиши 
бир-бирига 
ўхшайди. 
Ўзбекистонда 
ҳам эгарчилик қадимдан ривожланган. 
Шунинг учун Э.нинг тузилишига 
хос атамалар пайдо бўлган: суянчиқ, 
ўриндиқ, дўға, қопқоқ, қанот, терлик, 
айл, узанги ва узангибоғ ва бошқалар Юк 
ташишга мўлжалланган Э.ларда юкни 
маҳкам боғлаш мосламалари ҳам бўлади. 
Э. пишиқ ёғоч (тол, ўрик, беҳи, ёнғоқ, 
чинор, арча ва бошқалар) дан ясалади
садаф, суяк, темир ва тасмалар билан 
безатилади. Отуловни минганда Э. устига 
юмшоқ тўшама (мас, гиламча) ташлаб 
олинади. Э.нингўриндиғи таглик ва 
чарм қопланган ёстиқдан иборат. Э.нинг 
икки томонига осилтириб ёпиладиган 
қисми «тебенги» деб аталади ва узанги 
бандининг оёқни сидиришидан сақлаб 
туради. Э. қўшимча мосламалари (айл, 
узанги, узангибоғ ва бошқалар) билан 
бирга Э.жабдуқ деб аталади.
Э.-жабдуқ билан шуғулланиш касби 
эгарчилик деб аталади. Эгарчилик 
ҳунармандчиликнинг 
қадимий 
турларидан бири. У асосан йирик 
шаҳарларда ривожланган. Мил. 5-асрдан 
бошлаб Э. ҳунар даражасига кўтарилган 
ва 
аста-секин 
такомиллаштириб 
борилган. Ўзбекистонда ҳам эгарчилик 
қадимий 
ҳунармандчилик 
касби 
ҳисобланади. Эгаржабдуқ оддий кустарь 
усулда махсус дўконларда ясалган. 
Усталар, асосан, теша, болта, ранда, 
арра, искана ва б
;
асбобқуроллардан 
фойдаланишган. 
Ўзбекистонда 
отуловнинг аҳамияти ҳозир ҳам катталиги 
туфайли эгарчилик ҳунармандчиликнинг 
бир соҳаси ҳисобланади. Эгарчилик 
билан 
Ўзбекистоннинг 
барча 
вилоятларида шуғулланилади, лекин 
Бухоро, Самарқанд вилоятлари ва 
Фаргона водийсида кенгроқ тарқалган. 
Айрим усталар эгарчиликни санъат 
даражасига кўтарган. Э. устига чарм 
қоплаш, безакларига суяклар қадаш расм 
бўлган. Э. устига ташлаб олинадиган 
халтахуржун чармдан тикилиб, мис 
сим ва халқалар билан безатилади; 2) 
турли машиналар (велосипед, мотоцикл, 
трактор ва бошқалар) нинг ҳайдовчи 
ўтирадиган жойи (ўриндиқ). 
ЭГАТ — плуг, культиватор ва 
бошқалар тупроққа ишлов бериш 
қуроллари воситасида очилган тўғри, 
узун ариқча; жўякнинг бир тури. Э. 
экинларни бир текисда ва қондириб 
суғориш учун очилади. Суғориладиган 
деҳқончилик р-нларида айрим экинлар-
ни (мас, ғўза) экиш Э. очиш билан бир 
вақтда олиб борилади. Э. ҳаддан ташқари 
нам жойларда ортиқча сувни далалар-
дан чиқариб юбориш учун ҳам хизмат 
қилади. Пуштаси турли кенгликдаги 
Э.лар, асосан, текис ерларда ғўза, кар-
тошка, маккажўхори, каноп, сабзавотлар 
ва бошқалар қаторлаб экиладиган экин-
лар учун чуқ. 20—25 см, узунлиги пайкал 
нишабига қараб олинади. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish